Segment.uz
73.4K subscribers
5.93K photos
1.45K videos
129 files
7.25K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган «Tata Steel Chess 2026» халқаро турнирида 9 очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов мусобақа ғолибига айланди ва ушбу нуфузли беллашувлар тарихида чемпионликни қўлга киритган илк ўзбек шахматчиси бўлди.

Шу билан бирга, яна бир вакилимиз Жавоҳир Синдаров 8,5 очко билан мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, иккинчи ўринни эгаллади.

Ушбу натижалар шахматчиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўринларини кескин юқорига кўтарди. Хусусан, Нодирбек Абдусатторов ўз рейтингини 19,5 пунктга ошириб, 2770 балл билан дунёнинг энг кучли беш нафар шахматчиси қаторидан жой олди. Жавоҳир Синдаров эса 19,4 қўшимча очко жамғарган ҳолда 2745 рейтинг билан дунё рейтингида 11-поғонага кўтарилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Prezident stipendiyasi g’oliblari.pdf
497.1 KB
❗️2025/2026 ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари эълон қилинди

Юқоридаги жадвалда бакалавриат босқичининг Президент стипендиясига сазовор бўлган 101 нафар талабаси рўйхати келтирилган.

Номли давлат стипендияларининг ғолиблари рўйхати билан эса қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

Навоий номли давлат стипендияси ғолиблари;

Ислом Каримов номли давлат стипендияси ғолиблари;

Беруний номли давлат стипендияси g’oliblari;

Улуғбек номли давлат стипендияси ғолиблари;

Ибн Сино номли давлат стипендияси ғолиблари;

Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси ғолиблари;

Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси ғолиблари;

Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси ғолиблари;

Бобур номли давлат стипендияси ғолиблари;

Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси ғолиблари;

Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси ғолиблари.

Маълумот учун, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТТ раҳбари томонидан қуйидагича рағбатлантирилади:

▪️ Президент давлат стипендияси талабгорлари сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 баравари;

▪️ номли давлат стипендиялари талабгорлари эса, сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.


Эслатма: магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
2025 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми 15 фоиздан кўпроққа ўсиб, 8,3 млрд долларга етди. Бу умумий ташқи савдо ҳажмининг 10,2%ини ташкил этади.

Экспорт ҳажми $3,1 млрд. (+13,7%)
Импорт ҳажми $5,1 млрд. (+15,2%)

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига 60%, қолган қисми Туркманистон15%, Қирғизистон14% ва Тожикистон11% ҳиссасига тўғри келади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи якунланди.

Мазкур босқичда (15–31 январь) census.stat.uz портали орқали мамлакатимизда жами хонадонларнинг 82,3 фоизида истиқомат қилувчи 30 миллиондан ортиқ ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди.

Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичида қатнашмаган ёки саволномани хатоликлар билан тўлдирган фуқаролар учун рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичида (4–28 февраль) маҳалла еттилиги вакиллари уйма-уй юриб, маълумотларни планшетлар орқали census.stat.uz платформасига киритишади.

Рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари жорий йилнинг 1 июлига қадар, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлига қадар эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Махмудов Фозил Ходжаназарович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бунга қадар Ф.Махмудов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқаруви такомиллаштирилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–34-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасининг умумий штат бирликлари доирасида қуйидаги лавозимлар киритилади:

ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари;

ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари.

2026 йилдан янги киритилаётган вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бунда:

уларга KPI кўрсаткичларини белгилашда тегишли ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича стратегик кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторлар кўзда тутилади;

KPI кўрсаткичлари таснифланади (стратегик, ҳудуд ва туман), уларнинг ўзаро мутаносиблиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади;

уларнинг KPI кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида белгиланган мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлиги билан баҳоланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.

Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.

Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.

Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.


Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.

Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.


Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.

Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:

▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги «Aviator» савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун республика бўйлаб ушбу тоифадаги объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан ишчи гуруҳ тузилди, ўрганиш ва текширувлар олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган объектлар фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилади — ФВВ

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳмудов Темур Асомидинович Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими этиб тайинланди.

У бунга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг”Киберхавфсизлик маркази

Ижтимоий тармоқларда айрим давлат ахборот тизимларидан Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабарлар кузатилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

❗️Шахсий маълумотларингизни бошқа шахсларга ошкор этманг! Давлат ва бошқа электрон ахборот тизимларига киришда мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг. Шунингдек, шубҳали ҳаволалар орқали ўз маълумотларингизни киритишдан сақланишингизни сўраймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим элчихоналарда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–15-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, Ўзбекистоннинг мазкур Фармон иловасида белгиланган давлатлардаги элчихоналарининг штат жадвалига қўшимча равишда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.

Ушбу лавозим хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилган.

Маслаҳатчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи тақдимномасига мувофиқ ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади.

Маслаҳатчи тегишли давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарига бўйсунади ва унинг 2 томонлама муносабатларни ривожлантириш фаолиятига кўмаклашади.

Маслаҳатчи Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғига ҳисобдор бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Пардаев Жамшид Арзиевич Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Пастдарғом тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Акрамжон Фозилов Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Фозилов бунгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори билан Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасида 40 гектар майдонга Янги Жиззах шаҳри қурилади.

Ҳудудда янги турар жойлар барпо этиш билан бирга, инфратузилма, тадбиркорлик ва бандликни ривожлантириш кўзда тутилган. Янги Жиззах шаҳрида 1200 хонадонли 50 та кўп қаватли уй қуриш белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокимининг молия–иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайиинланди.

Тайинловга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида янги ёндашувларни жорий этишга бағишланган тақдимот билан танишди.

Таъкидланишича, сўнгги 8 йилда мамлакатимизда 120 млн квадрат метр ёки 600 мингдан зиёд хонадонлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уй-жой сотиб олишга кўмаклашиш учун 541 минг нафар фуқарога 103 трлн сўм арзон ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратилди.

Қурилиш ишларининг кўлами кенгайгани қурилиш материаллари саноати ривожига катта туртки бериб, кўплаб ҳудудларнинг “драйвери”га айланди. Урбанизация даражаси 1991 йилдаги 40,3 фоиздан 51 фоизга етди.

Республика бўйича ҳар йили 200 мингтага яқин янги оила ташкил топмоқда. Бу янги уйлар, йўллар ва ижтимоий инфратузилмага талаб янада ортади дегани. Қолаверса, ҳозирда аҳолининг бир киши бошига ўртача 18,9 квадрат метр турар жой майдони тўғри келмоқда. Бу кўрсаткични камида 23 квадрат метрга етказиш учун 2040 йилгача янги уй-жой қурилиши суръатини 280 мингтага ошириш лозим.

Хусусан, 2026 йилда 140 минг, 2027 йилда 150 минг ва 2028 йилда 160 минг хонадонли уй-жойлар қуриш режалаштирилган. Шунингдек, эски уй-жой фондини янгилаш, реновация ҳиссасини ҳозирги 15 фоиздан 2040 йилгача 60 фоизга етказиш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини кенгайтириш вазифалари белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
14%
Маҳалла раиси
6%
Профилактика инспектори
20%
Ҳоким ёрдамчиси
23%
Хотин-қизлар фаоли
10%
Ёшлар етакчиси
28%
Ижтимоий ходим