Segment.uz
72.1K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.02K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Бугун – пайшанба, вазирлик ва идораларда Ёшлар куни.
Сиз фаолият юритаётган ташкилотда раҳбарият ёшлар билан мулоқот ўтказдими?
Anonymous Poll
48%
Ҳа, мулоқот ўтказилди
25%
Йўқ, ҳали ўтказилмади
8%
Режалаштирилган, лекин ҳали бўлиб ўтмади
19%
Бу ҳақда маълумотим йўқ
❗️11 май (душанба) куни фақат бошланғич синф ўқувчилари учун дарслар бўлмайди

9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни мос равишда 2026 йил 11 май — душанба кунига кўчирилиши белгиланган.

Шунга асосан:

11 май куни — умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун (11 май куни белгиланган) дарс соатлари ташкил этилади (бошланғич синф ўқувчилари бундан мустасно).

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотлари — боғчаларда 2026 йил 11 май — дам олиш куни ҳисобланади.

Маълумот учун: нодавлат таълим муассасаларида дам олиш кунларини белгилаш мазкур таълим муассасаларининг ўз ички тартиб-қоидаларига кўра амалга оширилади.


Telegram | Instagram | Facebook
Аюбхон Султонов рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Президент Администрациясида молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаментида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзгидромет: 8-12 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амир Темур хиёбони атрофида транспорт ҳаракати схемаси ўзгартирилади:

«Бродвей»дан Хиёбонга ўтишдаги темир панжаралар олиб ташланади ва пиёдалар учун ўрнига ақлли светофор ўрнатилади.

Махтумқули ва Амир Темур кўчалари кесишмаларида пиёдалар учун хавфсизлик оролчалари ташкил этилади ва тартибга солиш светофорлари жорий қилинади..

Темурийлар музейи ва «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилади.

Янги схема орқали айланма йўлнинг ўтказувчанлиги соатига 6 000 та автомобилгача ошади (ҳозир 5 600 та).

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган кун. Шу сабаб, бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

❗️Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ва "Миллат фидойилари" ёдгорликлари пойига гулчамбар қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, байрам билан табриклади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, президент Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 июндан бошлаб қурилиш соҳасида давлат буюртмачилари ходимларининг маоши уч баравар оширилади

Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Унга кўра:

Жорий йил 1 июндан бошлаб давлат буюртмачилари фаолияти тўлиқ KPI'га боғланиши, ходимларнинг ойлиги 3 карра оширилиши белгиланди;

Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш учун объект қийматининг 5 фоизигача маблағ берилади, муаллифлик назорати учун эса алоҳида шартнома асосида тўлов қилинади;

Энди техник назорат ёки муаллифлик назоратчиси масъул бўлган объектда қўпол қоидабузарлик аниқланса, пудрат корхонаси билан бирга назоратчиларга ҳам қатъий чора кўриш зарурлиги қайд этилди. Лойиҳачининг “Шаффоф қурилиш”даги рейтинги ҳам пасайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.

Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.

Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.

Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Бу кун — халқимиз бошидан кечирган оғир синовлар хотираси, шу билан бирга, мардлик, матонат, меҳр-оқибат ва юксак қадриятларга садоқат намунасини кўрсатган авлодга чуқур эҳтиром ифодасидир.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга таълим кредити ажратилади

Қарорга кўра,

2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.

2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади.

2026 йил 1 майдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда хусусий секторда фаолият юритмоқчи бўлган ёшларни, шунингдек, аскарларни ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook