Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қамаши тумани Қизилтом қишлоғида йўлларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Қизилтом қишлоғида ёққан қалин қор сабаб айрим йўллар ёпилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Автомобил йўллари қўмитасидан маълум қилишларича, ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Эрта тонгданоқ ҳудудга махсус қор тозалаш техникалари жалб этилган бўлиб, асосий йўналишларда йўлларни очиш, муз ва қор қатламларини тозалаш ишлари узлуксиз олиб борилмоқда.
Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўшимча техника ва ишчи гуруҳлар ҳам сафарбар этилган.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
▪️ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;
▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

❗️Ўзбекистонда 2025 йилда 19 мингга яқин киши озодликдан маҳрум қилинган
Қайд этилишича, 2025 йилда судлар томонидан 79 минг 554 нафар шахсга нисбатан 63 минг 177 та жиноят иши кўриб чиқилган.
Бунда судланганлар 63 минг 340 нафарни ташкил этиб, шундан 18 минг 816 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 43 минг 531 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган, 993 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Судланганларнинг 55 минг 829 нафари эркак, 7 минг 511 нафари аёл, 23 минг 973 нафари ёшлар (шу жумладан, 2 минг 431 нафари вояга етмаганлар) ва 2 минг 830 нафари 60 ёшдан ошган шахслар бўлган.
Шунингдек, 422 киши шахс оқланиб, реабилитация қилинган, ярашув институтлари натижасида эса 13 минг 224 киши жиноий жавобгарликдан озод этилган.
Жиноят ишларининг салмоқли қисми Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўрилган.

Солиев Абдулазиз Соли ўғли солиқ қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Бунга қадар у Ҳисоб палатаси Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
Бунга қадар у Ҳисоб палатаси Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари лавозимида ишлаган.
Telegram | Instagram | Facebook
3030_низомга_қўшимча_МБ_қарори_pdf.pdf
399.9 KB
❗️Эндиликда банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди
Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга киради.
Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.
Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисобварағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.

Шахмат оламининг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган «Tata Steel Chess 2026» халқаро турнирида 9 очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов мусобақа ғолибига айланди ва ушбу нуфузли беллашувлар тарихида чемпионликни қўлга киритган илк ўзбек шахматчиси бўлди.
Шу билан бирга, яна бир вакилимиз Жавоҳир Синдаров 8,5 очко билан мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, иккинчи ўринни эгаллади.
Ушбу натижалар шахматчиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўринларини кескин юқорига кўтарди. Хусусан, Нодирбек Абдусатторов ўз рейтингини 19,5 пунктга ошириб, 2770 балл билан дунёнинг энг кучли беш нафар шахматчиси қаторидан жой олди. Жавоҳир Синдаров эса 19,4 қўшимча очко жамғарган ҳолда 2745 рейтинг билан дунё рейтингида 11-поғонага кўтарилди.

Prezident stipendiyasi g’oliblari.pdf
497.1 KB
❗️2025/2026 ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендиялари ғолиблари эълон қилинди
Юқоридаги жадвалда бакалавриат босқичининг Президент стипендиясига сазовор бўлган 101 нафар талабаси рўйхати келтирилган.
Номли давлат стипендияларининг ғолиблари рўйхати билан эса қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
➖Навоий номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Ислом Каримов номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Беруний номли давлат стипендияси g’oliblari;
➖Улуғбек номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Ибн Сино номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Бобур номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси ғолиблари;
➖Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси ғолиблари.
Эслатма: магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.

Маълумот учун, танловда иштирок этиб, совриндор бўлмаган талабалар ҳам тегишли ОТТ раҳбари томонидан қуйидагича рағбатлантирилади:
▪️ Президент давлат стипендияси талабгорлари сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 баравари;
▪️ номли давлат стипендиялари талабгорлари эса, сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 баравари миқдоридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Эслатма: магистратура мутахассисликлари бўйича Президент стипендияси ғолиблари вазирлик ҳайъатида тасдиқлангандан сўнг эълон қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
2025 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми 15 фоиздан кўпроққа ўсиб, 8,3 млрд долларга етди. Бу умумий ташқи савдо ҳажмининг 10,2%ини ташкил этади.
Экспорт ҳажми $3,1 млрд. (+13,7%)
Импорт ҳажми $5,1 млрд. (+15,2%)
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига 60%, қолган қисми Туркманистон – 15%, Қирғизистон – 14% ва Тожикистон – 11% ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи якунланди.
Мазкур босқичда (15–31 январь) census.stat.uz портали орқали мамлакатимизда жами хонадонларнинг 82,3 фоизида истиқомат қилувчи 30 миллиондан ортиқ ортиқ фуқаро онлайн рўйхатдан ўтди.
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичида қатнашмаган ёки саволномани хатоликлар билан тўлдирган фуқаролар учун рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи босқичида (4–28 февраль) маҳалла еттилиги вакиллари уйма-уй юриб, маълумотларни планшетлар орқали census.stat.uz платформасига киритишади.
Рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари жорий йилнинг 1 июлига қадар, якуний маълумотлар эса 2027 йил 1 июлига қадар эълон қилинади.

❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жиззах вилоятида саноат ва қишлоқ хўжалиги бошқаруви такомиллаштирилади
Қарорга кўра, Жиззах вилояти ҳокимлиги тузилмасининг умумий штат бирликлари доирасида қуйидаги лавозимлар киритилади:
➖ ҳокимнинг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари;
➖ ҳокимнинг дашт ва чўл ҳудудларида саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари.
2026 йилдан янги киритилаётган вилоят ҳокими ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда натижага йўналтирилган бошқарув тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бунда:
➖ уларга KPI кўрсаткичларини белгилашда тегишли ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича стратегик кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторлар кўзда тутилади;
➖ KPI кўрсаткичлари таснифланади (стратегик, ҳудуд ва туман), уларнинг ўзаро мутаносиблиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади;
➖ уларнинг KPI кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида белгиланган мақсадларга эришганлик даражаси ва натижадорлиги билан баҳоланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–34-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.

❗️Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш тартиби белгиланди
Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.
Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.
Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.
Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.
Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.
Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.
Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:
▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.
Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори (35-сон, 29.01.2026 й.) билан “Ижтимоий реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларга ажратиш ва Реестрдан чиқариш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, ариза берувчи оиласини Реестрга киритиш учун давлат хизматлари маркази ёки ваколатли органга борган ҳолда ёки ижтимоий ходим орқали мурожаат қилади.
Шунингдек, “ЯМИҲ” АТ, ЯИДХП ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали мустақил равишда ариза бериш ҳам мумкин.
Ҳар бир оила томонидан ариза топшириш 1 ойда 1 марта амалга оширилади.
Дастлаб оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати дастлабки баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш натижаси бўйича ариза берувчининг оиласини “давлат таъминотидаги оила” ва “камбағал оила” деб топишни рад этиш учун асослар аниқланмаганда ариза ижтимоий ходимнинг шахсий кабинетига саволнома тўлдириш учун юборилади.
Ариза берувчи томонидан тасдиқланган саволнома ахборот модулида автоматик равишда “маҳалла еттилиги”га йўналтирилади.
Хулоса “маҳалла еттилиги” томонидан тасдиқлангандан сўнг “ЯМИҲ” АТ 3 иш куни ичида оилани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини якуний баҳолашдан ўтказади.
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган 1 ойлик жами ўртача даромад охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган барча оила аъзоларининг даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига ва 3 га бўлиш орқали аниқланади.
Реестрга оилалар “давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила” ва “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифаларига ажратилган ҳолда киритилади.
Оилалар улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларда оила аъзолари иштирокида саволнома қайта тўлдирилади:
▫️ “давлат таъминотидаги оила” – ҳар 12 ойда;
▫️ “камбағал оила” – ҳар 6 ойда.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги «Aviator» савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун республика бўйлаб ушбу тоифадаги объектларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан ишчи гуруҳ тузилди, ўрганиш ва текширувлар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган объектлар фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилади — ФВВ
Telegram | Instagram | Facebook
Ўрганишлар давомида ёнғин хавфсизлиги талабларининг қўпол равишда бузилиши аниқланган объектлар фаолияти камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилади — ФВВ
Telegram | Instagram | Facebook
“Мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг” — Киберхавфсизлик маркази
Ижтимоий тармоқларда айрим давлат ахборот тизимларидан Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабарлар кузатилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
❗️Шахсий маълумотларингизни бошқа шахсларга ошкор этманг! Давлат ва бошқа электрон ахборот тизимларига киришда мураккаб логин ва пароллардан фойдаланинг. Шунингдек, шубҳали ҳаволалар орқали ўз маълумотларингизни киритишдан сақланишингизни сўраймиз.

Айрим элчихоналарда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
Фармонга кўра, Ўзбекистоннинг мазкур Фармон иловасида белгиланган давлатлардаги элчихоналарининг штат жадвалига қўшимча равишда маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими киритилади.
Ушбу лавозим хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг маданият ва туризм соҳаларидаги ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилган.
Маслаҳатчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи тақдимномасига мувофиқ ташқи ишлар вазири томонидан амалга оширилади.
Маслаҳатчи тегишли давлатдаги дипломатик ваколатхона раҳбарига бўйсунади ва унинг 2 томонлама муносабатларни ривожлантириш фаолиятига кўмаклашади.
Маслаҳатчи Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғига ҳисобдор бўлади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–15-сон, 30.01.2026 й.) қабул қилинди.