Segment.uz
73.8K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади

Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистоннинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди.

Унга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади.

2026 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлаш масалаларига йўналтирилади.

ДХХнинг миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилик даражасини ошириш мақсадида уларнинг киберхавфсизлик борасидаги камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб борилади.

Мазкур танловлар ДХХ томонидан белгиланадиган махсус электрон платформада ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертиза қилиш маркази янги тузилган Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига ўтказилади ва унинг фаолияти трансформация қилинади.

Бунга қадар ушбу марказ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тасарруфида эди.

Telegram | Instagram | Facebook
1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор қонунчилик янгиликлари амалга киритилди:

▪️ Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилди;

▪️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланди:
тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.

▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли қарздорликни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус бериш тизими яратилди;

▪️ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг уйлари энергия тежамкор қилиб таъмирланади;

▪️ Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма олади, аеропорт ва вокзал автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди;

▪️ Давлат хизматига ишга киришда (танловларда) тест натижалари бир йилгача амал қилади. Давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "vacancy.gov.uz" электрон платформасида эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Қонун (ЎРҚ–1121-сон, 11.03.2026 й.) билан Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш,

фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Амалдаги таҳрирда фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш:

БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

Амалдаги таҳрирда жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда белгиланган.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик:

БҲМнинг 30 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.

Амалдаги таҳрирда жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 25 баравари этиб белгиланган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.


Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇿🇯🇵 O‘zbekistonda o‘qib, Yaponiyada IT sohasida rasmiy ish boshlash mumkin!

Japan Digital University 2026–2027 o‘quv yili uchun qabulni rasman boshladi.
Agar kelajagingizni Yaponiya bilan bog‘lamoqchi bo‘lsangiz, JDU — siz uchun to‘g‘ri tanlov.


🎓 Sizni kutayotgan imkoniyatlar:
— O‘zbekistonda turib Yaponiya universiteti diplomini qo‘lga kiritish
— O‘qish davomida Yaponiyada amaliyot o‘tash
— Yapon tili va IT bilimlarini bir vaqtda o‘rganish
— Universitetni bitirgach Yaponiyada ishga joylashishda ko‘mak
— O‘qishni tugatmasdan turib Yaponiya IT kompaniyalaridan ish takliflari

📚 Ta’lim yo‘nalishlari:
— IT menejment fakulteti
— Muhandis-dasturchi
— Grafik dizayn
— Sun’iy intellekt
— Kiberxavfsizlik

🇯🇵 JDU bitiruvchilari allaqachon Yaponiyada IT sohasida faoliyat boshlashgan.
Endi navbat sizniki!


🚀 Japan Digital University — Yaponiyaga eltuvchi ishonchli yo‘l!



👉HUJJAT TOPSHIRISH UCHUN

📞 71-200-05-95

Telegram  |  Instagram | FacebookYouTube | Web site
❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.

Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.

Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.

Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.


Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.

Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.


Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.

Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:

▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда тегишли низом тасдиқланди.


Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.

Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади:

▪️ рўйхатга олинган;
▪️ қаноатлантирилган;
▪️ рад этилган;
▪️ ижро муддатлари бузилган;
▪️ такрорий.

Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади:

🟢 юқори натижадорликка эга - яшил тоифа;
🟡 ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа;
🔴 паст натижадорликка эга - қизил тоифа.

Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади:

▫️ яшил тоифа - 100 фоиз;
▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз;
▫️ қизил тоифа - 10 фоиз.

"Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Кибержиноят ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилмоқда:

▪️ Фуқароларнинг ўз номидаги электрон тўлов воситаси, криптоҳамёни, SIM-картаси ва электрон аккаунтлардан кибержиноятни содир этишда фойдаланилишига йўл қўйганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

▪️ Юридик шахслар томонидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун оқибат келиб чиққан-чиқмаганидан қатъи назар, маъмурий жавобгарликни белгиланади.

▪️ Тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида содир этилган кибержиноят оқибатида юзага келган моддий зарар учун жавобгар бўлиши қонунан мустаҳкамланади.

▪️ Жиноий уюшма ташкил этганлик, уни молиялаштирганлик, улар томонидан содир этилган жиноятларни яширишга ҳомийлик қилганлик, жанговар спорт турлари бўйича мусобақаларни ноқонуний ташкил этганлик ва ўтказганлик учун жиноий жавобгарликни белгиловчи, безорилик жинояти учун жазо чоралари кучайтиришни назарда тутувчи, шунингдек, қонунга зид равишда ташкил этилган жанговар спорт турлари бўйича мусобақаларда иштирок этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун – пайшанба, вазирлик ва идораларда Ёшлар куни.
Сиз фаолият юритаётган ташкилотда раҳбарият ёшлар билан мулоқот ўтказдими?
Anonymous Poll
49%
Ҳа, мулоқот ўтказилди
26%
Йўқ, ҳали ўтказилмади
6%
Режалаштирилган, лекин ҳали бўлиб ўтмади
19%
Бу ҳақда маълумотим йўқ
❗️Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади

Дастур доирасида ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади. Бунда,

ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 млн сўмгача;
тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 млн сўмгача;
фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 млрд сўмгача;
камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача кредит ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб бериладиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Эртага, 14 март кунидан бошлаб «метан заправкалар» фаолияти босқичма-босқич қайта тиклана бошлайди.

Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бугун «метан заправкалар» фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.

Telegram | Instagram | Facebook
13 март ҳолатига кўра, Яқин Шарқ давлатларидан жами 32 934 нафар фуқаро Ватанга қайтарилди. Жумладан, Саудия Арабистонидан чартер рейслар орқали 2 735 киши олиб келинди ва ушбу мамлакатда эвакуация тадбирлари якунланди.

Ўзбекистон фуқароларининг хавфсиз тарзда Ватанга қайтарилишини таъминлаш бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолияти давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўпПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Халқ қабулхоналари фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирларини белгилаб берди:

Президент Администрациясига ҳокимлар билан биргаликда Халқ қабулхоналарига муаммоларнинг моҳиятини тушунадиган замонавий кадрларни жамлаш, мурожаатларни тизимли таҳлил қилиш бўйича алоҳида назорат гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти ҳар ойда Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб, умумлаштиради, вазирлар ва ҳокимларга етказиб, ижросини назорат қилади. Одамлар кайфиятига таъсир қилаётган масалалар бўйича раҳбарлар ҳисоботини эшитиб боради, энг муаммоли масалалар бўйича таклифларни Ҳукуматга киритади.

Ҳукуматда вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат Тезкор штаб тузилади. Кўтарилган масалалар ҳудуд ва тармоқлар кесимида жойига чиққан ҳолда ҳал қилинади.

Халқ қабулхоналарига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган идораларга мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ваколати берилади.

Коммуникациялар департаментига мурожаатлар билан ишлаш бўйича давлат идоралари рейтингини йўлга қўйиш ва ҳар олти ойда эълон қилиб бориш топширилди.

Бош прокурорнинг комплаенс бўйича ўринбосари олдига бу борадаги барча топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда:

маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт;

қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт;

▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади;

▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда:
2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз,
2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз.

2026 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда:

маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт;

қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт;

▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади;

▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда:
2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз,
2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз.

Telegram | Instagram | Facebook