Segment.uz
73.6K subscribers
5.93K photos
1.44K videos
129 files
7.25K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади

Қонун (ЎРҚ–1116-сон, 04.02.2026 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.


Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди.

Маъмурий огоҳлантириш ҳукуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдир.

Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланади.

Маъмурий огоҳлантириш Кодекс 125-моддасининг 1- ва 2- қисмларида, 128 (прим 1), 128 (прим 2), 128 (прим 6), 135 (прим 1)-моддалари ҳамда 138-моддаси 1- ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан қўлланади.

Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади.

Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж, 1 апрелдан бошлаб эса Умра зиёратига бориш учун “Ҳаж ва Умра ягона портали” орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмай туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди

Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

▪️ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
▪️ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
▪️ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан олис ҳудудларда нотариус лавозимига талабгорларни суҳбат асосида тайинлаш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди.

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

“Нурхон” аэропортида давлатимиз раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сенат Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонунга мувофиқ:
исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия тури жорий этилади;
банкларга тўлиқ исломий банк сифатида ёки анъанавий ва исломий банк хизматларини биргаликда кўрсатиш имконияти берилади;
Марказий банк ва тегишли банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади;
Солиқ кодексига исломий молия операциялари бўйича алоҳида солиқ тартиби киритилади, айрим операциялар ҚҚСдан озод этилади.

Сенаторлар фикрича, ушбу қонун молиявий хизматлар қамровини кенгайтиради, рақобат муҳитини яхшилайди ва банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларни жалб этишга хизмат қилади.

Мазкур Қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар билан тўлдирилади.

Муҳокама якунларига кўра, қонун маъқулланди. Эндиликда имзолаш учун Президентга киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда тегишли низом тасдиқланди.


Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.

Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади:

▪️ рўйхатга олинган;
▪️ қаноатлантирилган;
▪️ рад этилган;
▪️ ижро муддатлари бузилган;
▪️ такрорий.

Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади:

🟢 юқори натижадорликка эга - яшил тоифа;
🟡 ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа;
🔴 паст натижадорликка эга - қизил тоифа.

Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади:

▫️ яшил тоифа - 100 фоиз;
▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз;
▫️ қизил тоифа - 10 фоиз.

"Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Нипаҳ вирусининг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришга, шунингдек ушбу давлатнинг Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарлар импортига вақтинча чеклов ўрнатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов сенат йиғилишида сўнгги пайтларда фаоллашган рус пропагандачиларига жавоб берди.

“…Карвонимизга таҳдид қиладиган ҳар қандай кучга, акиллаган ҳар қандай лайчага ёки ҳар қандай қашқирга қарши ўз жойида жавоб беришимиз, ковушини тўғрилаб қўйишимиз, попугини пасайтириб қўйишимиз, ақлини киритиб қўйишимиз керак”, деди у.


Telegram | Instagram | Facebook
Talabalar TTJ qarori VMQ-32 28.01.2026.pdf
903.6 KB
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди.

Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.

Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Исломободда Тошкент кўчаси ва Бобур боғи бўлади

Покистонга давлат ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев бош вазир Шаҳбоз Шариф билан тор доирада музокара ҳамда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди.

Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилди. Амалдаги Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар турини, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномалари рўйхатини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Лаҳор ва Карачидаги савдо уйларидан фаол фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ва “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт йўлагини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этишга келишилиб, унинг биринчи учрашувини шу йил Хоразм вилоятида ўтказиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, Исломободдаги кўчалардан бирига Тошкент ва янгидан барпо этиладиган боққа Заҳириддин Муҳаммад Бобур номини бериш маросими бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Депутат Марказий банкка расмий сўров юборди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати тижорат банкларида кредит тўловлари кечикиши билан боғлиқ амалиётлар юзасидан Марказий банкка расмий сўров йўллади.

Сўровда айрим банкларда қарздорлик кечикишидан манфаатдорлик шаклланаётгани, қўлланилаётган санкциялар эса кредитнинг ҳақиқий қийматига мутаносиб эмаслиги ҳақидаги хабарлар муҳокамаларига сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Депутат регулятордан бу каби амалиётларга нисбатан қандай назорат чоралари кўрилаётгани ҳамда кечиктирилган кредит ва микроқарзлар бўйича пеня ва жарималарни адолатли қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартиш киритиш режалари мавжуд ёки йўқлиги бўйича изоҳ беришни сўраган.

Telegram | Instagram | Facebook