Шавкат Мирзиёев ва Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди.
Президент Ўмон ҳудудида содир бўлган бундай ҳаракатлардан хавотирда эканини билдириб, Ўзбекистон ҳар қандай қарама-қаршилик ҳамда зиддиятни сиёсий-дипломатик ва тинч йўллар билан, музокаралар орқали ҳал қилишнинг қатъий тарафдори эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўмонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни Ватанига қайтариш учун яратилаётган шарт-шароит учун султонга миннатдорлик билдирди.
Ўз навбатида, Ўмон султони Ўзбекистон етакчисига ҳамжиҳатлик ва бирдамлик туйғулари учун ташаккур изҳор этиб, Масқатга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф юксак савияда ўтишига ишонч билдирди.
Telegram | Instagram | Facebook

ПФ-29 ипотека.pdf
19.2 MB
"Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадалаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Президент фармони (ПФ-29, 24.02.2026й) (иловалари билан бирга)
Фармонга асосан бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори:
➖ Тошкент шаҳрида 480 млн сўм,
➖ ҳудудларда эса 380 млн сўмга қилиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Фармонга асосан бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори:
➖ Тошкент шаҳрида 480 млн сўм,
➖ ҳудудларда эса 380 млн сўмга қилиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Кувайт, Қатар, Баҳрайн ва Иордания раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашди.
Давлатимиз раҳбари ҳозирги синовли дамларда Ўзбекистон ушбу давлатлар халқлари билан якдил ва бирдам эканини билдирди.
Аҳолининг тинчлиги ва осойишталигига жиддий хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш зарурлиги қайд этилди. Барча зиддиятларни фақат дипломатик йўл ва музокаралар орқали ҳал этиш лозимлиги таъкидланди.
Ш.Мирзиёев ушбу мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилаётган амалий кўмак, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилаётган чоралар учун алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси устав капитали 2,5 трлн сўмга етказилади
Президент фармони билан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг устав капиталини 2027 йил 1 январга қадар 2,5 трлн сўмга етказиш белгиланди.
Компаниянинг устав капитали 2026 йил 1 январь ҳолатига қарийб 1,4 трлн сўмни ташкил қилган.
Ҳозирга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бирга яна 14 та тижорат банки компания улушдори бўлган бўлса, жорий йилда яна 4 та банк улушдорлар сафига қўшилиши белгиланган.

❓1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор қонунчилик янгиликлари амалга киритилди:
▪️ Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилди;
▪️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланди:
➖ тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
➖ ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.
▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли қарздорликни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус бериш тизими яратилди;
▪️ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг уйлари энергия тежамкор қилиб таъмирланади;
▪️ Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма олади, аеропорт ва вокзал автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди;
▪️ Давлат хизматига ишга киришда (танловларда) тест натижалари бир йилгача амал қилади. Давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "vacancy.gov.uz" электрон платформасида эълон қилинади.

Банк карталари орқали ўтказиладиган P2P операцияларини шубҳали деб топиш мезонлари
Банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини 30 кундан ошмаган муддат давомида қуйидаги миқдорларда амалга оширилиши уларни шубҳали операциялар деб тавсифланишига сабаб бўлади:
▪️ мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 206 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши;
▪️ мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг (бугунги кунда 412 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши.
Ички назорат қоидалари

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунда импорт қилинаётган дори воситаларининг ярмини 3 та йирик корхона олиб келмоқда. Ушбу корхоналар 40 дан зиёд йирик хорижий компаниялар маҳсулотини Ўзбекистонга импорт қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуққа эга.
Президент мазкур корхоналарни ўзига ижтимоий масъулият олиб, брендли дориларни хорижий ҳамкорларини жалб этган ҳолда ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳаммага намуна бўлишга чақирди.
Буни рағбатлантириш учун брендларни олиб келишда ҳамкорларга тўланаётган бренд номидан фойдаланганлик учун тўлов – роялтидан солиқ 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочиси томонидан бекор қилиниши мумкин бўлади
Унга кўра, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш таклифга розилик берса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.
Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.
Бунда мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида қолади, бундан ундирувчи мазкур мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1119-сон, 04.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш таклифга розилик берса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.
Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.
Бунда мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида қолади, бундан ундирувчи мазкур мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Telegram | Instagram | Facebook
“Қонун шундай ишлаши керакки, жиноятчи учун баҳона ҳам, ‘туйнук’ ҳам қолмасин” — Саида Мирзиёева
Тошкентда 10 март — Халқаро аёл судялар куни муносабати билан тантанали учрашув бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижий (Хитой, Туркия, Озарбайжон ва Марказий Осиё) судялар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева нутқ сўзлади.
Президент фармони билан тақдирланган 10 нафар аёл судя ва соҳа фахрийларига мукофотлар тантанали равишда топширилди. Аҳамиятлиси, илгари фақат юқори бўғин вакиллари тақдирланган бўлса, бу йил вилоят ва туман миқёсидаги энг муносиб номзодлар ҳам эътироф этилди.
Мукофотланганлар орасида амалдаги судялар билан бир қаторда суд фахрийларининг ҳам борлиги касбга садоқат ва кўп йиллик хизматга юксак ҳурмат ифодасидир.
Миллий суд тизими учун бу — Президент Шавкат Мирзиёевнинг одил судловга ишончни мустаҳкамлаш, судялик касбининг мақоми ва жамиятдаги нуфузини оширишга қаратилган изчил давлат сиёсатининг рамзидир.
Шунингдек, Ўзбекистон тарихида илк бор Ўзбекистон аёл судялари ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциация суд тизимида устоз-шогирд анъанасини шакллантириш, ўзаро фаол тажриба алмашиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдонга айланиши кутилмоқда.

❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади
Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди.
Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади:
▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
▪️ 8 март, якшанба — байрам;
▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар олган вақтида ушланди
Олий таълим вазирлигининг етакчи мутахассиси Сурхондарёда хусусий университет филиалини очиш учун лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш 100 минг доллар олганда ушланди.
Ходимга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

Янги ўқув йилидан бошлаб эҳтиёжманд оилалардаги аёллар учун давлат гранти квотаси 2 карра оширилиб, 4 мингга етказилиши белгиланди.
Топ 300 таликдаги олийгоҳлар билан қўшма таълим асосида магистратура босқичида таълим олаётган талаба-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади.
Эндиликда ҳар йили хотин-қизларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун камида 10 та йўналиш бўйича стартап танловлари ўтказилади. Бунда ҳар бир йўналиш ғолибига Инновация жамғармасидан 500 миллион сўмгача грант берилади.
Мактабнинг 11-синфини битириб, давлат техникумларига кирган қизларни касбга ўқитиш тўлиқ давлат гранти асосида бўлади.