Segment.uz
72.4K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.03K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан:

Отабек Имамов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;

Жалолиддин Асамутдинов соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Адхам Худайкулов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Мухамедов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Илхомжон Умрзақов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан:

Алишер Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Элмира Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Фарходжон Ташпулатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Абдулла Азизов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасидан келиб чиқилса, қувватлаш станциясидан фойдаланган ҳайдовчиларга ҳар бир kWh учун ҳозирги тарифда 700 сўмдан субсидия тўланиши мумкин.

Лойиҳага кўра, субсидия миқдори – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Энергосавдо корхонаси томонидан электромобилларни қувватлаш станцияларига сотиладиган ҳар бир kWh электр энергияси учун белгиланган нархнинг 300 сўмдан ошган қисмига тенг бўлади.


Субсидия кейинги ойнинг 25-санасигача “Солиқ” иловаси орқали тўлаб берилади. Қувватлаш станцияларига давлат томонидан ток етказиб бериш нархи оширилганида, субсидия миқдори ҳам ошиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади.

Нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имконияти яратилади.

Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимлари учун янги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этиладиПрезидент фармони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Унга кўра:

▪️вазирлик марказий аппарати ходимларига — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари;

▪️Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига — агентликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;

▪️туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари;

▪️Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига — Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;

▪️Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига — Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Контент медиамаркази ташкил этилади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

— соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий маълумотлар тайёрлаш мақсадида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази;

— тиббий хизматлар сифати, беморлар хавфсизлиги, клиник протокол ва стандартларга риоя этилишини баҳолаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда клиник назорат тизимини жорий этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

— соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар, тиббий хизматлар ва давлат сиёсатини жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, шунингдек, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини тизимли равишда йиғиш ҳамда таҳлил қилиш ва ахборот сиёсатини самарали ташкил қилиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклида Контент медиамаркази.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади

Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди;

2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди;

баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради.

Telegram | Instagram | Facebook
Кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари

Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил 4 май ҳолатига банклар томонидан ажратилаётган айрим кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича шаклланган:

▪️ жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича:
• микроқарзлар – 28,9%
• автокредитлар – 22,3%
• ипотека кредитлари – 22,5%

▪️ юридик шахсаларга ажратилаётган кредитлар бўйича:
• асосий воситалар хариди учун – 22,9%
• айланма маблағларни тўлдириш учун – 23,2%.

Telegram | Instagram | Facebook
Тарихий адолат тикланмоқда: яна 161 нафар қатағон қурбони оқланди

Олий судга Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1920-1934 йиллардаги қарорларига кўра босмачилик ҳаракатларига моддий ёрдам беришда, қуролли тўда тузишда, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатини амалга оширганликда айбланган бир гуруҳ ватандошларга оид жиноят ишлари келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

6 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Оқланган қатағон қурбонлари рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Тайинловлар

Фозилбек Нурмухаммадов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бошлиғи эди.

Шухрат Муратов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у Қарши шаҳридаги “Алп Техно Сервис” хусусий корхонаси раҳбари эди.

Ойбек Аманов Қашқадарё вилояти ҳокимининг чўл ҳудудлари ва аграр соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари эди.

Гулжан Коспан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг молия-иқтисод, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Beeline Kazakhstan компаниясида молия масалаларида менеджер ҳамда Freedom Telecom компаниясида молия масалалари бўйича директор лавозимларида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 нафарни ташкил қилмоқда

Улар орасида 19 нафар конслагер тутқуни, 14 нафар уруш қатнашчиси, 14 нафар уруш ногирони ва 13 нафар Ленинград қамали қатнашчиси бор.

Фахрийларнинг ҳудудлар бўйлаб жойлашуви қуйидагича:

▪️Тошкент шаҳри – 28 нафар;
▪️Тошкент вилояти – 11 нафар;
▪️Фарғона вилояти – 5 нафар;
▪️Андижон, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида – 3 нафардан;
▪️Наманган ва Қашқадарё вилоятларида – 2 нафардан;
▪️Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида – 1 нафардан.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади

Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–78-сон, 06.05.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Агентликнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

▫️ тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш;

▫️ тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

▫️ тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш.

Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси негизида барча суд бошқарувчилари аъзолигига асосланган Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси ташкил этилади.

Палата ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда суд бошқарувчиларини бирлаштирувчи ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–172-сон, 06.05.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги Адлия вазирлиги ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Агентлик директори адлия вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 1 нафар ўринбосарга эга бўлади.

Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида белгиланган асосий вазифаларига мувофиқ тегишли функцияларни амалга оширади ҳамда ҳуқуқлардан фойдаланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Фуқароларни рўйхатдан ўтказишда Face-ID ва Mobile-ID қўлланилади

Ҳукуматнинг 5 майдаги қарори билан яшаш ва турган жой бўйича рўйхатдан ўтишда фуқаро ҳамда уй эгасининг розилигини Face-ID ёки Mobile-ID орқали тасдиқлаш тартиби белгиланмоқда.

Шунингдек, аризаларни “E-xabar berish” тизими орқали юбориш, QR-кодли қайд варақаларини шакллантириш ва регистрацияни “Manzil” ахборот тизими орқали юритиш назарда тутилган.

Қарор билан “доимий прописка” ва “вақтинча прописка” каби атамалар ҳам босқичма-босқич “яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” ҳамда “турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш” иборалари билан алмаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Шахрух Мамаджанов Тошкент шаҳар ҳокими Девони раҳбари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги Тошкент шаҳар филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва армияни рақамлаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Замонавий хавф ва таҳдидлардан келиб чиқиб, Мудофаа вазирлигида кибертаҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган Ахборот хавфсизлиги мониторинг маркази ташкил этилди.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Рақамли технологиялар бош бошқармаси, Сунъий интеллект технологиялари департаменти ва Киберхавфсизлик лабораториясини ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Республиканинг барча ҳудудларида узлуксиз ва барқарор алоқани таъминлаш мақсадида Сунъий йўлдош алоқа маркази фаолияти йўлга қўйилади.

❗️ Мудофаа соҳасида ягона рақамли сиёсатни юритиш мақсадида мудофаа вазирининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Ҳарбий округларда эса қўмондонларнинг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook