Segment.uz
73.7K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
127 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекнефтгаз” сарф-харажатларни қисқартириш натижасида дастлабки икки ойда қўшимча 1,1 трлн сўм иқтисод қилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси А.Сангинов раҳбарлигида бошланган “Долзарб 100 кунлик”нинг дастлабки 50 кунлик натижалари эълон қилинди. Маълум қилинишича, 50 кунда тежалган 1,1 трлн сўм геология, қазиб чиқариш ишларига сарфланади.

Ишлаб чиқаришда ҳам сезиларли натижалар қайд этилган. Газни қайта ишлаш, конденцат ва полиэтилен ишлаб чиқариш режадан юқори бажарилган. Айниқса, олтингугурт ишлаб чиқариш 124%га етган. Бу кўрсаткичлар ички бозорни барқарор таъминлаш билан бирга экспорт салоҳиятини ҳам ошираётганини кўрсатади.

Бундан ташқари, компания матбуот хизмати томонидан эълон қилинган пресс релизда кўплаб йўналишларда эришилган натижалар ва аниқ рақамлар қайд этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Бош Қўмондон ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни, шу жумладан, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа комплексларини кўздан кечирди.

Миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидлар ва ҳарбий ҳаракатлар театри хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкентда «ақлли» светофорлар ўрнатиш, йўлларга стандартларга мос чизиқлар тортиш, автотураргоҳларни тўғри ташкил қилиш ишлари бошланади

“Умид қиламанки, шаҳар ҳокими бошчилигидаги жамоа қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлашга бор куч ва имкониятини қаратади. Мен бунинг бажарилишини шахсан назорат қилиб бораман”, — деди Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказида бўлиб ўтган тақдимотда қатнашган Саида Мирзиёева.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади.

Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Такси хизматини кўрсатувчи фуқароларга енгилликлар берилади Давлат дастури

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчиларига белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10 фоизгача чегирма берилади.

Шунингдек, уларга давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Термиз халқаро савдо маркази катта натижалар бермоқда. Ўтган йили марказга 800 мингдан ортиқ Афғонистон фуқаролари ташриф буюрди, экспорт 320 млн доллар бўлди.

Тадбиркорлар ва инвесторлар фаолиятини кенгайтириб, Термиз халқаро савдо марказида йирик ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича таклиф билан чиққан.

Шу боис, марказ ҳудуди 1 минг гектарга етказилиши белгиланди. Мутасаддиларга бунинг ҳисобидан марказдаги экспорт ҳажмини жорий йил 600 млн, келаси йил 1 млрд долларга етказиш, қўшимча 10 минг иш ўрни яратиш топширилди.

Янги лойиҳалар ҳисобига тадбиркорлар ҳам, савдо қилиш учун келадиган одамлар ҳам каррасига ошади. Шу муносабат билан марказда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида махсус прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолияти йўлга қўйилади.

❗️ Эндиликда марказ ҳудудидаги товар савдоси ва хизматлар экспорт сифатида баҳоланади, уларга нисбатан ҳам ҚҚС «ноль» ставкада қўлланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади

Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди.

Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади:

▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;

▪️ 8 март, якшанба — байрам;

▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қарзнинг даромадга нисбати бўйича қўйиладиган талаблар кучга киради

2026 йил 1 мартдан бошлаб қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига қўйиладиган талаблар кучга киради.

Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти:

мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан;

мавжуд бўлмаса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 5 баробардан ошмаслиги белгиланди.

Ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар учун ҳам қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим.

Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига доир якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар ва таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Вояга етмаган шахс томонидан ЙПХ инспекторининг ўлимига сабаб бўлган ҳолат бўйича Бош прокуратура баёнот берди

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, автомашинани бошқарган вояга етмаган шахснинг ҳаракатларида транспорт воситасини олиб қочиш ҳамда жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш аломатлари мавжудлиги аниқланган. 
 
Шу муносабат билан у Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 3-қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб этилди.
 
Ҳозирда гумон қилинувчи вояга етмаган шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
 
Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан алоҳида назоратга олинган.

Telegram | Instagram | Facebook
3030_низомга_қўшимча_МБ_қарори_pdf.pdf
399.9 KB
❗️Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди

Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди.

Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.

Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисоб-варағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-48-сонли Қарор.pdf
17.4 MB
Президент қарори:

2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуролли кучларимизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари

Telegram | Instagram | Facebook
28 февралдан Ўзбекистонга нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлади — “Ўзгидромет”

Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ҳаво оқими кириб келишни бошлаган. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида шамол деярли кузатилмаяпти. Хусусан, кечаси (+3…+5°C) ва кундузи (+11…+15°C) ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи эрталабки туман ва ҳарорат инверсияси шаклланишига сабаб бўлди. Айни дамда шаҳар нисбатан салқин ҳаво массаси таъсири остида бўлиб турибди, ёғингарчилик кутилмаяпти.

Ушбу метеорологик омиллар таъсирида атмосферанинг ерга яқин қатламларида ҳаво алмашинуви секинлашди, бу эса ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чекламоқда. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавосида майда дисперс заррачалар (PM2.5 ва PM10) концентрациясининг ошиши кузатилмоқда.

Синоптиклар прогнозларига кўра, 2 мартдан бошлаб кутилаётган ёғингарчиликлар ҳаво сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига олиб келади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун, 1 мартдан бошлаб табиий газ учун базавий меъёр 100 метр/кубга туширилди

Маълумки, Ўзбекистонда табиий газ истеъмоли учун ноябр-феврал ойлари давомида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда октябрь-февраль ойларида) 500 метр/кублик базавий меъёр амал қилган эди. Бугундан бошлаб базавий меъёр яна 100 метр/кубга туширилди.

Базавий меъёр ичида 1 метр/куб учун 1000 сўм, ундан кейин эса 1800 сўм этиб белгиланган (2500 метр/кубгача).

Маълумот учун, 2025 йилда иситиш мавсуми учун базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилган эди. Жорий йилда ҳам имтиёзли муддатни узайтириш ҳақида ҳозирча бирон хабар йўқ.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори (ПҚ–70-сон, 21.02.2026 й.):

2026 йил 1 апрелдан
маъмурий бошқарув жиҳатдан Нукус шаҳри таркибига кирувчи “Қаратау” ва “Бестобе” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисига давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловига 50 фоиз камайтирувчи коэффициентлар қўлланилади.

Шунингдек, майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари ва меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) хизматлари бўйича мазкур ҳудудда фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорларга 2027 йил 1 январдан 2040 йил 1 январга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 90 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.

2028 йил 1 январга қадар:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган тижорат банкларининг балансида бўлган мол-мулк объектлари бозор нархида қайта баҳоланиб, 10 йил давомида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри реализация қилинади;

▪️ реализация қилинган мол-мулк объектлари бўйича тузилган олди-сотди шартномаларига мувофиқ тўловлар 6 ой ичида тўлиқ тўланганда шартнома қийматининг 25 фоизига тенг миқдорда чегирмалар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook