Segment.uz
73.7K subscribers
5.92K photos
1.44K videos
128 files
7.24K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Айрим ҳудудлар учун базавий меъёр муддати яна ярим ойга узайтирилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилгани сабабли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026 йил 15 мартгача узайтирилдиЭнергетика вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор қонунчилик янгиликлари амалга киритилди:

▪️ Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилди;

▪️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланди:
тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.

▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли қарздорликни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус бериш тизими яратилди;

▪️ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг уйлари энергия тежамкор қилиб таъмирланади;

▪️ Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма олади, аеропорт ва вокзал автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди;

▪️ Давлат хизматига ишга киришда (танловларда) тест натижалари бир йилгача амал қилади. Давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "vacancy.gov.uz" электрон платформасида эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон фуқароларига Эрондан Туркманистон орқали транзит чиқиб кетишида ёрдам кўрсатилади

Элчихона ходимлари мамлакатимиз фуқароларини Туркманистон – Эрон чегараси (Сераҳс шаҳри)да кутиб олмоқда.

Алоқа учун телефонлар:

+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров
+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев
+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул)

Telegram | Instagram | Facebook
❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади

Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди.

Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади:

▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;

▪️ 8 март, якшанба — байрам;

▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
17%
Маҳалла раиси
9%
Профилактика инспектори
22%
Ҳоким ёрдамчиси
16%
Хотин-қизлар фаоли
14%
Ёшлар етакчиси
21%
Ижтимоий ходим
ПҚ-48-сонли Қарор.pdf
17.4 MB
Президент қарори:

2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунига етди

Статистика агентлиги маълумотига кўра, жами хонадонларнинг 82,3 фоизи ёки 30 миллиондан ортиқ аҳоли онлайн рўйхатдан ўтган. Иккинчи босқичда эса жами 8,3 миллионта хонадон планшетлар ёрдамида тўлиқ қамраб олинди.

Рўйхатдан ўтмай қолган фуқаролар 1851 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин. Март ойида маълумотлар сифатини текшириш учун танланма асосида қайта ўрганиш ишлари ўтказилади. Тадбирнинг дастлабки натижалари 2026 йил 1 июлгача, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлгача эълон қилиниши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр барча ҳудудларда 15 мартга қадар узайтирилди

Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди.

15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади.

Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳар ИИББнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори, марҳум кичик сержант Хосилбек Эшназаров «Жасорат» медали билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўз хизмат мавқеиларини суиистеъмол қилган ҳолда, шахсий бойлик орттиришни режалаштирган Тошкент шаҳар ИИББ 2 нафар тезкор вакилининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Хусусан, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили билан келишган ҳолда, Олмазор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаронинг ёнидан 3 гр “гашиш” моддаси топилганлиги ҳолати юзасидан ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув ҳужжатлари доирасида гумондорни жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 1000 АҚШ доллари олади.

У қолган 1200 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳам процессуал тартибда ушланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармони ҳамда "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Дунёда кескинлик ва можаролар ўчоқлари сақланиб қолаётгани, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани таъкидланди. Айрим минтақалардаги ҳарбий ҳаракатлар жиддий гуманитар ва иқтисодий оқибатларга олиб келаётган нотинч халқаро вазият шароитида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мудофаа вазири қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш, қисм ва бўлинмаларни тезкор тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий-маъмурий секторлар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаси ва жанговар ҳаракатлар тажрибасини ўрганиш, ҳарбий бошқарув ва тайёргарлик тизимига замонавий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, қўшинлар самарадорлигини ошириш учун янги технологиялар, жумладан, учувчисиз тизимлар ва рақамли бошқарув ечимларини кенг қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
VM 83.pdf
3.3 MB
Тошкентда 2 311,4 гектардан ортиқ ҳудудда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Тошкент шаҳрида комплекс қурилиш тамойили асосида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда яшил ҳудудларни барпо этиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, пойтахтнинг 2 311,4 гектар ҳудудида қурилиш ишлари амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 16,2 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда. Натижада 15 млн кв.м дан ортиқ турар ва нотурар жойлар барпо этилади. 260 мингга яқин янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳалар Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Сергели, Олмазор, Яккасарой ва Бектемир туманларини қамраб олади. Айрим ҳудудларда замонавий турар-жой мажмуалари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда муҳандислик инфратузилмаси барпо этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳужжат билан 2024 йилда тасдиқланган айрим қурилиш лойиҳаларига ўзгартиришлар киритилиб, реновация ва реконструкция ишлари рўйхати кенгайтирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Жиноят кодексида вояга етмаганларга нисбатан жинсий эркинликка қарши жиноятлар ҳамда улар билан жинсий алоқа қилиш ва уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш билан боғлиқ жиноятлар учун муқаддам судланган шахслар қуйидаги жиноятларни содир этганда уларга тегишинча умрбод озодликдан маҳрум қилиш ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгиланади:

ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш;

ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш;

ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этганлик учун оғирроқ жавобгарликни белгилаш, шунингдек, тергов ва суд амалиётидан келиб чиққан ҳолда Жиноят кодекси 129-моддаси диспозициясига аниқлик киритиш.

Президент фармонининг бу банди вояга етмаган болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги қатъий қадамдир. Уларга нисбатан жинсий жиноят содир этган ва аввал ҳам судланган шахсларга нисбатан умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосининг жорий этилиши адолат тамойилларини мустаҳкамлайди, жазонинг муқаррарлигини таъминлайди ҳамда бундай жиноятларнинг олдини олишда кучли тўсиқ бўлиб хизмат қилади.


Telegram | Instagram | Facebook
Халқаро ташкилотларнинг оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлиши ҳақидаги тавсиялари асосида:

– никоҳни 21 ёшга етган шахслар ўртасида тузилишини рағбатлантириш мақсадида қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади;

– давлат божидан имтиёзлар бериш йўли билан никоҳланувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузилиши рағбатлантирилади;

– никоҳ ёшига оид қонунчиликни бузганлик учун жариманинг 15 фоизини бундай ҳолат ҳақида хабар берган шахсларга бериш тартиби жорий этилади;

– эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида ички ишлар органлари ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига хабар бериш бўйича идоралараро занжирни йўлга қўйилади, бунда қайд этилган ҳолатлар ҳақида хабар бермаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади;

– ҳомиладор ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан банд талаба қизлар учун таълимни давом эттириш имконини бериш орқали уларни таълимдан тушиб қолишининг олди олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 мартдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор қонунчилик янгиликлари амалга киритилди:

▪️ Оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги ажратиладиган кредитлар фоизи йиллик 12 фоизгача пасайтирилди;

▪️ Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланди:
тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.

▪️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар бўйича муаммоли қарздорликни ундирган ҳоким ёрдамчиларига бонус бериш тизими яратилди;

▪️ “Маҳалла еттилиги” хулосасига асосан Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилаларнинг уйлари энергия тежамкор қилиб таъмирланади;

▪️ Электромобилда такси хизмати кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма олади, аеропорт ва вокзал автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш имкониятига эга бўлди;

▪️ Давлат хизматига ишга киришда (танловларда) тест натижалари бир йилгача амал қилади. Давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар "vacancy.gov.uz" электрон платформасида эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
3030_низомга_қўшимча_МБ_қарори_pdf.pdf
399.9 KB
❗️Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди

Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди.

Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.

Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисоб-варағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Қорақалпоғистонда тайинловлар

Атамурат Шамуратов
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппаратининг Инвестициялар, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сектори бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Камилжан Айтбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Исламбек Сдиков Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Топ-300 таликка кирган университетларда ўқиш истагидаги ёшлар ва педагогларга таълим кредити берилади

Ҳукумат қарори билан “Хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш истагидаги ёшлар ва педагог ходимларга таълим кредитини ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Низом Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан имтиёзли таълим кредитини ажратиш ва уларни қайтариш тартибини белгилайди.

Таълим кредити қуйида талабларга жавоб берадиган ёшлар (30 ёшдан ошмаган, шу жумладан, 30 ёшда бўлган) ва педагогларга ажратилади.

Кредит уларнинг бакалавриат ҳамда магистратура дастурларида таълим олишлари учун ажратилади.

Кредит 1 ўқув йили учун 20 минг АҚШ долларигача миқдордаги эквивалентда миллий валютада ажратилади.

▪️ Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Зарур ҳужжатлар рўйхати:
• ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
• таклифнома-хат (1-курслар учун);
• академик ўзлаштириш натижалари (2-курсдан бошлаб);
• тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича шартнома ҳамда олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари кўрсатилган инвойс;
• биргаликда қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромадлари юзасидан маълумот;
• меҳнат дафтарчасидан кўчирма (30 ёшдан ошган педагоглар учун).


Таълим кредити ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент автобус бекатларидаги барча дўконлар кўчирилади. Бекатларда бундан буёғига дўкон бўлмайди.

Пойтахт маъмуриятининг маълум қилишича, жамоат транспорти йўналишларидаги бекатлар ўрнида халқ тилида “тижорат дўконлари” деб аталадиган 110 та савдо объекти жойлашгани аниқланди. Уларнинг 61 таси бекат мажмуаси ҳудудига эгалик қилиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган. Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чоралар кўрилади.

Шунингдек, шаҳар маъмурияти қарорига асосан барча бекатлар янгиланади, рухсат берувчи ҳужжатларга эга тадбиркорларга эса савдо нуқталарини бошқа жойга кўчириш орқали компенсация бериш механизми назарда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook