Segment.uz
72.4K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.03K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Инвестиция самарадорлиги бўйича ТОП-35 ҳокимлар

«Юксалиш» ҳаракати томонидан туман ва шаҳар ҳокимларининг 2025 йил натижалари асосида инвестиция самарадорлиги бўйича илк рейтинги эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Аҳоли мурожаатларининг назорати кучайтирилади: янги тартиб тасдиқланди

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади;

Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади;

аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори:

2026 йил 1 майдан
эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади. Бунда:

▪️ дастлабки босқичда “Ақлли” миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади;
▪️ Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади.

2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини 1 маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.

2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тадбиркор жариманинг ярмини бир ойда тўласа, қолганидан озод қилинади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ташкилотлар пештоқларидаги номи реклама деб ҳисобланмайди

Ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим масалалар ҳамда уларнинг ечими бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Тадбиркорлик субъектининг номи ва фаолият тури тўғрисида бинога жойлаштирилган ахборотни реклама сифатида баҳоламаслик ва бунинг учун тегишли паспортларни расмийлаштиришни бекор қилиш таклиф этилди. Рекламалар ва бошқа ахборот белгиларини жойлаштиришга доир дизайн талабларини тадбиркорлар таклифларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этиш, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларига ўз савдо белгисини жойлаштириш тартибини соддалаштириш ташаббуси илгари сурилди.

Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириш, нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имкониятини яратиш таклиф этилди. Шу билан бирга, банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатларни қайта кўриб чиқиш, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланиш таклиф қилинди.

Президент тадбиркорлик учун ортиқча тўсиқларни камайтириш, назорат ва тартибга солиш механизмларини соддалаштириш, рақамлаштириш жараёнларини бизнесга қўшимча юк эмас, қулайлик яратадиган воситага айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Элдор Адилов соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўъба мудири вазифасида ишлаган.

Асилбек Худаяров бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан:

Отабек Имамов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;

Жалолиддин Асамутдинов соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Адхам Худайкулов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Мухамедов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Илхомжон Умрзақов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш департаменти директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан:

Алишер Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

Элмира Баситханова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;

Фарходжон Ташпулатов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Абдулла Азизов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасидан келиб чиқилса, қувватлаш станциясидан фойдаланган ҳайдовчиларга ҳар бир kWh учун ҳозирги тарифда 700 сўмдан субсидия тўланиши мумкин.

Лойиҳага кўра, субсидия миқдори – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Энергосавдо корхонаси томонидан электромобилларни қувватлаш станцияларига сотиладиган ҳар бир kWh электр энергияси учун белгиланган нархнинг 300 сўмдан ошган қисмига тенг бўлади.


Субсидия кейинги ойнинг 25-санасигача “Солиқ” иловаси орқали тўлаб берилади. Қувватлаш станцияларига давлат томонидан ток етказиб бериш нархи оширилганида, субсидия миқдори ҳам ошиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади.

Нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имконияти яратилади.

Банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатлар қайта кўриб чиқилади, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимлари учун янги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этиладиПрезидент фармони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Унга кўра:

▪️вазирлик марказий аппарати ходимларига — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари;

▪️Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларига — агентликнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;

▪️туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларига — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари;

▪️Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига — Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари;

▪️Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимларига — Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Контент медиамаркази ташкил этилади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

— соғлиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатининг самарадорлигини баҳолаш, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш учун таҳлилий маълумотлар тайёрлаш мақсадида Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази;

— тиббий хизматлар сифати, беморлар хавфсизлиги, клиник протокол ва стандартларга риоя этилишини баҳолаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда клиник назорат тизимини жорий этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

— соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиликлар, тиббий хизматлар ва давлат сиёсатини жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, шунингдек, жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини тизимли равишда йиғиш ҳамда таҳлил қилиш ва ахборот сиёсатини самарали ташкил қилиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси шаклида Контент медиамаркази.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади

Президент фармонига кўра, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

уч ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлайди;

2026 йил якунига қадар ходимларнинг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолайди;

баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўради.

Telegram | Instagram | Facebook
Кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари

Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йил 4 май ҳолатига банклар томонидан ажратилаётган айрим кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари қуйидагича шаклланган:

▪️ жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар бўйича:
• микроқарзлар – 28,9%
• автокредитлар – 22,3%
• ипотека кредитлари – 22,5%

▪️ юридик шахсаларга ажратилаётган кредитлар бўйича:
• асосий воситалар хариди учун – 22,9%
• айланма маблағларни тўлдириш учун – 23,2%.

Telegram | Instagram | Facebook
Тарихий адолат тикланмоқда: яна 161 нафар қатағон қурбони оқланди

Олий судга Туркфронтнинг Фарғона қўшинлар гуруҳи Ҳарбий кенгаши қошидаги Фарғона махсус бўлими ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашининг 1920-1934 йиллардаги қарорларига кўра босмачилик ҳаракатларига моддий ёрдам беришда, қуролли тўда тузишда, совет ҳокимиятига қарши қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий ҳаракатини амалга оширганликда айбланган бир гуруҳ ватандошларга оид жиноят ишлари келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

6 май куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 8 та жиноят иши бўйича 161 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

Оқланган қатағон қурбонлари рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Тайинловлар

Фозилбек Нурмухаммадов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг яйловлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш ва чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Вазирлар Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти бошлиғи эди.

Шухрат Муратов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у Қарши шаҳридаги “Алп Техно Сервис” хусусий корхонаси раҳбари эди.

Ойбек Аманов Қашқадарё вилояти ҳокимининг чўл ҳудудлари ва аграр соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари эди.

Гулжан Коспан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг молия-иқтисод, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Beeline Kazakhstan компаниясида молия масалаларида менеджер ҳамда Freedom Telecom компаниясида молия масалалари бўйича директор лавозимларида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook