This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар олган вақтида ушланди
Олий таълим вазирлигининг етакчи мутахассиси Сурхондарёда хусусий университет филиалини очиш учун лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш 100 минг доллар олганда ушланди.
Ходимга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Telegram | Instagram | Facebook

Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 карра оширилиб, 4 мингга етказилиши белгиланди.
Топ 300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим асосида магистратура босқичида таълим олаётган талаба-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади.
Эндиликда ҳар йили хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Бунда ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармасидан 500 миллион сўмгача грант берилади.
Мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.

❗️Ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш такомиллаштирилади
Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
▫️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари;
▫️ оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган.
Ариза берувчи “Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдамлардан бирини кўрсатишни сўраб давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
“Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ёрдамлар индивидуал режага мувофиқ ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этилади.
Ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади.
Мониторинг жараёнида ижтимоий шартномада белгиланган ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳар ойда 100 балли тизимда баҳоланади.
Барча шартлар бўйича йиғилган балларининг умумий йиғиндисини шартларнинг сонига бўлган ҳолда ўртача кўрсаткич аниқланади.
Камида 6 ой давомида мунтазам ижтимоий шартнома шартларини “аъло” даражада бажарган, ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори (78-сон, 25.02.2026 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:
▫️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари;
▫️ оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган.
Ариза берувчи “Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдамлардан бирини кўрсатишни сўраб давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади.
“Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ёрдамлар индивидуал режага мувофиқ ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этилади.
Ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади.
Мониторинг жараёнида ижтимоий шартномада белгиланган ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳар ойда 100 балли тизимда баҳоланади.
Барча шартлар бўйича йиғилган балларининг умумий йиғиндисини шартларнинг сонига бўлган ҳолда ўртача кўрсаткич аниқланади.
Камида 6 ой давомида мунтазам ижтимоий шартнома шартларини “аъло” даражада бажарган, ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Telegram | Instagram | Facebook
💐 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни
Segment.uz жамоаси Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этади!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Telegram | Instagram | Facebook
Segment.uz жамоаси Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этади!
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ва муҳтарам аёллар, қадрли қизлар! 🌸
Сизлар ҳаётга меҳр ва илиқлик, қалбларга нур, оилаларга қувонч ва барака олиб кирадиган бебаҳо неъматсиз. Жамиятимиздаги ҳар бир ютуқ, ҳар бир эзгу иш ортида сизларнинг меҳрингиз, сабрингиз ва матонатингиз мужассам.
Сизлар нафақат оилада, балки илм-фан, таълим, давлат бошқаруви, тадбиркорлик ва бошқа кўплаб соҳаларда ҳам юксак салоҳият ва фидойилик билан энг олдинги сафларда бўлишга қодирсиз. Бунинг учун фақатгина имконият ва ишонч берилса бас — сизлар ҳар қандай юксак марраларни забт эта оласизлар.
Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, ақл-идрокингиз ва жасоратингиз жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчидир. 💐

Мазкур видеоролик Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган.
Telegram | Instagram | Facebook
3030_низомга_қўшимча_МБ_қарори_pdf.pdf
399.9 KB
❗️Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди
Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди.
Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.
Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисоб-варағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.

❗️Эртага, 9 март (душанба) барча учун дам олиш куни
Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келди. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилган.
Бошқача айтганда, эртага — 9 март, душанба барча учун дам олиш куни бўлади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Кислотали ёмғир ҳақидаги хабар — фейк!
Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиё давлатлари ҳудудига етиб келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур маълумотлар илмий жиҳатдан асосланмаган.
Кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (SО₂) ва азот оксидлари (NО₂) узоқ вақт давомида тўпланиб, булутларда сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади. Бундай жараёнлар асосан йирик саноат ҳудудлари ва тўғридан-тўғри чиқинди манбалари яқинида кузатилади.
Ҳаво массалари узоқ масофаларга кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси атмосферадаги турбулентлик, вертикал аралашиш, қуруқ ва нам чўкиш жараёнлари таъсирида кескин камаяди. Шу сабабли манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.
Бундан ташқари, ёғинларнинг ҳосил бўлиши маҳаллий булут ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиб, ёғинлар асосан ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд бўлган сув буғи ва аэрозоллар ҳисобига шаклланади.
Метеорологик кузатувлар ва атмосфера ҳавоси сифати мониторинги маълумотларига кўра, кислотали булутларнинг Ўзбекистон ва қўшни давлатлар ҳудудига кўчиб келиши хавфи кузатилмаяпти.

9 март ҳолатига кўра Яқин Шарқ давлатларидан Ўзбекистонга қайтарилган фуқароларимиз сони 21 712 нафарга етди.
Жумладан:
Саудия Арабистонидан – 17 963 нафар;
Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 290 нафар;
Эрондан – 47 нафар;
Қатардан – 378 нафар;
Баҳрайндан – 27 нафар;
Ўмондан – 7 нафар.
Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилиш ва тезкор кўриб чиқиш мақсадида махсус @tiv_yordam_bot ишга туширилган бўлиб, барча мурожаатлар бўйича қисқа муддатларда жавоб қайтарилмоқда.

ПҚ-48-сонли Қарор.pdf
17.4 MB
Президент қарори:
2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.
Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр барча ҳудудларда 15 мартга қадар узайтирилди
Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.
15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди
Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.
Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.
Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.
Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.
Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.
Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.
Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:
▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.
Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.
Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.
Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.
Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.
Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.
Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.
Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.
Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:
▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун тунда “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёни бошланади
Бугун, 10 март соат 23:59 дан сўнг 2026 йил 1-мавсум учун саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади.
Овоз бериш жараёни 10 кун — 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.
❗️Эслатма: шериклик лойиҳалари бўйича фуқаролар маблағларни бугун, 10 март соат 18:00 га қадар транзит ҳисобрақамларига ўтказишлари лозим.

Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади
Мазкур низом билан онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб жорий этилди.
Унга кўра, агар фуқаро суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб топилса, унинг номига фрод орқали расмийлаштирилган онлайн кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.
Бунда кредит ташкилоти етказилган моддий зарарни фирибгарликни содир этган шахсдан регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу билан бирга, фрод ҳолати мавжуд эмаслиги суриштирув ёки суд қарори билан тасдиқланса, кредит ва фоизларни ундириш давом эттирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низом (№3759, 21.01.2026 й.) қабул қилинди.
Мазкур низом билан онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб жорий этилди.
Унга кўра, агар фуқаро суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб топилса, унинг номига фрод орқали расмийлаштирилган онлайн кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.
Бунда кредит ташкилоти етказилган моддий зарарни фирибгарликни содир этган шахсдан регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу билан бирга, фрод ҳолати мавжуд эмаслиги суриштирув ёки суд қарори билан тасдиқланса, кредит ва фоизларни ундириш давом эттирилади.
Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❓1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор қонунчилик янгиликлари амалга киритилди:
▪️ Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилди;
▪️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланди:
➖ тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
➖ ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.
▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли қарздорликни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус бериш тизими яратилди;
▪️ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг уйлари энергия тежамкор қилиб таъмирланади;
▪️ Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма олади, аеропорт ва вокзал автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди;
▪️ Давлат хизматига ишга киришда (танловларда) тест натижалари бир йилгача амал қилади. Давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "vacancy.gov.uz" электрон платформасида эълон қилинади.