Segment.uz
73.7K subscribers
5.92K photos
1.44K videos
128 files
7.24K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️ 2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилади.

Бунда 2026 йил 1 июлдан:

▪️ барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;

▪️ ягона QR кодлардан фойдаланилмаётганлиги савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-49.pdf
12.5 MB
Президентнинг 2026 йилда аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш юзасидан қарори қабул қилинди (ПҚ-49, 05.02.2026й)

Қарорга асосан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:

▪️ маҳаллаларда тадбиркорликни бошлаётган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаровсиз кредитлар 50 млн сўмгача;

▪️ чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт қилинган ва сертификатланган насли чорва хариди учун кредитлар 100 млн сўмгача;

▪️ чегара ва анклав ҳудудларда туризм ва хизматлар соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга кредитлар 300 млн сўмгача ажратиладиган кредитлар миқдори ҳар 200 млн сўмга камида 1 та янги иш ўрни яратиш шарти билан 1 млрд сўмгача оширилади;

▪️ туризм салоҳияти юқори маҳаллаларда уй меҳмонхоналари ва маҳсулот сақлаш ҳамда қайта ишлаш учун мини-технологияларга 150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади;

▪️ кредит ҳисобига товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Орифжон Олимович Файзиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий  қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Адлия вазирлигида Ҳуқуқни қўллаш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда:

маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт;

қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт;

▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади;

▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда:
2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз,
2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз.

2026 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда:

маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт;

қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт;

▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади;

▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда:
2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз,
2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Янги тартиб

2026 йил 1 мартдан бошлаб хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси туман ва шаҳар ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Асос: Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сон қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори (47-сон, 09.02.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази (Марказ) ташкил этилади.

Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассасасидир.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

▪️ республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;

▪️ радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;

▪️ соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-48-сонли Қарор.pdf
17.4 MB
Президент қарори:

2026 йилнинг 1 июлидан кўп квартирали уй мулкдори ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунга қадар электр энергияси учун тўловлар қабул қилинмайди.

Шунингдек, ҳар бир кечиктирилган кун учун жисмоний шахслар учун — 0,1 фоиз, юридик шахслар учун — 0,4 фоиз, бироқ у бир ойлик қарзнинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️11 февраль соат 09:00 дан бошлаб республика бўйлаб, жумладан, водий вилоятларида ҳам “метан заправка”лар босқичма-босқич одатий иш режимида фаолият юрита бошлайди — Энергетика вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Президентлар минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.

Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.

Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.

Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.


Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.

Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.


Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.

Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:

▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.

Telegram | Instagram | Facebook
600 минг доллар талаб қилган фирибгар ушланди

Сирдарёлик тадбиркор (1973 й.т.) Бухородаги 290 гектарли олтин кони захирасидаги ерни аукцион орқали олиб беришни ваъда қилиб, шофирконлик фуқародан 600 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, муқаддам фирибгарлик учун судланган бу шахс 230 минг доллар ва 840 млн сўм олаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. Тергов давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Кореядан жўнатилган поездлар Ўзбекистонга етиб келгани айтилмоқда

Hyundai Rotem компанияси Ўзбекистон учун мўлжалланган биринчи поезд партиясини 2025 йил 10 декабрь куни Масан портидан жўнатгани маълум бўлганди.

Манбаларнинг хабар беришича, Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Жалолиддин Мангуберди номидаги тезюрар поездларнинг биринчи партияси Тошкентга етиб келган.

Шартномага кўра, жами 6 та юқори тезликдаги электропоезд етказиб берилади. Ҳар бири 7 вагондан иборат, максимал тезлиги 250 км/соатгача.

Мазкур лойиҳа Hyundai Rotem’нинг Марказий Осиё бозорига илк юқори тезликдаги поезд етказиб бериши бўлди.


Telegram | Instagram | Facebook
Fanlar majmuasi.pdf
649.9 KB
Янгиланган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди.

Фанлар мажмуасида 227 та йўналиш рўйхати тасдиқланган.

❗️Эслатма: Таълим йўналишлари номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камалов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Бутун ҳаёти ва фаолиятини ўзи туғилиб вояга етган юрт равнақига бағишлаган моҳир раҳбар 1959–1963 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, 1963–1984 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси партия қўмитасининг биринчи котиби, Республика етакчиси каби масъул вазифаларда жонбозлик кўрсатиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, турли соҳа ва тармоқларда ишни замон талаблари асосида йўлга қўйиш борасида фидокорона меҳнат қилди.

Каллибек Камалов 1984–1986 йилларда истеъдодли дипломат сифатида ҳам самарали фаолият кўрсатди.

Telegram | Instagram | Facebook
PF-19_maktabgacha_maktab_Farmoni.pdf
7.4 MB
Президент фармони билан бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.

Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади. Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

Шунингдек, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади. 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.

Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.

❗️ "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди

Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

▪️ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
▪️ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
▪️ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
Зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (48-сон, 09.02.2026 й.) билан тегишли низом тасдиқланди.


Низомга кўра, ижтимоий хизматлар зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун ҳимоя қилиш режасига мувофиқ кўрсатилади.

Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ва уларнинг оилалари учун индивидуал интеграция режасига мувофиқ кўрсатилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилаларига қуйидаги шаклларда ижтимоий хизматлар кўрсатилади:

🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун:

▪️ 6 ойгача бўлган муддатга қисқа муддатли ижтимоий хизматлар;
▪️ 1 йилгача бўлган муддатга узоқ муддатли ижтимоий хизматлар;
▪️ 1 йилгача бўлган муддатга туну кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар;

🔹 ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва уларнинг оилалари учун "Меҳрли оила" хизмати.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш истагини билдирган ЯТТ ёки юридик шахслар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимининг ("Ижтимоий ҳимоя" АТ) Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестрига киритилиши лозим.

"Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтиш учун талабгор томонидан сўровнома тўлдирилади.

Сўровнома 10 иш куни ичида талабгорнинг қуйидаги талабларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқилади:

▫️ талабгорда камида 2 нафар психоижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг мавжудлиги ва уларнинг камида 1 йиллик иш стажига эга бўлиши ҳамда соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотноманинг бўлиши;
▫️ бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланганлиги.

Сўровнома тасдиқланганидан сўнг талабгор Ягона реестрга киритилади ва бу тўғрисида унинг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига электрон хабарнома юборилади.

Telegram | Instagram | Facebook
15 миллион фуқаро ҳақидаги маълумотлар сотилгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг айтишича, 2026 йил 27–30 январь кунлари учта давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужум бўлган.

Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалганидек 15 млн фуқаронинг эмас, 60 мингга яқин фуқарога оид айрим маълумотлар тарқалган. Лекин бу ҳолат фуқароларнинг шахсий аккаунтлари бузилганини англатмайди.

Қўлга киритилган маълумотлар орқали фуқаронинг шахсий иштирокисиз унинг номидан бирор ҳаракатни амалга ошириш мумкин эмас. Асосан исм-шариф, туғилган сана, манзил ёки телефон рақами каби маълумотлардан бири тарқалган бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, ҳужумдан сўнг ахборот тизимларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, OneID тизимида эса шахсий маълумотларни тақдим этиш масаласида қўшимча чекловлар жорий этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш борасида Судьялар интизомий ҳайъатини ташкил этиш орқали судьяга нисбатан интизомий жазо қўллашнинг холис тартибини яратиш таклиф қилинди.

Судья ва уларнинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилишни йўлга қўйиш, суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган комплаенс назорат тизимини жорий этиш, суд аппарати ходимларини ишга олишнинг очиқ тартибини яратиш каби ташаббуслар илгари сурилди.

Президент билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, суд ҳокимияти мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш йўналишидаги тизимли чора-тадбирларни изчил давом эттириш юзасидан бир қатор тавсиялар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори:

2026 йил 1 майдан
эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади. Бунда:

▪️ дастлабки босқичда “Ақлли” миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади;
▪️ Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади.

2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини 1 маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.

2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 майдан
ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook