Segment.uz
73.8K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
🌙 Ramazon — ezgu niyatlar oni

Ushbu fayzli damlarda mehr-oqibat va e’tibor ulashish har qachongidan-da muhimdir. Korzinka sovg‘a kartalari — hamkorlaringizga ehtirom ko‘rsatish, jamoangiz mehnatini e’tirof etish hamda ko‘makka muhtojlarga xayr-saxovat qilishning munosib usulidir ❤️

Korporativ buyurtmalar uchun karta qiymati cheklanmagan — siz o‘zingiz istagan har qanday summani belgilashingiz mumkin.

📍 Batafsil ma’lumot va buyurtma uchun: +998787771414
Fanlar majmuasi.pdf
649.9 KB
Янгиланган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди.

Фанлар мажмуасида 227 та йўналиш рўйхати тасдиқланган.

❗️Эслатма: Таълим йўналишлари номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат дастури:

500 та маҳаллада эксперимент тариқасида "маҳалла еттилиги" вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиёти жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади

Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди.

Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади:

▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;

▪️ 8 март, якшанба — байрам;

▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
Бехзот Рахматуллаевич Нарматов Президент Администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўъба мудири лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун юртдошимиз Хайрулло Ибадуллаев «Жасорат» медали билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Прокуратура ва ИИВ тизимидаги таълим муассасаларининг тажрибали кадрлари нафақага чиқарилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида кўп йиллар давомида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб келган ходимлар нафақага чиқарилди.

Шунга ўхшаш ҳолат Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳам давом этди. Сал кам қирқ йиллик умрини ушбу даргоҳда ўтказган кадрлар нафақага кузатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқоти бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Talabalar TTJ qarori VMQ-32 28.01.2026.pdf
903.6 KB
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.

Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ютуқларини алоҳида эътироф этди

Ёшларга жуда кенг имкониятлар яратилгани натижасида сўнгги йилларда:

⁃ ёшлар жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш, 221 та бронза медалини қўлга киритди;

Гарвард, Йель, Принстон, Колумбия, Корнелл каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар 500 нафардан, Топ-100 таликда ўқиётган ўғил-қизлар 3,5 минг нафардан ошди;

⁃ янгиликка интилувчан ёшлар яратган 63 та стартап лойиҳа АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди;

⁃ ёш спортчилар халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медали соҳиби бўлди;

⁃ бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларини 35 фоизини ташкил этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади, Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Take Off” халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ректорларни кескин танқид қилди ва уларни қаттиқ огоҳлантирди

“Ректорларни огоҳлантираман: тўрт-беш йил ўқитиб, талабасини ишли қилмаган ректорни лавозимида ўтиришга ҳаққи йўқ”, деди давлат раҳбари.


Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар пакети эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.

Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.

Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади

Дастур доирасида ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади. Бунда,

ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 млн сўмгача;
тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 млн сўмгача;
фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 млрд сўмгача;
камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача кредит ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Янги авлод тадбиркорлари” дастури бошланади

Гарвард, Стенфорд, Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёр.

Ёшлар ишлари агентлигига ушбу хорижий олийгоҳлар билан камида 40 минг ёшларни бизнесга ўргатадиган “Янги авлод тадбиркорлари” дастурини бошлаш топширилди.

Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.

Ҳар йили “Ёш тадбиркорлар” танлови ўтказилиб, энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун “Ёшлар венчурс” жамғармасидан 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

Банклар биттадан консалтинг компания ташкил қилиб, жорий йилда 50 минг ёш тадбиркорга бизнес режа тайёрлашига кўмаклашиб, уларнинг харажатини қоплаб беради. Йирик савдо тармоқлари вакиллари ва малакали мутахассислар жалб қилиниб, камида 20 минг ёш тадбиркорликка ўқитилади.

Шу билан бирга, 1 мартдан янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларга инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматларининг харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармасидан қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб бериладиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
Ўқув марказлари уюшмаси ташкил этилади

Мазкур уюшмага аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Talabalar TTJ qarori VMQ-32 28.01.2026.pdf
903.6 KB
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.

Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook