❗️Ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашув таъминланади
Президент қарорига кўра,
2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлаш бўйича қуйидаги тартиблар жорий этилади:
▪️ суҳбат босқичида бериладиган саволлар (топшириқлар) давлат органининг расмий веб-сайтида камида 1 ой олдин эълон қилинади, 1 ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади;
▪️ ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар белгиланмайдиган лавозимлар рўйхати ҳамда танловларни ўтказишда номзодларга нисбатан кўпи билан 2 йил умумий ёки махсус иш стажига оид талаблар қўйиладиган лавозимлар рўйхати белгиланади.
Шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий касблар реестри (Реестр) шакллантирилади.
Реестрга киритилган касбларга ўқиган ёшларнинг касбий кўникмаларини баҳолаш – миллий сертификациялаш тизими жорий этилади.
Замонавий касблар бўйича миллий сертификат олган қуйидаги тоифадаги ёшларнинг харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади:
▫️ Ижтимоий реестрга киритилган давлат таъминотидаги оилалар ва камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқиш ва имтиҳон харажатлари;
▫️ “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларнинг фарзандларига имтиҳон топшириш харажатлари.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларида ходимларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади
Шунингдек, давлат органларида мажбурий ротация тизими жорий этилади.
Президент фармонига кўра қуйидагилар диагностикадан ўтказилади:
▫️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар;
▫️2027 йил 1 январдан бошлаб бошқа давлат органларида коррупсиявий хавф-хатар даражаси "юқори" ва "ўрта" бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ва ушбу лавозимларга номзодлар.
Диагностика Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмасига мувофиқ Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан ўтказилади.
Диагностика натижасига кўра, ходимнинг коррупцияга барқарорлик даражаси “паст” деб баҳоланиши мазкур лавозимда меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришига монелик қилувчи ҳолат ҳисобланади ҳамда ходим коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст” бўлган бошқа лавозимга мажбурий равишда ротация қилинади.

Коррупцияга қарши курашишга содиқ компаниялар учун махсус белги жорий этилади
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра:
⁃ “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши кураш хартияси” электрон платформаси ишга туширилади ва унинг иштирокчилари учун рағбатлантириш ҳамда имтиёзлар тизими жорий этилади.
⁃ Хартия аъзоси бўлган маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот қилиш харажатлари қоплаб берилади.
⁃ 2027 йил 1 январдан бошлаб давлат харидларида иштирок этиш учун хартия аъзолиги сертификати талаб этилади.
⁃ Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ўз тизимига самарали жорий этган тадбиркорлик субъектлари учун “Коррупцияга қарши кураш бўйича йилнинг энг яхши компанияси” йиллик мукофоти жорий қилинади.
⁃ Коррупцияга қарши курашиш тамойилларига содиқлигини тасдиқловчи компаниялар ўзларининг реклама ва веб-сайтларида фойдаланишлари мумкин бўлган махсус белги (compliance mark) ёки сертификат намунаси яратилади.
⁃ Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида мунтазам равишда ҳалоллик форуми ташкил этиб борилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан ушланди
Бухоро вилояти Когон тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан 12 минг доллар миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Маълум бўлишича, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер “Қум Султон” массивида жойлашган экин майдонларига Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, экин ерларини сув билан таъминлашда ёрдам беришини сўраб ушбу ҳоким ўринбосарига мурожаат қилган.
Мансабдор шахс эса экин майдонларига келадиган сувни очиб беришини ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини айтиб, эвазига 15 минг доллар талаб қилган.
Ҳозирда туман ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фермерларга дизель ёқилғисининг бир қисми қоплаб берилади
2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 июлгача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 13 млн сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.

Полковник Бахром Урманов мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қуролли кучлар бош штаби Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи эди.
Полковник Мирсаид Шукуров Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Полковник Мирсаид Шукуров Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Элёр Талабоев Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Фуркат Жалилов Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимидан озод этилди.

❗️Давлат хизматчиларининг хорижда таҳсил олишига оид ҳуқуқий кафолатлар кучайтирилмоқда
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг касбий малакасини ошириш кафолатларини белгилашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматчиси хорижий олий таълим муассасасининг магистратура ёки докторантура босқичига грант асосида қабул қилинганда, иш берувчининг ёзма розилигига кўра унинг иш жойи ва лавозимини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада таълим дастури якунланганидан сўнг давлат хизматчиси тегишли давлат органи тизимида хорижда таҳсил олган даврига тенг муддат ишлаб бериши белгиланмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат фуқаролик хизматчисининг касбий малакасини ошириш кафолатларини белгилашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, амалдаги тартибда давлат фуқаролик хизматчиси нуфузли хорижий таълим муассасаларида ўқиш учун грант ютиб олган тақдирда, унинг иш жойи ва лавозимини сақлаб қолиш бўйича аниқ ҳуқуқий кафолатлар мавжуд эмас.
Мазкур қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматчиси хорижий олий таълим муассасасининг магистратура ёки докторантура босқичига грант асосида қабул қилинганда, иш берувчининг ёзма розилигига кўра унинг иш жойи ва лавозимини сақлаб қолиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада таълим дастури якунланганидан сўнг давлат хизматчиси тегишли давлат органи тизимида хорижда таҳсил олган даврига тенг муддат ишлаб бериши белгиланмоқда.
Ҳужжатда давлат фуқаролик хизматчисининг хорижда таълим олган даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш, шунингдек, кўп йиллик хизмати учун тўланадиган ҳар ойлик устамаларни белгилашда ушбу даврни инобатга олиш ҳам назарда тутилган.
Telegram | Instagram | Facebook
“Даладан дастурхонгача” тамойили асосида барча назорат жараёнларини қамраб оладиган Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади. У Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария қўмитаси ва Санэпидқўмитанинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши негизида шакллантирилади.
Янги тизимда эскирган, тадбиркор фаолиятига тўсиқ бўлаётган текширувлардан воз кечилади. Озиқ-овқат маҳсулотларини мажбурий сертификатлаш бекор қилиниб, унинг ўрнига хавфга асосланган назорат ва текширув тартиби жорий этилади.
Бугунги кунда республикадаги 80 мингта объектдан фақат 1,6 мингтасида, яъни 2 фоизида бундай тартиб қўлланилмоқда. Эндиликда хавфли маҳсулотлар тўғрисида тезкор хабар бериш ва уларни қайтариб олиш бўйича электрон тизим яратилади.
2029 йил 1 январдан бошлаб мева-сабзавот экспорти фақат агрологистика марказлари орқали амалга оширилади. Экспорт салоҳияти юқори йирик озиқ-овқат корхоналарини халқаро хатарлар таҳлили стандарти ва Алиментариус кодекси талабларига ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Ушбу кўрсаткич 2028 йилгача 20 фоизга, 2030 йилгача 60 фоизга, 2032 йилгача эса 100 фоизга етказилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. У Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси негизида фаолият бошлайди.
Янги агентлик олдига қорамоллар сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкилар сонини 30 миллионтага, паррандалар сонини 141 миллионтага етказиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, гўшт ва сутни қайта ишлаш даражасини 50 фоизга, наслдор қорамоллар улушини 90 фоизга етказиш, озуқабоп экин майдонларини эса 1,5 баробар кўпайтириш белгиланди.
Озуқа базасини кенгайтириш ва наслчиликни яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятдан 1 тадан туман чорвачиликка ихтисослаштирилади.
Ушбу туманларда пахта ва ғалла ерларининг 50 фоизига озуқабоп экинлар экишга рухсат берилади, бунинг учун 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади. Барча фермер хўжаликларига ижара ерларининг 20 сотих қисмида ортиқча бюрократиясиз енгил конструкцияли бинолар, озуқа омборлари ва силос ўралари қуришга рухсат берилади.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади
Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
➖ уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди;
➖ 2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди;
➖ баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради.

Фуқароларни рўйхатдан ўтказишда Face-ID ва Mobile-ID қўлланилади
Ҳукуматнинг 5 майдаги қарори билан яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтишда фуқаро ҳамда уй эгасининг розилигини Face-ID ёки Mobile-ID орқали тасдиқлаш тартиби белгиланмоқда.
Шунингдек, аризаларни “E-xabar berish” тизими орқали юбориш, QR-кодли қайд варақаларини шакллантириш ва регистрацияни “Manzil” ахборот тизими орқали юритиш назарда тутилган.
Қарор билан “доимий прописка” ва “вақтинча прописка” каби атамалар ҳам босқичма-босқич “яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” ҳамда “турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” иборалари билан алмаштирилмоқда.

Солиқ қўмитаси:
Айни пайтда солиқ органлари томонидан савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик юритувчи субъектларда савдо амалиётлари P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари орқали амалга оширилаётган ҳолатлар таҳлил қилинмоқда. Афсуски, бундай операциялар орқали тушган айрим даромадлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаслиги натижасида давлат буджетига тегишли тушумлар тўлиқ шаклланмай қолмоқда.
Шу муносабат билан солиқ органлари томонидан юридик шахсларда фаолият юритувчи раҳбар ходимларнинг банк пластик карталарига келиб тушган маблағлар юзасидан таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда. Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда ҳамда солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.
Бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки иқтисодий адолатни таъминлаш, яширин айланмаларни қисқартириш ва ҳалол меҳнат қилиб, қонун доирасида иш юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Чунки ҳар бир тўланган солиқ — бу мамлакат тараққиёти, янги йўллар, мактаблар, шифохоналар ва халқ фаровонлиги учун қўйилган ҳиссадир.

Ўзбекистонда сафарбарлик тўғрисида қонун қабул қилинмоқда
Ўзбекистонлик депутатлар сафарбарлик тайёргарлиги ва сафарбарлик тўғрисидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Унда сафарбарликка тайёргарлик тадбирларини ўтказиш тартиби, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш асослари, тартиби ва муддати бўйича нормалар белгиланмоқда.
Маърузага чиққан мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедовнинг таъкидлашича, қонунни қабул қилиш зарурияти қуйидаги омиллар билан асосланади. Хусусан, давлат органлари ва иқтисодиёт тармоқлари ўртасида сафарбарлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ягона ҳуқуқий асос мавжуд эмас. Шу билан бирга, мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги қонун ҳужжатларида сафарбарлик масалалари тўлиқ баён этилмаган.
Бундан ташқари, тинчлик даврида сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этиш, сафарбарлик тадбирларини ўтказиш, давлат органлари, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ҳарбий тажовузга қарши тайёрлаш механизмлари белгиланмаган.
Лойиҳада сафарбарлик даврида чақирилган фуқаролар учун иш жойини сақлаб қолиш, кредит тўловларини кечиктириш, етказилган зарарларни компенсация қилиш каби ижтимоий кафолатлар мустаҳкамланмоқда.

Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари пайдо бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни Тошкент метрополитенида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфратузилмадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Маълум қилинишича, йўловчилар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида “Шаҳристон” метро бекати платформаларида синов тариқасида ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш таклиф этилди. Халқаро тажрибага кўра, бундай тўсиқлар платформалардаги бахтсиз ҳодисаларни 80-90 фоизгача камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, улар қўшимча реклама майдонларини яратиш орқали даромадларни оширишга ҳам хизмат қилади.
Яна бир муҳим йўналиш – янги линиялар қурилиши. Хусусан, “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси бўйича лойиҳа баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Биринчи босқичда “Мингўрик – Жанубий вокзал” йўналиши, иккинчи босқичда эса “Жанубий вокзал – Чилонзор буюм бозори” йўналишини қуриш имкониятлари ўрганилади.
Шунингдек, автотранспортдан метро тизимига қулай ўтишни таъминлаш мақсадида “Park&Ride” тизими йўлга қўйилади.

Nvidia раҳбари Женсен Хуангга кўра, генератив сунъий интеллект даврида энг катта ютувчилардан бири айнан ишчи касб эгалари бўлади.
У Carnegie Mellon University’нинг 2026 йил битирувчилари олдидаги нутқида AI технологиялари фақат IT соҳасини эмас, балки бутун саноат ва инфратузилма тизимини ўзгартираётганини таъкидлади.
Хуангнинг фикрича, AI учун улкан дата-марказлар, электр тармоқлари ва инфратузилмалар қурилиши натижасида сантехниклар, электриклар, пайвандчилар, техниклар ва қурувчиларга бўлган талаб кескин ошади.
“Электриклар, сантехниклар, темирчилар, техниклар, қурувчилар — энди сизларнинг даврингиз. AI нафақат янги ҳисоблаш индустриясини, балки янги саноат даврини яратмоқда”, — деган у.
Telegram | Instagram | Facebook
У Carnegie Mellon University’нинг 2026 йил битирувчилари олдидаги нутқида AI технологиялари фақат IT соҳасини эмас, балки бутун саноат ва инфратузилма тизимини ўзгартираётганини таъкидлади.
Хуангнинг фикрича, AI учун улкан дата-марказлар, электр тармоқлари ва инфратузилмалар қурилиши натижасида сантехниклар, электриклар, пайвандчилар, техниклар ва қурувчиларга бўлган талаб кескин ошади.
“Электриклар, сантехниклар, темирчилар, техниклар, қурувчилар — энди сизларнинг даврингиз. AI нафақат янги ҳисоблаш индустриясини, балки янги саноат даврини яратмоқда”, — деган у.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook