Segment.uz
73.7K subscribers
5.92K photos
1.44K videos
128 files
7.24K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Кореядан жўнатилган поездлар Ўзбекистонга етиб келгани айтилмоқда

Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистон учун мўлжалланган биринчи поезд партиясини 2025 йил 10 декабрь куни Масан портидан жўнатгани маълум бўлганди.

Манбаларнинг хабар беришича, Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Жалолиддин Мангуберди номидаги тезюрар поездларнинг биринчи партияси Тошкентга етиб келган.

Шартномага кўра, жами 6 та юқори тезликдаги электропоезд етказиб берилади. Ҳар бири 7 вагондан иборат, максимал тезлиги 250 км/соатгача.

Мазкур лойиҳа Hyundai Rotem’нинг Марказий Осиё бозорига илк юқори тезликдаги поезд етказиб бериши бўлди.


Telegram | Instagram | Facebook
Fanlar majmuasi.pdf
649.9 KB
Янгиланган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди.

Фанлар мажмуасида 227 та йўналиш рўйхати тасдиқланган.

❗️Эслатма: Таълим йўналишлари номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камалов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Бутун ҳаёти ва фаолиятини ўзи туғилиб вояга етган юрт равнақига бағишлаган моҳир раҳбар 1959–1963 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1963–1984 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси партия қўмитасининг биринчи котиби, Республика етакчиси каби масъул вазифаларда жонбозлик кўрсатиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, турли соҳа ва тармоқларда ишни замон талаблари асосида йўлга қўйиш борасида фидокорона меҳнат қилди.

Каллибек Камалов 1984–1986 йилларда истеъдодли дипломат сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатди.

Telegram | Instagram | Facebook
PF-19_maktabgacha_maktab_Farmoni.pdf
7.4 MB
Президент фармони билан бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.

Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади. Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

Шунингдек, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади. 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.

Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.

❗️ "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди

Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

▪️ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
▪️ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
▪️ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
Зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (48-сон, 09.02.2026 й.) билан тегишли низом тасдиқланди.


Низомга кўра, ижтимоий хизматлар зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун ҳимоя қилиш режасига мувофиқ кўрсатилади.

Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун индивидуал интеграция режасига мувофиқ кўрсатилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қуйидаги шаклларда ижтимоий хизматлар кўрсатилади:

🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун:

▪️ 6 ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли ижтимоий хизматлар;
▪️ 1 йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли ижтимоий хизматлар;
▪️ 1 йилгача бўлган муддатга туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар;

🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун "Меҳрли оила" хизмати.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагини билдирган ЯТТ ёки юридик шахслар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимининг ("Ижтимоий ҳимоя" АТ) Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестрига киритилиши лозим.

"Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтиш учун талабгор томонидан сўровнома тўлдирилади.

Сўровнома 10 иш куни ичида талабгорнинг қуйидаги талабларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқилади:

▫️ талабгорда камида 2 нафар психоижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг мавжудлиги ва уларнинг камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши ҳамда соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг бўлиши;
▫️ бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланганлиги.

Сўровнома тасдиқланганидан сўнг талабгор Ягона реестрга киритилади ва бу тўғрисида унинг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади.

Telegram | Instagram | Facebook
15 миллион фуқаро ҳақидаги маълумотлар сотилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг айтишича, 2026 йил 27–30 январь кунлари учта давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужум бўлган.

Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалганидек 15 млн фуқаронинг эмас, 60 мингга яқин фуқарога оид айрим маълумотлар тарқалган. Лекин бу ҳолат фуқароларнинг шахсий аккаунтлари бузилганини англатмайди.

Қўлга киритилган маълумотлар орқали фуқаронинг шахсий иштирокисиз унинг номидан бирор ҳаракатни амалга ошириш мумкин эмас. Асосан исм-шариф, туғилган сана, манзил ёки телефон рақами каби маълумотлардан бири тарқалган бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, ҳужумдан сўнг ахборот тизимларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, OneID тизимида эса шахсий маълумотларни тақдим этиш масаласида қўшимча чекловлар жорий этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида Судьялар интизомий ҳайъатини ташкил этиш орқали судьяга нисбатан интизомий жазо қўллашнинг холис тартибини яратиш таклиф қилинди.

Судья ва уларнинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилишни йўлга қўйиш, суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган комплаенс назорат тизимини жорий этиш, суд аппарати ходимларини ишга олишнинг очиқ тартибини яратиш каби ташаббуслар илгари сурилди.

Президент билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш йўналишидаги тизимли чора-тадбирларни изчил давом эттириш юзасидан бир қатор тавсиялар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори:

2026 йил 1 майдан
эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади. Бунда:

▪️ дастлабки босқичда “Ақлли” миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади;
▪️ Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади.

2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини 1 маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.

2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 майдан
ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Техник тартибга солиш агентлиги таркибидаги ташкилотлар “Ўзтест” марказини тугатиш ва Аккредитация марказини Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказиш орқали 5 тадан 3 тага қисқартирилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда:

маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт;

қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт;

▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади;

▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда:
2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз,
2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз.

2026 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда:

маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт;

қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт;

▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади;

▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда:
2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз,
2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Янги тартиб

2026 йил 1 мартдан бошлаб хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси туман ва шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Асос: Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сон қарори

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-48-сонли Қарор.pdf
17.4 MB
Президент қарори:

2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ёшлар учун яна бир имконият: “Энг яхши стартап ғояси” танлови ўтказилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–59-сон, 11.02.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан босқичма-босқич ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9–11-синф ўқувчилари учун ҳар ойда камида 2 маротаба стартап ғояларни яратишга ўргатувчи “Моҳирлик ва бизнес соати” тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилади. Бунда:

▪️ ўқувчилар ўртасида “Энг яхши стартап ғояси” танлови ўтказилади, туман даражасидаги ғолибларга 5 млн сўмгача, вилоят даражасида – 10 млн сўмгача миқдорда мукофот берилади;

▪️ лойиҳалар ҳар чоракда ўқувчиларнинг ота-оналари, бизнес ва илмий ҳамжамият вакилларига тақдимот қилинади;

▪️ маркетплейслар билан ҳамкорлик ўрнатиб, таълим ташкилотларида яратилган маҳсулотларни сотиш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 апрелдан муаммо ва масалаларни краудсорсинг асосида ҳал қилишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

▪️ давлат органлари, ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар ўз соҳасидаги ечим талаб қилаётган муаммо ва масалалар бўйича:

▪️ краудсорсинг электрон платформасида эълон жойлаштириб, танлов ташкил қилади;

▪️ ҳар ойда стартап ташаббускорлари билан учрашувлар (“Стартап куни”) ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Энг инновацион ғоя” республика танлови ўтказилади

Президент қарорига кўра, 2026 йилдан ҳар йили стартап лойиҳага айлантириш салоҳияти юқори бўлган ғояларни аниқлаш бўйича “Энг инновацион ғоя” республика танлови ўтказилади.

Танлов давлат олий таълим ташкилотларида ўтказилади ва ғолибларга 100 млн сўм грант берилади;

республика босқичи 10 та йўналиш бўйича ўтказилади, мукофот жамғармаси Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 10 млрд сўм этиб белгиланади.

2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури амалга оширилади. Бунда:

▪️ олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;

▪️ талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;

▪️ олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;

▪️ талабалар акселераторларида “стартап менежер” ва “стартап трекер” лавозимлари кўзда тутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади

Президент қарорига кўра, 2026 йилдан ҳар йили ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ва рағбатлантириш бўйича “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади ҳамда унинг натижалари бўйича қуйидагилар белгиланди:

▪️100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бирига Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва “Yoshlar ventures” венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача инвестиция киритилади;

▪️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш учун молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда харажатлари тўлаб берилади;

▪️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши чемпионат ғолибларини давлат мукофотлари, “Фаол тадбиркор” ва “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонларига тавсия этиш учун ваколатли органларга таклифлар киритади.

2026 йил 1 апрелдан “Рақамли стартаплар” дастурида иштирок этувчи стартап лойиҳаларга IT-парк резиденти мақоми берилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган экспортнинг минимал кўрсаткичлари талабисиз тегишли имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга рухсат берилади.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили “Стартап экспо” кўргазмаси ўтказилиши йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Қудратилла Туляганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У бунга қадар “Асакабанк” бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун соат 11:00 «Қамчиқ» довони йўли транспорт ҳаракати учун қайта очилади.

Бироқ, прогнозга кўра, бугун соат 19:00 атрофида довон орқали транспорт ҳаракати тўхтатилиши мумкин, чунки кечга яқин қор кўчкиси хавфи яна вужудга келиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ташриф буюриб, электротехника саноати технопаркидаги корхоналар фаолияти билан танишади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook