Segment.uz
72.3K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.03K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Рақобат қўмитаси нега жим? Авиакомпаниялар бўйича эътирозлар ортмоқда

Сўнгги пайтларда айрим хусусий авиакомпаниялар фаолияти юзасидан фуқароларнинг эътирозлари тобора кўпаймоқда. Айниқса, Centrum Air ҳамда Qanot Sharq рейсларининг кечикиши, йўловчиларга етарли ахборот берилмаслиги, хизмат сифати ва мурожаатларга муносабат масалалари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Йўловчиларнинг асосий норозилиги — рейслар бир неча соатлаб кечиккани ҳолда расмий ва аниқ тушунтириш берилмаслиги, айрим ҳолларда эса компенсация ёки муқобил ечим таклиф қилинмаётганидир. Бу эса фуқароларнинг вақт, маблағ ва режаларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Шундай вазиятда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва рақобат муҳитини назорат қилиш ваколатига эга бўлган Рақобат қўмитасининг муносабат билдирмаётганлиги жамоатчилик учун тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Нега бу каби ҳолатлар юзасидан расмий огоҳлантиришлар, текширувлар ёки очиқ баёнотлар берилмаяпти? Агар муаммо тизимли тус олаётган бўлса, унинг ҳуқуқий баҳоси ҳам очиқ айтилиши керак эмасми?

Авиабозорда рақобат бўлиши — бу фақат янги авиакомпаниялар сони кўпайиши эмас, балки хизмат сифати, масъулият ва йўловчи ҳуқуқларига ҳурмат билан ҳам ўлчанади. Давлат органларининг сукути эса фуқароларда “назорат борми ўзи?” деган саволни уйғотмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Бош мураббий Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 30 нафардан иборат футболчиларнинг рўйхатини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 26 май куни тонгда Тошкент — Нью-Йорк йўналиши бўйича Америка Қўшма Штатларига йўл олади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон BRICSнинг Янги тараққиёт банкига қўшилди

Янги тараққиёт банки 2015 йилда BRICS давлатлари — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка ташаббуси билан ташкил этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мудофаа вазирлиги мерганлари Туркиядаги мусобақада ғолиб бўлди

Туркияда бўлиб ўтган VI Халқаро «Энг илғор мерганлар жамоаси» мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси хорижий давлатлар армиялари ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди.

​Мусобақада 13 та давлатдан 24 та жамоа иштирок этди ва ​8 та ўта мураккаб вазифаларни (шу жумладан, вертолёт, қайиқ ва тунда ўқ отиш) бажарди.

Жамоамиз ушбу нуфузли беллашувда 5-бор қатнашмоқда. Вакилларимиз 2022–2023 йилларда 2-ўринни, 2024–2026 йилларда эса кетма-кет 3-маротаба 1-ўринни қўлга киритишди.

Telegram | Instagram | Facebook
Фермерларга дизель ёқилғисининг бир қисми қоплаб берилади

2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 июлгача
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 13 млн сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️БАА билан ҳамкорликда “Сифатли давлат бошқаруви” дастури амалга оширилади

Бу бўйича Президент фармойиши (Ф–32-сон, 22.05.2026 й.) қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги 2 томонлама келишувлар доирасида “Сифатли давлат бошқаруви” дастурини амалга ошириш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.

Фармойишга кўра, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги (Агентлик) ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги Дастурни амалга ошириш учун масъул органлар ҳисобланади.

2026 йилдан ҳар 2 йилда республика ижро этувчи ҳокимият органлари (вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциялар)нинг фаoлияти самарадoрлигини Дастур асосида баҳoлаш тизими жорий этилади.

Дастурда иштирок этувчи республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда мукофот номинациялари рўйхатлари Агентлик ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 25 май соат 14:00 гача республика бўйлаб ўқувчиларнинг транспорт воситасини бошқариши билан боғлиқ 238 та ҳолат аниқланди.

Айни пайтда минглаб ЙПХ ходимлари мактаблар олдида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради

Президент Шавкат Мирзиёев илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Асосий ўзгаришлар ва янгиликлар:

Стипендиялар оширилади: Сунъий интеллект, яшил энергия, тиббиёт ва озиқ-овқат хавфсизлиги каби устувор йўналишлардаги докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилади.
Бюрократия 50% га қисқаради: Диссертация ҳимояси жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилади. Кўп сонли ҳужжатлар чоп этиш ва авторефератларни катта миқдорда тайёрлаш каби ортиқча талаблар бекор қилинади.
ОАК тизими ўзгаради: Олий аттестация комиссияси фаолияти Фанлар академияси тизимида ташкил этилади ва илмий кенгашлар рейтинги юритилади.
Амалий докторантура: Эндиликда PhD илмий даражасини реал иқтисодиёт корхоналари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида “Лойиҳа доирасида илмий даража” ҳамда “Амалий докторантура” дастурлари йўлга қўйилади.
Халқаро кенгаш: Хориждаги ватандош олимларни жалб этган ҳолда Илм-фан маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Президент ушбу таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва илмий тадқиқотлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бугун барча ходимлар камида 1 соат вақтли кетиши мумкин

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 27 май — Қурбон ҳайити байрами, яъни ишланмайдиган байрам. Шу боис бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тадбиркор жариманинг ярмини бир ойда тўласа, қолганидан озод қилинади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Мирвоҳид Азимов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Азимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, барчангизни Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик ва катта муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

Уйларда шовқин даражаси белгиланган санитария меъёрларидан ошмаслиги шарт.


Уйлар (зинапоялар, лифтлар, чиқинди камераси, чиқиндиларни тўплаш мосламалари ертўлалари ва бошқалар), туташ ҳудудлар заруратга кўра, бошқариш органи томонидан дератизацияланиши, дезинсекция ва дезинфекцияланади.

Уйларнинг ертўла қисмидаги қувурларда авария ҳолати юзага келиши натижасида сув ёки оқова сув тўпланиб қолса бошқариш органи 24 соат мобайнида ертўладаги сув ва оқова массаларини чиқариб юбориши лозим.

Ҳафтада 1 марта кўп квартирали уйларнинг лифт хоналарини тозаланади ҳамда лифт ускуналари доимий техник мониторинг қилинади.

Қуйидагилар тақиқланади:

ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи ускуналарни балконлар ва лоджияларга ўрнатиш;

балконларда оғир буюмларни сақлаш;

балконлар ва лоджияларнинг фасад (ташқи) қисмларида кир, кийим-кечак, гилам ва бошқаларни осиб қўйиш (ички қисми бундан мустасно);

уй ҳайвонларини умумий фойдаланишдаги жойларда, зинапояларда, чердакларда, ертўлаларда, шунингдек умумий фойдаланишдаги ошхоналарда, балконларда ва лоджияларда сақлаш;

кириш йўлакларининг зинапоя майдонларида ва зинапояларнинг остида ёнувчи материалларни сақлаш;

умумий иссиқлик параметрларига таъсир кўрсатувчи қайта режалаштириш (реконструкция) ишларини амалга ошириш, қўшимча иситиш юзаларига (иситилмайдиган юзалар) иссиқлик ускуналарини ўрнатиш, шунингдек, умумий мулк таркибига кирувчи иссиқлик тизимларига ўзгартириш киритиш.

автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар усти, хиёбонлар, болалар майдончалари, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори:

2026 йил 1 августдан
туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади.

2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади?

Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин.

Бундай ҳолатда давлат ижрочиси:
ундирувчининг аризасига кўра
ёки ўз ташаббуси билан
қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook