Segment.uz
72.4K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.03K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси билан 100 нафар ватандошимиз бепул Ҳаж сафарига юборилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Абдулла Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

2022 йилдан буён у Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бехзот Нарматов Президентнинг ёқилғи-энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев 15 май куни амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади.

Президент Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади.

Нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имконияти яратилади.

Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади

Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди;

2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди;

баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради.

Telegram | Instagram | Facebook
“Биз Бухорода кўздан кечирган боғча ва поликлиникаларнинг аҳволи ниҳоятда ачинарли, уларни зудлик билан таъмирлаш талаб этилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилишича, 1977 йилда очилган 21-сонли болалар боғчаси қайтадан қурилади, 46 минг нафар одамга хизмат кўрсатадиган 9-сонли поликлиника учун эса янги бино барпо этилади. Ҳозирда мазкур муассаса 1972 йилда қурилган, тиббий стандартларга жавоб бермайдиган бинода – кам таъминланган фуқаролар учун мўлжалланган ётоқхонада жойлашган. Ушбу бино ҳам тўлиқ таъмирланади ва у ерда яшовчиларнинг шароитлари яхшиланади.

Бундан ташқари, икки йил ичида вилоятнинг чекка туманларида жойлашган яна 36 та поликлиникани реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Туркистонда Ўзбекистон томонидан бунёд этилган масжид билан танишдилар.

Мажмуанинг умумий майдони 7 гектардан зиёдни ташкил этади, унда 5 мингдан ортиқ киши намоз ўқиши мумкин. Муҳташам ансамбль тўртта 70 метрлик минора ҳамда асосий зал ва анъанавий айвонларни ўз ичига олган уч қаватли бош бинодан иборат.

Telegram | Instagram | Facebook
Электр ва газ нархлари ўзгартирилди: ким қанча тўлайди?

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газ тарифлари индексация қилинади. Эътиборли жиҳати, ушбу ҳужжатда фақат нархлар эмас, балки энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартириш, смарт-тизимларни жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича ҳам вазифалар юклатилган.

Ўзгаришлар Ҳукуматнинг 2025 йил 31 мартдаги қароридаги 10 фоизлик индексация режасига тўлиқ мос келади. Янги ставкалар бўйича, оддий маиший истеъмолчиларга лимит ичида электр 650 сўм бўлса, марказлашган электр плитали уйларда яшовчиларга 325 сўм, табиий газ эса 1 100 сўм бўлади.

Метан заправкалар учун тариф 2 750 сўм қилиб қатъий белгиланди. Юқори ҳажмдаги истеъмол учун эса оширилган коэффициентли тизим сақланиб қолади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури амалга оширилади. Бунда:

▪️ олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;

▪️ талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;

▪️ олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;

▪️ талабалар акселераторларида “стартап менежер” ва “стартап трекер” лавозимлари кўзда тутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимлари учун янги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этиладиПрезидент фармони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Унга кўра:

▪️вазирлик марказий аппарати ходимларига — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари;

▪️Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига — агентликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;

▪️туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари;

▪️Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига — Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;

▪️Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига — Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Коррупцияга қарши курашишга содиқ компаниялар учун махсус белги жорий этилади

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:

“Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши кураш хартияси” электрон платформаси ишга туширилади ва унинг иштирокчилари учун рағбатлантириш ҳамда имтиёзлар тизими жорий этилади.

⁃ Хартия аъзоси бўлган маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатлари қоплаб берилади.

⁃ 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этиш учун хартия аъзолиги сертификати талаб этилади.

⁃ Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ўз тизимига самарали жорий этган тадбиркорлик субъектлари учун “Коррупцияга қарши кураш бўйича йилнинг энг яхши компанияси” йиллик мукофоти жорий қилинади.

⁃ Коррупцияга қарши курашиш тамойилларига содиқлигини тасдиқловчи компаниялар ўзларининг реклама ва веб-сайтларида фойдаланишлари мумкин бўлган махсус белги (compliance mark) ёки сертификат намунаси яратилади.

⁃ Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида мунтазам равишда ҳалоллик форуми ташкил этиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади

Шунингдек, давлат органларида мажбурий ротация тизими жорий этилади.

Президент фармонига кўра қуйидагилар диагностикадан ўтказилади:

▫️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;

▫️2027 йил 1 январдан бошлаб бошқа давлат органларида коррупсиявий хавф-хатар даражаси "юқори" ва "ўрта" бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар.

Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.

Диагностика натижасига кўра, ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади ҳамда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook