Segment.uz
73.6K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
129 files
7.25K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни Олий Мажлис палаталари ваколатига ўтказиш орқали давлат ташқи қарзини бошқариш устидан парламент назорати кучайтирилади — Лойиҳа

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

Вилоятда жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 4,2 миллиард доллар бўлган лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган.

2026 йилда жами 595 минг нафар, шундан 98 минг доимий иш ўрни яратиш, 423 минг аҳолини даромадли қилиш ҳамда 74 минг иш ўрнини “соя”дан чиқариш белгиланди.

Бувайда, Учкўприк, Қува, Ўзбекистон, Ёзёвон туманлари ҳамда Марғилон, Фарғона, Қўқон ва Қувасой шаҳарларини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, банклар томонидан “Маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида 1,4 триллион сўмлик кредит ресурслари йўналтирилади.

Сўх туманида Угам ва Мираки тажрибаси асосида туризм мажмуалари ташкил этилади, Фарғона туманида йирик туристик-рекреацион зона барпо қилинади.

Қўқон шаҳрида 17 та давлат идорасини “Янги Ўзбекистон” массивига кўчириш орқали аҳолига барча давлат хизматларини бир жойда кўрсатадиган қулай ва самарали тизимни шакллантириш вазифаси белгиланди.

Фарғона шаҳрида янги IT-парк ва мажмуаси, Марғилон шаҳрида халқаро IT олийгоҳи, шунингдек, Фарғона шаҳрида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев 5-6 февраль кунлари давлат ташрифи билан Покистонда бўлади.

Дастурга мувофиқ, Исломободда Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари олий бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлар қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари олий даражадаги мулоқотлар кун тартибининг марказида бўлади.

Музокаралар якунида Қўшма декларация ва устувор соҳалар бўйича келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Президент икки мамлакат етакчи ишбилармон доиралари вакилларининг қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент ҳузурида йиғилиш: мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги янгиликлар

мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотларига ҳам бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга рухсат берилади.

2027-2028 ўқув йилидан бошлаб мактабга тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия олган болаларга давлат намунасидаги электрон сертификат берилиши, мазкур маълумотлар умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномада қайд этилиши кўзда тутилмоқда.

мактаб ва боғчалар ҳудудидаги бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида боғчалар ташкил этилганда, ижара тўловлари 30 йилгача ундирилмайди.

ҳар бир тарбияланувчи учун давлат боғчаларида бир болага тўғри келадиган харажатнинг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

қамров даражаси паст ҳудудларда боғча ва мактабдан ташқари жойларда қуввати камида 150 ўринли нодавлат боғчалар ташкил этилса, 7 йилгача муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади.

тарбиячиларга ойлик иш ҳақи тўлаш харажатлари давлат боғчаларида белгиланган меъёрлар асосида 3 йил давомида қоплаб берилади. Ҳар 30 нафар болага бир нафар тарбиячи штати ҳисобланади.

мазкур имтиёзлар янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган хусусий боғчаларга ҳам татбиқ этилади.

2030 йил 1 январга қадар қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган нодавлат боғчалар ташкил этган тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси бўйича енгилликлар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади

Президент фармонига мувофиқ:


▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uzэлектрон платформасида эълон қилинади.

▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

▫️vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:

▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланади

Қонун (ЎРҚ–1116-сон, 04.02.2026 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.


Унга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилиши белгиланди.

Маъмурий огоҳлантириш ҳукуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдир.

Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланади.

Маъмурий огоҳлантириш Кодекс 125-моддасининг 1- ва 2- қисмларида, 128 (прим 1), 128 (прим 2), 128 (прим 6), 135 (прим 1)-моддалари ҳамда 138-моддаси 1- ва 2-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан қўлланади.

Бунда шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари бўлмаганда, маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган томонидан қўлланилади.

Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж, 1 апрелдан бошлаб эса Умра зиёратига бориш учун “Ҳаж ва Умра ягона портали” орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмай туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Фото ва видео орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати аниқ белгиланди

Қонунга кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати белгиланди.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қуйидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади, жумладан:

▪️ хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
▪️ транспортни бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
▪️ белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
▪️ тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 апрелдан олис ҳудудларда нотариус лавозимига талабгорларни суҳбат асосида тайинлаш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Исломободга келди.

Покистон ҳаво ҳудудида олий мартабали меҳмоннинг самолётига ушбу мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

“Нурхон” аэропортида давлатимиз раҳбарини Покистон президенти Асиф Али Зардорий, бош вазир Шаҳбоз Шариф ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сенат Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонунга мувофиқ:
исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия тури жорий этилади;
банкларга тўлиқ исломий банк сифатида ёки анъанавий ва исломий банк хизматларини биргаликда кўрсатиш имконияти берилади;
Марказий банк ва тегишли банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади;
Солиқ кодексига исломий молия операциялари бўйича алоҳида солиқ тартиби киритилади, айрим операциялар ҚҚСдан озод этилади.

Сенаторлар фикрича, ушбу қонун молиявий хизматлар қамровини кенгайтиради, рақобат муҳитини яхшилайди ва банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларни жалб этишга хизмат қилади.

Мазкур Қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар билан тўлдирилади.

Муҳокама якунларига кўра, қонун маъқулланди. Эндиликда имзолаш учун Президентга киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади

Вазирлар Маҳкамаси қарори (40-сон, 30.01.2026 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ҳамда тегишли низом тасдиқланди.


Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.

Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади:

▪️ рўйхатга олинган;
▪️ қаноатлантирилган;
▪️ рад этилган;
▪️ ижро муддатлари бузилган;
▪️ такрорий.

Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади:

🟢 юқори натижадорликка эга - яшил тоифа;
🟡 ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа;
🔴 паст натижадорликка эга - қизил тоифа.

Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади:

▫️ яшил тоифа - 100 фоиз;
▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз;
▫️ қизил тоифа - 10 фоиз.

"Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Нипаҳ вирусининг Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш мақсадида Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришга, шунингдек ушбу давлатнинг Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарлар импортига вақтинча чеклов ўрнатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов сенат йиғилишида сўнгги пайтларда фаоллашган рус пропагандачиларига жавоб берди.

“…Карвонимизга таҳдид қиладиган ҳар қандай кучга, акиллаган ҳар қандай лайчага ёки ҳар қандай қашқирга қарши ўз жойида жавоб беришимиз, ковушини тўғрилаб қўйишимиз, попугини пасайтириб қўйишимиз, ақлини киритиб қўйишимиз керак”, деди у.


Telegram | Instagram | Facebook