Segment.uz
73.7K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 17−19 февраль кунлари амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлади.

Давлат раҳбари Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида ҳамда Американинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокидаги стратегик лойиҳалар тақдимотида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Хилола Умарова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Бунгача у Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Davlat dasturi 2026.pdf
4.4 MB
Президентнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон-2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон фармони матни (иловалари билан бирга)

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил учун бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини 2026 йил 1 мартга қадар қабул қилиш белгиланган.

Дастур доирасида:

жами 23 трлн сўм ипотека кредитларини ажратиш, шундан,
– Давлат бюджетидан 12,2 трлн сўм;
– банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 7,8 трлн сўм;
– Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ҳисобидан 3 трлн сўм йўналтириш белгиланмоқда.

Шунингдек,
– битта квартира учун ажратиладиган ипотека кредитларининг миқдорини Тошкент шаҳрида 480 млн сўм, ҳудудларда эса 380 млн сўмгача етказиш;

– 2,7 трлн сўм ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобилларни сотиб олиш учун 16 фоизгача ставкада банк автокредитларини ажратиш тартиби жорий этилади.

Бунда электромобилларни сотиб олиш учун ажратиладиган банк кредитлари фоизларининг ошган қисмини тижорат банкларига Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат дастури:

500 та маҳаллада эксперимент тариқасида "маҳалла еттилиги" вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиёти жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат дастури:

Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

Миллий институтда “Маҳалла бошқаруви”, “Ҳудудий режалаштириш ва ривожланиш”, “Лидерлик ва барқарор ривожланиш”, “Ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш” таълим мутахассисликлари бўйича магистратура босқичида қуйидаги шартларда ўқитиш тизими йўлга қўйилади:

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик;
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик ўқитиш тизими.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат дастури:

Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини KPI асосида баҳолашда “Электрон савдо платформаси (Online Bozor)”да маҳсулот сотиш кўрсаткичи чиқариб ташланади.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда уларнинг иш режасида назарда тутилган вазифалар ижроси натижаларини инобатга олиш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат дастури:

Эксперимент тариқасида Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ва Наманган вилоятининг Янги Наманган туманларида маҳалла ахборот ва сервис марказлари ташкил этилади.

Бунда:

Марказлар фаолияти туман марказидан, қоида тариқасида 20 км ва ундан олисда жойлашган 5 та маҳаллада йўлга қўйилади, уларга ёндош маҳаллалар туман ҳокимлиги томонидан бириктирилади.

Марказларда аҳолига барча турдаги давлат ва банк хизматлари кўрсатиш шароитлари яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат дастури:

Техникумларда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:

ҳар бир ўқувчига фанларни ўзлаштиришидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида;

фанларни ўзлаштириш кўрсаткичлари 85 фоиздан юқори ҳамда касблар бўйича республика ва хорижий танловлар ғолиби бўлган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида стипендия тўланиши кўзда тутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электромобилларни қувватлаш станцияларида 1 киловатт соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли мақсадли кредитлар ажратилади.

Қувватлаш станциялари учун сотиб олинадиган ер майдонларининг аукциондаги бошланғич нархи уларнинг бозор қийматидан 2 баравар арзон нархда белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда “Trade-in” дастури ривожлантириладиДавлат дастури

Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни қабул қилиб олувчи корхоналар фаолияти ташкил этилади, шу жумладан Trade-in дастури орқали амалга ошириш механизмлари белгиланади.

Шунингдек, эксплуатация муддати ўтган автомашиналарни топшириш рағбатлантирилади, шу жумладан, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Такси хизматини кўрсатувчи фуқароларга енгилликлар берилади Давлат дастури

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчиларига белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 10 фоизгача чегирма берилади.

Шунингдек, уларга давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Юлия Василевна Рисюкова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмасининг лойиҳа координатори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шахзодбек Каримович Курбаниязов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси билан муборак Рамазон ойида 700 мингта оилага моддий ёрдам берилади. Шунингдек, 6 минг нафар фуқаронинг даволаниши ва зарур жарроҳлик амалиётларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади — Шаҳноза Мирзиёева

Telegram
| Instagram | Facebook
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Суҳроб
Ҳамроев “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг молия, трансформация ва хусусийлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У турли йилларда вазирлик ва республика даражасидаги давлат идоралари, эксперт агентликлари ҳамда нефть-газ ва энергетика соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Аброржон Худойберганов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолиятини қурилма кузатувчиси лавозимидан бошлаб, босқичма-босқич масъул ва раҳбарликгача самарали фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент қарорига кўра, Рамазон ойида:

🔹 Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқаролар, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔹 Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔹 Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook