Segment.uz
73.7K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
127 files
7.23K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Бугун соат 11:00 «Қамчиқ» довони йўли транспорт ҳаракати учун қайта очилади.

Бироқ, прогнозга кўра, бугун соат 19:00 атрофида довон орқали транспорт ҳаракати тўхтатилиши мумкин, чунки кечга яқин қор кўчкиси хавфи яна вужудга келиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ташриф буюриб, электротехника саноати технопаркидаги корхоналар фаолияти билан танишади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Стратегик корхоналар “Ягона ғазначилик” ахборот тизими билан қамраб олинади. Уларнинг барча харидлари риск-таҳлил асосида “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилиб, самарасиз харажатларига бутунлай чек қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Автокредит ставкаси пасайтирилади

Президент томонидан аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўриш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Акбар Султанов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимидан озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон саховати: Президент ташаббуси билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари келаси ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланиши ҳақида гапириб, ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини таъкидлади.

“Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади. Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – деди давлат раҳбари.


Рамазон ойи муносабати билан деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Чекловлар яна бир йилга узайтирилган

Марказий банк томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш бўйича чекловлар 2026 йил якунига қадар узайтирилгани айтилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.

Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.

Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.

Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.


Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.

Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.


Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.

Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:

▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир ҳафта ичида автокредит ставкасини пасайтириш чоралари кўрилсин — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқулов ва Марказий банк раиси Тимур Ишметовга аҳолини маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш мақсадида бир ҳафта ичида автокредит ставкасини пасайтириш ҳамда ҳажмини ошириш чорасини кўриш бўйича топшириқ берди.

Telegram | Instagram | Facebook
PF-19_maktabgacha_maktab_Farmoni.pdf
7.4 MB
Президент фармони билан бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.

Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади. Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

Шунингдек, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади. 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.

Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.

❗️ "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Fanlar majmuasi.pdf
649.9 KB
Янгиланган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди.

Фанлар мажмуасида 227 та йўналиш рўйхати тасдиқланган.

❗️Эслатма: Таълим йўналишлари номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда BYD Yuan Up моделини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

“Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқуловнинг Президентга маълум қилишича, 2026 йилда автомобилларнинг 5 та янги модели тақдимот қилинади.

Бунда Damas, Traverse, Captiva ва KIA’нинг янги моделларини чиқади. Шунингдек, буларга қўшимча Жиззахдаги BYD заводида бу йилдан BYD Yuan Up моделини ҳам ишлаб чиқариш бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-48-сонли Қарор.pdf
17.4 MB
Президент қарори:

2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 майдан
ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқлари ва савдо комплексларини огоҳлантирди

Президент Шавкат Мирзиёев саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган Рамазон кунларида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб, тегишли топшириқлар берган эди.

Рақобат қўмитаси томонидан йирик савдо тармоқлари ва республика ҳудудлардаги савдо комплексларини Рамазон ойи арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқлари ва ҳудудлардаги савдо комплексларига етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳафта давомида ҳаво +25 даражагача исийди

16-17 февраль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида (9 та вилоятда) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, 17-18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида (6 та вилоятда) қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида сезиларли даражада тебраниб туради. Жанубий вилоятларда кундузги ҳарорат 20–25° илиққача кўтарилса, шимолий ҳудудларда ҳафта охирига келиб кечаси 3° совуққача тушиши ва кундузи 6–11° илиққача пасайиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Вашингтонда Тинчлик кегашининг 1-йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев томонидан энг устувор ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури тасдиқланди.

Ислоҳотлар дастурлари давлат раҳбарининг халқимиз ва Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар ва 2026 йил учун энг устувор ислоҳотларни қамраб олган. Давлат дастурида эса стратегиянинг 2026 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлари ижроси ташкил этилади.

Дастурлар ижросини молиялаштиришга жами 250,5 триллион сўм ажратилиши ва 50,4 миллиард доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, давлат дастурига жамоатчилик фикри асосида 1000 га яқин таклиф киритилди.

Жумладан, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтириш, педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини жорий этиш, ипотека ва электромобиль хариди учун кредит механизмларини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 30 фоизга етказиш, коррупцияга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш, жиноят ишлари бўйича судларда халқ вакиллари ҳайъати иштирокини йўлга қўйиш каби ташаббуслар қўллаб қувватланди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Мирзо Улуғбек” номли илмий сунъий йўлдошни фазога учириш таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев космик соҳани ривожлантириш бўйича тақдимот билан танишди:

Космик соҳада узоқ муддатли ва барқарор миллий тизим – сунъий йўлдошларни бошқариш, маълумотларни қайта ишлаш ва улардан амалиётда фойдаланиш инфратузилмасини шакллантириш муҳим экани қайд этилди. Бундан мақсад мамлакатимиз суверен ва объектив маълумотлар манбаига эга бўлишидир.

2028 йилда “Мирзо Улуғбек” номли 6U форматдаги илмий сунъий йўлдошни учириш таклиф қилинди.

Биринчи ўзбек фазогири тайёрланади. Миллий фазогирни қисқа муддатга – 10-14 кунлик парвозга тайёрлаш таклиф қилинди, бундай парвозларни ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, давлат раҳбарининг ташаббуси билан биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва уни фазога учириш стратегик вазифа сифатида белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Хилола Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Илхом Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келади.

Telegram | Instagram | Facebook