Segment.uz
71.7K subscribers
5.98K photos
1.46K videos
146 files
7.45K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 июлдан
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан давлат даромадига ўтказилиши назарда тутилган автомототранспортлар ва кўчмас мулклар давлат ижрочисининг қарори асосида тўғридан-тўғри Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Фарруҳ Омонов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади.

Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунига қадар алоҳида йирик битимларни амалга ошириш, айрим турдаги молия-кредит ва давлат хизматларидан фойдаланишни чеклаш тартиби жорий этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Фармони (ПФ–46-сон, 25.03.2026 й.) билан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия фаолияти 2027 йил 1 мартгача узайтирилди.

Комиссиянинг номи Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссиясига ўзгартирилди.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил қилишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Аҳоли мурожаатларининг назорати кучайтирилади: янги тартиб тасдиқланди

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар бўйича назорат вақти режими ўрнатилади, бунда кўриб чиқилиши белгиланган муддатдан ўтган мурожаатлар ижро учун автоматик юқори турувчи давлат органига ўтади;

Виртуал қабулхона ахборот тизимида мурожаатларни қабул қилишда улар “шошилинч”, “одатий”, “маслаҳат талаб қилувчи” тоифаларига ажратиш амалиёти йўлга қўйилади, назоратга қайтарилган мурожаатлар 3 иш куни ичида юқори турувчи органлар томонидан қайта ўрганиб чиқилади;

аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини Қонунчилик палатаси ва Сенатда, ҳокимлар ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳисоботларини эса тегишлича Сенатда ёки маҳаллий кенгашларда ҳар чоракда камида 1 марта эшитиб бориш тартиби жорий қилинади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда ҳудудда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ёритади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги мурожаатларнинг кўриб чиқилишига оид эътирозларни ўрганиб боради ва бу улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларида акс эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Президент фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Халқ қабулхонаси (Президент Халқ қабулхонаси) ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимлари тегишли Халқ қабулхонасига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилади ҳамда мунтазам равишда Халқ қабулхонасида фуқароларни шахсан қабул қилади ва муаммоларини жойида ҳал қилиш чораларини кўради, мурожаатлар таҳлилини олиб боради.

Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида қилинадиган тақдимотларда аҳоли мурожаатларидаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан режалари ҳақида алоҳида ҳисобот берилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўтказиладиган шахсий ва сайёр қабуллар тизимини тўлиқ рақамлаштириш орқали қабуллар жараёни устидан назорат ўрнатилади.

Жамоавий тусдаги мурожаатлар аҳоли вакиллари ва “маҳалла еттилиги” иштирокида ўрганилиб, улар розилиги асосида назоратдан олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️22 апрелдан эътиборан мобил иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак

Янги тартибга асосан, 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шарт бўлади.

Агар бундай мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.

Бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали маълум қилинади.

Яъни, ҳозирги кунда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган телефон рақами ўзингизга тегишли бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади.

Шу сабабли, агар иловада ишлатаётган рақамингиз ўз номингизда бўлмаса, уни ҳозирдан ўзингизга расмийлаштириб олиш ёки илова ва банк карталарини ўз номингиздаги рақамга қайта бириктириш мақсадга мувофиқ.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғоя асосида ўтказилади.

Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2026 йил 1 июнга қадар миллий мустақиллик ва суверенитет ғояларини, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қиёфасини ўзида акс эттирган “Ватан фидойилари” рамзий монументининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ушбу монумент Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарларда 2026–2030 йилларда барпо этилаётган умуммиллий бирдамлик боғларининг марказий қисмида ўрнатилиши ҳисобга олинади.

Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2026 йил апрель ойидан ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35, #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акцияларини (флешмоблар, подкастлар, викторина ва бошқалар) ташкил этади.

Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар “Мустақилликнинг 35 йиллиги” эсдалик олтин тангасини зарб этиш чораларини кўради.

Қарорнинг тўлиқ матни

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил қилишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 майдан ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади. Бунда:

▪️ мазкур акциялар доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади;

▪️ ушбу саналар иш кунларига тўғри келганда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 августдан “trade-in”
дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.

2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Сезилиш кучи Фарғона вилоятида 3 балл, Наманган, Андижон, Сирдарё, Тошкент вилояти ва пойхтахтда 2 баллни ташкил қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Молиявий хизматлар кўрсатишда мижозларнинг маблағлари ҳимоя қилинади

Марказий банк бошқаруви қарори билан янги низом тасдиқланди. Унга кўра 22 апрелдан банклар ва тўлов ташкилотлари мижозларнинг маблағларини ҳимоя қилиш учун қуйидаги минимал талабларга риоя қилишлари шарт:

🔹 Агар сиз бир банкдан онлайн кредит (микроқарз) олсангиз, Кредит бюроси бошқа банкларга бу ҳақда хабар беради ва кейинги 24 соат давомида сизга бошқа кредит берилмайди. Бу фирибгарларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта жойдан қарз олишини олдини олади.

🔹 Агар фуқаро фирибгарлик қурбони бўлса ва жабрланувчи деб топилса, банк кредит бўйича фоиз ва жарималарни ҳисоблашни тўхтатади. Суд қарори билан эса ундирилган маблағлар қайтарилади.

🔹 Веб-сайтлар орқали картадан картага пул ўтказиш тақиқланади. Ҳар қандай ўтказма бир марталик код (ОТП) билан тасдиқланиши шарт.

🔹 Мобил иловадан рўйхатдан ўтаётган шахснинг телефон рақами ва ЖШШИР (ПИНФЛ) бир-бирига мос келиши шарт. Агар мос келмаса, иловага карта бириктириб бўлмайди.

🔹 Янги қурилмадан кириш, паролни тиклаш ёки картани бириктириш фақат Face-ID (liveness detection) орқали амалга оширилади (яъни расмдан фойдаланиб бўлмайди).

🔹 Агар телефонингизда масофадан бошқариш дастурлари ишлаётган бўлса ёки сиз ким биландир телефонда гаплашаётган бўлсангиз (шу жумладан, мессенжерлар орқали аудио/видео қўнғироқлар), банк иловаси ишламайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган янги чора-тадбирлар:

U10 – Ўзбекистоннинг глобал даражадаги илғор университетлари” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида танлов асосида 10 та олий таълим ташкилотига миллий тадқиқот университети мақоми берилиб, уларда илмий кластерлар ташкил этилади.

Миллий тадқиқот университети мақоми берилган университетга илмий кластер ташкил этиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 150 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Бунда университетлар таълим сифати, илмий фаолият, халқаро ҳамкорлик, рақамлаштириш ва битирувчилар бандлиги каби мезонлар асосида баҳоланади.

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун олийгоҳларга ажратиладиган маблағлар миқдорини шакллантиришда ҳам янги ёндашувлар таклиф этилди. Эндиликда таълим йўналишининг мураккаблиги, меҳнат бозори эҳтиёжлари, университет рейтинги, ҳудудий омиллар ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

Илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, давлат илмий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи устувор йўналишларга сарфланади. Лойиҳаларни саралаш халқаро экспертиза, илмий-техник кенгашлар ва тармоқ корхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тўловга қобилиятсизлик институти такомиллаштирилади

Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этиш таклиф қилинди. Ушбу тузилма соҳада ягона давлат сиёсатини юритиш, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, банкротлик омилларини таҳлил қилиш ва бартараф этиш чораларини кўриш, корхоналарни молиявий соғломлаштиришга кўмаклашиш билан шуғулланади.

Суд бошқарувчилари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Суд бошқарувчилари палатасини тузиш таклиф этилди. Палата суд бошқарувчилари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини оширишни ташкил этади, улар томонидан қонунчилик ва касб этикасига риоя этилишини мониторинг қилади, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.

Молиявий аҳволи оғир бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги молиявий механизмлар киритилади. Жумладан, кичик ва ўрта тадбиркорлар учун Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси орқали кафиллик бериш, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси орқали тижорат банкларида паст фоизли кредит линиялари очиш орқали корхоналарни молиявий тиклашга кўмаклашиш режалаштирилмоқда.

Бунда тижорат банклари ажратган кредитлар бўйича асосий қарз ва фоизлар санация якунлангунга қадар кечиктирилади, кредит санация якунланганидан сўнг 3 йил ичида қайтарилади, кредит қарздорлигини реструктуризация қилиш асослари яратилади.

Солиқ ва кредит қарздорлигини кечиктириб тўлаш ҳамда реструктуризация қилиш тартибларини соддалаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари айрим солиқлар бўйича тўловларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат бериши, шунингдек, бундай механизмлар гаров, банк кафолати ёки суғурта полиси асосида солиқ органлари томонидан ҳам қўлланиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳамда жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган ҳолат — Сирдарё вилояти ИИБ раҳбар ходими ва унинг яқин қариндоши иштирокидаги ҳуқуқбузарлик кескин муҳокама қилинди. Ушбу ҳолат хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва мансаб мавқеидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш эҳтимолини кўрсатувчи салбий ҳолат сифатида ҳуқуқий баҳоланди.

Ҳуқуқбузарликка йўл қўйган подполковник Шерзод Пардаев лавозимидан озод этилди.

Хизмат интизомини бузган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлиги принципи амалда таъминланиши шартлиги, мансаб ва лавозимдан қатъи назар, хизмат интизомини бузган ҳар қандай ходимга нисбатан муросасиз чоралар кўрилиши давом эттирилиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Топ-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити берилади

Ҳукумат қарори билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.

Таълим кредити қуйида талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади.

Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади.

Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.

▪️ Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Зарур ҳужжатлар рўйхати:
• ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
• таклифнома-хат (1-курслар учун);
• академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);
• тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;
• биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;
• меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).


Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
ПФ-29 ипотека.pdf
19.2 MB
"Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадалаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ-29, 24.02.2026й) (иловалари билан бирга)

Фармонга асосан бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори:

Тошкент шаҳрида 480 млн сўм,
ҳудудларда эса 380 млн сўмга
қилиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook