Segment.uz
73.6K subscribers
5.93K photos
1.44K videos
129 files
7.24K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Депутат Марказий банкка расмий сўров юборди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати тижорат банкларида кредит тўловлари кечикиши билан боғлиқ амалиётлар юзасидан Марказий банкка расмий сўров йўллади.

Сўровда айрим банкларда қарздорлик кечикишидан манфаатдорлик шаклланаётгани, қўлланилаётган санкциялар эса кредитнинг ҳақиқий қийматига мутаносиб эмаслиги ҳақидаги хабарлар муҳокамаларига сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Депутат регулятордан бу каби амалиётларга нисбатан қандай назорат чоралари кўрилаётгани ҳамда кечиктирилган кредит ва микроқарзлар бўйича пеня ва жарималарни адолатли қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартиш киритиш режалари мавжуд ёки йўқлиги бўйича изоҳ беришни сўраган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Покистоннинг олий давлат мукофоти – “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур юксак мукофот турли йилларда Буюк Британия қироличаси Елизавета II, АҚШ президенти Ричард Никсон, ЖАР президенти Нельсон Мандела, Таиланд қироли Пхумипон Адульядет, БАА президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой раиси Ху Цзиньтао, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқаларга берилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилади

Президент фармони билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ва унинг бошқарув кенгаши ташкил этилади. Унга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилади.

Шунингдек, Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Саноат кооперациясини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. 2026 йил 1 июлдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан:

Дастурлар доирасида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали хорижий валютада йиллик 6 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз), миллий валютада йиллик 12 фоиз (жумладан, банк маржаси – 2 фоиз) ставкада 10 йил муддатгача, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан битта лойиҳа учун 10 млн долларгача кредит маблағлари ажратилади;

тадбиркорлик субъектларининг хорижий ҳуқуқ эгаларидан ишлаб чиқариш технологиялари трансфери, бренд, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 1 млн доллардан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

саноат стартаплари – янги турдаги юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга танлов асосида субсидиялар ажратилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлдан бошлаб дастурларга киритилган лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган, республикада ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи буюмлар 3 йил муддатга божхона божидан озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бахтиёр Халимович Хайдаров Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда тегишли низом тасдиқланди.


Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.

Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади:

▪️ рўйхатга олинган;
▪️ қаноатлантирилган;
▪️ рад этилган;
▪️ ижро муддатлари бузилган;
▪️ такрорий.

Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади:

🟢 юқори натижадорликка эга - яшил тоифа;
🟡 ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа;
🔴 паст натижадорликка эга - қизил тоифа.

Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади:

▫️ яшил тоифа - 100 фоиз;
▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз;
▫️ қизил тоифа - 10 фоиз.

"Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
PF-19_maktabgacha_maktab_Farmoni.pdf
7.4 MB
Президент фармони билан бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилмоқда.

Ушбу гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларда ташкил этилиши мумкин.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб, мактабга тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилади. Мазкур сертификат ҳақидаги маълумотлар ўқувчининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномасида ҳам қайд этилади.

Шунингдек, "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи фаолияти йўлга қўйилади. 2026-2028 йилларда Қорақалпоғистон, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан шундай ташкилот қурилади.

Ушбу боғчалар таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказлари ташкил этилиб, унда робототехника, ижод, фан ва математика йўналишларида тематик ўйингоҳлар бўлади.

❗️ "Янги авлод" мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган раҳбар ва педагог ходимлар, жисмоний тарбия йўриқчилари, мусиқа раҳбарлари, психолог ва тарбиячи ёрдамчиларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида Давлат бюджетидан устама берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Гор билан муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтган.

“Олдинда бизни ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича салмоқли ва мазмунли ишлар кутмоқда”, деб ёзди Саида Шавкатовна.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан ёки ҳар бир мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил равишда белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 26-бандига кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган.

Хабар беришларича, айни вақтда кўплаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан 1-синфлар учун 9-14 февраль кунлари қўшимча таътил кунлари этиб белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хайриддин Султоновнинг Навоий ва Бобур ҳақидаги мулоҳазалари

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов “Келажак соати” дарслари учун махсус интервью берди.

Унда ёзувчи ва жамоат арбобининг Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахси, ижоди ҳақидаги мулоҳазаларини тингланг.


Видеонинг сифатли вариантини бу ерда кўришингиз мумкин.

Эслатма: Видеоконтент ўрта (5–8) ва юқори (9–11) синф ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари учун тайёрланган.

Telegram | Instagram | Facebook
🏢 Dreamland Aeroport — Yakkasaroy tumanida, Aeroport yaqinida joylashgan yangi avlod turar joy majmuasi ✈️

White box tayyor ta’mirli biznes-klass xonadonlar — 35% gacha aksiya.

💥 1 xonali kvartira uchun eksklyuziv taklif: 49,1 m²
Narxi: 707 040 000 so‘m
Chegirma bilan: 459.576.000 so‘m


❗️So‘nggi 20 ta xonadon — −35% gacha chegirma bilan

📞 Qo‘ng‘iroq qiling: 📲 1390
☎️
+998781480287
Dreamland_development_bot

Ijtimoiy tarmoqlarda biz:
Сайт | Instagram | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

▪️ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;

▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ДХХ: Сурхондарёда туман экология бўлими бошлиғи 500 доллар билан ушланди

Туманлардан биридаги Экология бўлими бошлиғи маҳаллий МЧЖ ҳудудида 14 туп гужум, 6 туп арча, 1 туп тут ва 1 туп чинор дарахти тегишли рухсатнома олмасдан кесилгани бўйича расмийлаштирилган далолатномани табиатга етказилган зарарни камайтириб кўрсатиш мақсадида ўзгартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.

У сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
OneID: шахсий маълумотлар дахлсизлиги — ҳар доим устувор вазифа

Рақамли хизматлардан фойдаланишда хавфсизлик маданияти жуда муҳим. Маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида OneID тизимида қўшимча чоралар кўрилди ҳамда шахсий маълумотларингизни сизнинг розилигингиз асосида бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти йўлга қўйилди.

Агар сиз шахсий маълумотларингизни бошқа тизимлар ва ташкилотларга (банк, молия, суғурта, телекоммуникация ва бошқалар) беришни хоҳласангиз, OneID тизими орқали уларни тақдим этиш ёки чеклаш имкониятидан фойдаланишингиз мумкин:

Компьютер орқали id.egov.uz сайтига ўтинг.
Тизимда рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, буни бажаринг.
ЭРИ (имзо) ёки Mobile-ID ёрдамида тизимга киринг.
“Шахсга доир маълумотларни бошқариш” бўлимида хизматни фаоллаштиринг.
Керакли ташкилот қаршисидаги қулф белгисини очинг ёки ёпинг.

Тавсия: агар OneID тизимга QR-код орқали кириш усулини танласангиз, “Шахсга доир маълумотларни бошқариш” бўлими автоматик фаоллашади:

Мобил қурилмангизга GooglePlay ёки AppStore’дан OneID иловасини юклаб олинг.
Mobile-ID ёки MyID орқали тезкор авторизациядан ўтинг.
Илованинг қуйи қисмидаги сканерлаш тугмасини босинг ва компьютерингиз экранидаги ҚР-кодни сканерланг.

Маълумотларга киришни чеклаш — бу ортиқча оворагарчилик эмас, балки кибержиноятчиликдан ҳимояланишнинг энг самарали усулидир. Ўз хавфсизлигингизга масъулият билан ёндашинг.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун (ЎРҚ–1118-сон, 05.02.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Киритилган қўшимчаларга кўра, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш,

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.

Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш, –

БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
10–13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолий ҳудудларда қорга айланади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор айрим пайтларда кучли бўлади — Ўзгидромет

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори билан:

Эндиликда норасмий бандлик ҳолати аниқланганда “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКда иш берувчиларнинг шахсий кабинетларига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати юборилади;

Иш берувчилар томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолати 3 иш куни ичида ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу ҳолат тегишли корхоналар ва ташкилотларда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланади;

Норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида иш берувчилар ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўлаб берган тақдирда, улар маъмурий жавобгарликдан озод этилади;

▪️ 2026 йил 1 мартдан тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланади:

тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;

ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.

Telegram | Instagram | Facebook