Segment.uz
73.8K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Бехзот Рахматуллаевич Нарматов Президент Администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўъба мудири лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун юртдошимиз Хайрулло Ибадуллаев «Жасорат» медали билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Прокуратура ва ИИВ тизимидаги таълим муассасаларининг тажрибали кадрлари нафақага чиқарилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида кўп йиллар давомида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб келган ходимлар нафақага чиқарилди.

Шунга ўхшаш ҳолат Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳам давом этди. Сал кам қирқ йиллик умрини ушбу даргоҳда ўтказган кадрлар нафақага кузатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқоти бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Talabalar TTJ qarori VMQ-32 28.01.2026.pdf
903.6 KB
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.

Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ютуқларини алоҳида эътироф этди

Ёшларга жуда кенг имкониятлар яратилгани натижасида сўнгги йилларда:

⁃ ёшлар жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш, 221 та бронза медалини қўлга киритди;

Гарвард, Йель, Принстон, Колумбия, Корнелл каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар 500 нафардан, Топ-100 таликда ўқиётган ўғил-қизлар 3,5 минг нафардан ошди;

⁃ янгиликка интилувчан ёшлар яратган 63 та стартап лойиҳа АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди;

⁃ ёш спортчилар халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медали соҳиби бўлди;

⁃ бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларини 35 фоизини ташкил этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади, Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Take Off” халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ректорларни кескин танқид қилди ва уларни қаттиқ огоҳлантирди

“Ректорларни огоҳлантираман: тўрт-беш йил ўқитиб, талабасини ишли қилмаган ректорни лавозимида ўтиришга ҳаққи йўқ”, деди давлат раҳбари.


Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар пакети эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.

Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади

Дастур доирасида ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади. Бунда,

ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 млн сўмгача;
тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 млн сўмгача;
фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 млрд сўмгача;
камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача кредит ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Янги авлод тадбиркорлари” дастури бошланади

Гарвард, Стенфорд, Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёр.

Ёшлар ишлари агентлигига ушбу хорижий олийгоҳлар билан камида 40 минг ёшларни бизнесга ўргатадиган “Янги авлод тадбиркорлари” дастурини бошлаш топширилди.

Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.

Ҳар йили “Ёш тадбиркорлар” танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун “Ёшлар венчурс” жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

Банклар биттадан консалтинг компания ташкил қилиб, жорий йилда 50 минг ёш тадбиркорга бизнес режа тайёрлашига кўмаклашиб, уларнинг харажатини қоплаб беради. Йирик савдо тармоқлари вакиллари ва малакали мутахассислар жалб қилиниб, камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади.

Шу билан бирга, 1 мартдан янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматларининг харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб бериладиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
Ўқув марказлари уюшмаси ташкил этилади

Мазкур уюшмага аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Talabalar TTJ qarori VMQ-32 28.01.2026.pdf
903.6 KB
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.

Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида илгари сурилган муҳим ташаббуслар

1. Ҳар пайшанба – вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлади.

2. Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 200 миллион доллар маблағ ажратилади.

3. Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади.

4. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун кредит ажратиш миқдори 10 миллиард сўмгача кўпайтирилади.

5. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.

6.Келажак тадбиркори” дастури доирасида ёш тадбиркорларга 7 йилга 15 фоизли кредитлар ажратилади.

7. Дастур асосида ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача кредит ажратилади.

8. Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганларга 2 миллиард сўмгача, 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади.

9.Менинг биринчи касбим” дастури орқали олийгоҳ битирувчиларига стажировка учун ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўланади.

10. Ҳар бир ҳудудда ёшларга бизнес хизматларини кўрсатувчи “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади.

11. “Янги авлод тадбиркорлари” дастурида Гарвард, Стенфорд каби хорижий олийгоҳлар ҳамкорлигида 40 минг ёш бизнесга ўқитилади.

12. Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1000 нафар ёшга 3 йилга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади.

13.Ёш тадбиркорлар” танловидаги энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун 1 миллиард сўмгача маблағ берилади.

14. Банклар 50 минг ёшга бепул бизнес-режа тайёрлаб беради ва 20 минг ёшни тадбиркорликка ўқитади.

15. 1 мартдан янги иш бошлаётган ёшларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

16. Самарқанд шаҳрида энг яхши лойиҳа эгалари иштирокида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил қилинади.

17. “Ўсиш ва ривожланиш” стартап лойиҳасидаги энг яхши 40 та лойиҳага 2 миллиард сўм ажратилади.

18. Техникумларда ҳам стартаплар яратишга рухсат этилиб, уларга 1 миллиард сўмгача молиявий ёрдам кўрсатилади.

19. Техникум ўқувчилари учун “Work and travel” дастури орқали хорижда ишлаш имконияти яратилади.

20. ”Ўқув марказлари уюшмаси” ташкил этилади. Уюшмага аъзо бўлган ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

21.
Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

22.
”Кўмак” лойиҳаси доирасида бизнесини кенгайтирмоқчи бўлганларга 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

23. Олис ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ 1 фоиз, даромад солиғи эса 7,5 фоизгача пасайтирилади.

24. Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда ҳар йили 20 минг ёшни келажак касбларига ўқитади.

25. Ҳар бир туманга 500 миллион сўмгача ссуда ажратиб, техникум ва ўқув марказларида касб-ҳунар лабораториясини ташкил этилади.

26. Ёшлар ишлари агентлиги қошида ”Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси очилиб, унга ҳар йили бюджетдан 62 миллиард сўм ажратилади.

27. Ёшларнинг энг яхши волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади.

28. Ёш оилалар учун уй-жой ипотека кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

29. ”Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали истеъдодли ёзувчиларга ижод учун ойига 20 миллион сўмдан ҳақ тўланади.

30. Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга 10 миллион сўмдан мукофот топширилади.

31. Китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга 1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.

32. “Иккинчи имкон” лойиҳаси орқали жазони ўтаб бўлган ёшлар замонавий IT-касблар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади.

Telegram | Instagram | Facebook
3030_низомга_қўшимча_МБ_қарори_pdf.pdf
399.9 KB
❗️Банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди

Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга кирди.

Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.

Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисоб-варағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДХХ: нуфузли банк мансабдори 30 минг доллар билан ушланди

Ўзбекистондаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тошкент вилоятидаги МЧЖда вилоят Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган аудит солиқ текшируви натижасида аниқланган 72 млрд 956 млн сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 110 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У келишилган пулдан 30 минг долларни олдиндан олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Алоқабанк” ва “Ўзмиллийбанк” ёшлар билан ишлаш бўйича асосий масъул банк бўлади — Президент

Марказий банк раиси Тимур Ишметов ва ҳокимлар қолган барча банкларни жалб қилиб, уларнинг 30 фоиз ходими фақат ёшлар билан лойиҳа қилиб, бандлигини таъминлашга сафарбар бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook