Segment.uz
72.5K subscribers
6.24K photos
1.53K videos
159 files
8.04K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори:

2026 йил 1 августдан
туман фермерлари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига аъзолик бадаллари тўланганлиги ҳамда пахта ва ғалла етиштиришидан қатъи назар 2 йил давомида бепул хизмат кўрсатилади.

2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр энергияси, ичимлик суви ва оқова сув тармоғи) улаш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатларининг кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

⛔️ Ҳаракат чекланиши мумкин бўлган йўналишлар:
Чўпонота кўчаси: Чилонзор кўчасидан Қатортол кўчасигача.
Чилонзор кўчаси: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача.
Бунёдкор 2-даражали йўли: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача.
Себзор ва Бунёдкор кўчалари: Нурафшон кўчасидан Ислом Каримов кўчаси орқали Иккинчи Қатортол кўчасигача.

Telegram | Instagram | Facebook
Эндиликда Шоҳимардон қишлоғи ёки Сўх туманига дам олишга борувчилар чегара постларидан куннинг исталган вақтида ўтишлари мумкин.

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости, ушбу постнинг Шохимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган «Оқ-Қия» божхона пункти ҳамда «Сўх» чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди.

Бунга қадар ушбу божхона масканлари соат 06-00 дан 22-00 га қадар хизмат олиб борилган.

Ушбу тартиб жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхан Худайбергенов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун – пайшанба, вазирлик ва идораларда Ёшлар куни.
Сиз фаолият юритаётган ташкилотда раҳбарият ёшлар билан мулоқот ўтказдими?
Anonymous Poll
50%
Ҳа, мулоқот ўтказилди
25%
Йўқ, ҳали ўтказилмади
7%
Режалаштирилган, лекин ҳали бўлиб ўтмади
18%
Бу ҳақда маълумотим йўқ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Ҳаж сафарида бўлиб турган ўзбекистонликларнинг саломатлиги ва кайфияти, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Telegram | Instagram | Facebook
Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Жумладан, оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиёти ўтказиш, 2,3 минг нафар онкологик, гематологик ва онкогематологик ташхиси қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари, шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини ўтказиш харажатларини қоплаш кўзда тутилган.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. 8 минг нафардан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилади.

500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш, шунингдек, жойлардаги қабристонларни обод қилиш ишлари амалга оширилади.

Давлат таъминотидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланади.

Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши уч баравар оширилади

Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Унга кўра:

Жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI'га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди;

Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади;

Энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш”даги рейтинги ҳам пасайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.

Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.

Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.

Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади

Бу йил Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келмоқда. Шу муносабат билан Президент фармонида барча учун 2 кун (пайшанба-жума) қўшимча дам олиш куни ва яна 6 кунликлар учун эса шанба ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган.

Натижада иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам олади.

▪️ 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
▪️ 28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.

ℹ️ Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан, 22 май куни соат 16:00 дан 21:00 гача Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

⛔️ Ҳаракат чекланиши мумкин бўлган йўналишлар:
Чўпонота кўчаси: Чилонзор кўчасидан Қатортол кўчасигача.
Чилонзор кўчаси: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача.
Бунёдкор 2-даражали йўли: КХАЙдан Чўпонота кўчасигача.
Себзор ва Бунёдкор кўчалари: Нурафшон кўчасидан Ислом Каримов кўчаси орқали Иккинчи Қатортол кўчасигача.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев "Сифатли давлат бошқаруви" дастурининг ғолибларини мукофотлаш ҳамда Миллий китобхонлик ҳаракатига старт бериш маросимларида иштирок этади.

Шунингдек, БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтади.

Куннинг иккинчи ярмида президент футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини жаҳон чемпионатига тантанали кузатиш маросимида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Сифатли давлат бошқаруви” дастури ғолиблари эълон қилинди

Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари иштирок этди.


Ташкилотлар кесимида натижалар:

▪️ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича энг намунали вазирлик — Адлия вазирлиги;

▪️Ресурсларни бошқариш бўйича энг намунали вазирлик — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;

▪️Давлат хизматларини кўрсатишдаги энг намунали вазирлик — Ички ишлар вазирлиги.

Ходимлар кесимида натижалар:

▪️ Энг намунали раҳбар ходим — Тоғ-кон ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Мақсуд Болибеков;
▪️ Энг намунали маъмурий ходим — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Фазлиддин Мўминов;
▪️ Энг намунали мутахассис ходим — “Ўзатом” агентлиги бош мутахассиси Шохмирзо Умаров;
▪️ Энг намунали аёл ходим — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Умматой Йўлдошева;
▪️ Энг намунали истеъдодли ёш ходим — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лойиҳа офиси раҳбари Акбархон Собирхонов;
▪️ Инсон ресурслари бўйича энг намунали ходим — Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Мирсаид Рахматов.

Шавкат Мирзиёев барча ғолибларнинг лавозимларини бир поғона кўтариб, раҳбар кадрлар захирасига киритишни таклиф қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади

Қарорга кўра,

2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.

2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади.

2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашувда:

— Биз бу кунларни бутун халқимиз, футбол ишқибозлари билан 34 йил кутдик. Шу маънода, футболчиларимизни Ўзбекистон тарихида янги саҳифа очган замонамиз қаҳрамонлари деб айтсак арзийди.

Чунки улар ҳар бир ўйинга юқори тайёргарлик кўриб, юксак масъулият, ватанпарварлик руҳи билан фақат ғалаба учун майдонга тушди. Халқимизга олам-олам қувонч бағишлади.

Тўғрисини айтсам, мундиал йўлланмаси қўлга киритилган куни кўзимга уйқу келмади. Барча юртдошларимиз каби мен ҳам ич-ичимдан қувондим, байрам қилдим.

Фурсатдан фойдаланиб, майдонда жасорат ва маҳорат кўрсатган футболчиларимизга, уларни тарбиялаб, вояга етказган ота-оналари, устоз ва мураббийларига ташаккур изҳор этаман.

Telegram | Instagram | Facebook