Segment.uz
73.7K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга келди.

“Эндрюс” авиабазасида давлатимиз раҳбарини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Джеймс Хенкинс ва бошқа расмий шахслар, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ президентнинг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олди.

АҚШга ташриф доирасида президент Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил учун Рамазон тақвими — саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-48-сонли Қарор.pdf
17.4 MB
Президент қарори:

2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш хизмати my.gov.uz орқали ишга туширилди

Пенсия олувчилар учун яна бир қулай онлайн хизмат ишга туширилди. Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz портали орқали пенсияни нақд шаклга ўтказиш имконияти яратилди.

Энди фуқаролар уйдан чиқмасдан, онлайн тарзда пенсияни нақд шаклга ўтказишлари мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Барча жараёнлар масофавий тарзда амалга оширилади.

▪️Хизматдан фойдаланиш

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашди.

Тадбирда иқтисодиёт икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг асосий таянч нуқталаридан бири экани таъкидланди.

– Бугунги кунда шериклар ишончли, қоидалар аниқ-равшан, ҳамкорлик эса узоқ муддатли бўлиши етакчи ўринга чиқмоқда. Биз Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлигимизни айнан шу мантиқ асосида қурмоқдамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш, муҳим минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш, агросаноат, молия бозорини ривожлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Учрашувда “Traxys”, “John Deere”, “BlackRock Financial Markets Advisory” ва “Oppenheimer” каби компаниялар иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёқилғи бозорига АҚШнинг Gulf бренди кириб келмоқда

Американинг Gulf компанияси яқин икки йил ичида ғарб стандартларига жавоб берадиган камида 100 та замонавий ва қулай "заправка" ишга туширишни ният қилган.

Компания, шунингдек, замонавий технологияларни жорий этиш ва авиация йўналишини ривожлантирмоқчи. Gulf Aviation орқали авиация секторига тахминан 50 млн доллар миқдорида сармоя йўналтирилади

Компания Марказий Осиёдаги операцион базасини Тошкентда жойлаштириш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент қарорига кўра, Рамазон ойида:

▪️ Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

▪️ Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

▪️ Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доналд Трамп: “Шавкат Мирзиёев — менинг дўстим, мамлакатингизда ишлар зўр кетяпти, сиз зўр кетяпсиз!”

АҚШ президенти Тинчлик кенгашининг биринчи саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни алоҳида эътироф этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Тинчлик кенгашининг биринчи саммитидаги нутқидан:

Ғазонинг ҳар қандай ташқи бошқарув механизми сектор аҳолисининг сўзсиз ички қўллаб-қувватлашига таяниши лозим.

Барча томонларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари Ғазони тез фурсатда қайта тиклаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга, можародан кейинги жараёнларни барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Таъкидлаб айтаманки, Ўзбекистон ушбу ҳудудда турар жойлар, болалар боғчалари, мактаб ва касалхоналар барпо этишга имкон қадар ҳисса қўшишга тайёр.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат дастури:

500 та маҳаллада эксперимент тариқасида "маҳалла еттилиги" вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиёти жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
PF-19_maktabgacha_maktab_Farmoni.pdf
7.4 MB
Президент фармони билан бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.

Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади. Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

Шунингдек, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади. 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.

Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.

❗️ "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари 9 гектар ерни ижарага бериш эвазига 90 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 60 млн сўмини олаётганда ушланди. Унга нисбатан "пора олиш" моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шунингдек, Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими ёрдамчиси Саноат зонасидаги 20 сотих ерни расмийлаштириб бериш эвазига 23 минг доллар талаб қилиб, шундан 10 минг долларини олаётганда қўлга тушди. Унга нисбатан "фирибгарлик" моддаси билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.

Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.

Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.

Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.


Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.

Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.


Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.

Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:

▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади.

Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook