Segment.uz
72K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.02K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️ Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–95-сон, 19.05.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан:

текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки асословчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;

солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчиларга аниқланган хавфлар тўғрисида хабарнома юбориш тизими жорий этилади. Бунда аниқланган камчиликлар 1 ой ичида бартараф этилган тақдирда, солиқ текширувлари ўтказилмайди;

янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизмати “Soliq-servis” АЖ томонидан бепул амалга оширилади.

2026 йил 1 августдан солиқ органларининг мижозларга йўналтирилганлик индекси жорий этилади. Бунда солиқ тўловчилар томонидан:

▪️ солиқ хизматларидан фойдаланиш имконияти ва қулайлиги, шунингдек, солиқ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини;

▪️ солиқ мажбуриятларини бажариш учун сарфланадиган вақт ҳамда солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги даражасини баҳолаш имконияти яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.

Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.

Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.

Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат ходимлари билан соҳани янада ривожлантириш бўйича келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган учрашув ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари иштирокида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Илмий даражалар беришда чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
 

Президент фармони (ПФ–98-сон, 26.05.2026 й.)га кўра, илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
 
🔹 чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
 
🔹 Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
 
🔹 диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
 
🔹 ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
 
🔹 диссертация авторефератини чоп этиш;
 
🔹 диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
 
🔹 Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
 
🔹 ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
 
🔹 таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.
 
2027 йил 1 январдан илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт намояндаларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

Шунингдек, учрашувда қатор янгиликлар эълон қилинди:

Театр, кино, рақс, опера, фолклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади. Ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади. Бу 21 та ижодий бирлашманинг ўзига хос йиллик ҳисоботи бўлади.

Юқори натижа кўрсатган, асарлари оммалашган ва унвондор санъаткор ҳамда ёзувчи/шоирларга йил давомида ҳар ой 5 млн сўм қалам ҳақи, Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортида бепул юриш, тиббий марказларда бепул даволаниш ва бошқалар.

1 сентябрдан бошлаб республика танлови ғолибларига 100 млн сўм, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 млн сўмгача мукофот берилади ва иштирок этиш харажатлари тўлиқ қопланади. Уларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама тўланади. Бундай имтиёз ва енгилликлар хусусий ижодий гуруҳларга ҳам татбиқ этилади.

Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Ижодий ташкилотлар, маданият ва санъат муассасаларига бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган соҳа вакиллари ҳам кўп. Бугундан бошлаб уларга уй-жой ижараси учун Тошкент шаҳрида ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда 1,6 млн сўмгача харажатини қоплаб бериш йўлга қўйилади.

Ашула ва рақс ансамблларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 сентябрдан бошлаб улардаги барча ходимларнинг иш ҳақи 2 карра оширилади.

Рақс усталарига пенсия учун талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилиб, қолган 5 йилини балетмейстер, репетитор ва педагог сифатида давом эттиришига рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Шу йилнинг 1 сентябридан давлат буюртмаси асосида кино яратишда тарғибот ва реклама харажати учун фильм бюджетининг 30 фоизигача маблағ ажратилади, харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади. Шунингдек, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулот яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод қилинади.

Давлат буюртмаси асосида яратилган фильмлар намойишидан тушган маблағнинг 50 фоизи продюсер ва ижодий гуруҳга қўшимча рағбат сифатида берилади.

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини янги босқичга кўтариш мақсадида ҳар йили 5 миллиард сўмдан ажратилади.

Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар ҳалигача эскича бошқарув ва самарасиз назорат тизимидан воз кеча олмаётгани
қайд этилди. Шу боис, соҳада ижодий эркинлик ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ушбу комиссия ва кенгашлар фаолияти бутунлай тугатилади.

Энди кинонинг ҳар бир жанри ва мавзусидан келиб чиқиб, ўша соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил қилинади.

Бунда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси томонидан тавсия этилган мутахассислар эксперт гуруҳлари таркибига киритилади. Мутасаддиларга кино соҳасида замонавий ва шаффоф тизимни йўлга қўйиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Самарқанддаги айрим олий таълим ташкилотлари қайта ташкил этилади

Президент қарори билан қуйидаги таклифлар маъқулланди:

🔹 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университетини ташкил этиш;
 
🔹 Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш;
 
🔹 Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиалини қўшиб олиш ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети фаолиятини йўлга қўйиш;
 
🔹 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш.
 
2026/2027 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилиши таъминланади.
 
2027/2028 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-204, молиявий оммабоплик.pdf
3.3 MB
Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ-204, 26.05.2026й)

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия Парламентида Федерал кенгаш Раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш Раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook