Segment.uz
73.2K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
94 files
6.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Доллар кўтарилади

Кейинги ҳафта – 2 февраль санасида амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 230,00 сўм (+30-31 сўм) атрофида бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги ҳафтада курс қарийб 145 сўмга қимматлашмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугундан банклар ва истеъмолчилар муносабатларида янги қоидалар кучга кирди

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талабларга (№3030,04.10.20218) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бугундан кучга киради.

Унга кўра, эндиликда:

кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин истеъмолчилар кредит бўйича барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақидаги чек-листни тўлдириши шарт бўлади (чеклистни тасдиқламагунча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.);

кредит тўловларини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келаётган мижозлар учун шартномани ўзгартириш имконияти ва енгилликлар тақдим этилади;

истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этиш ҳамда уни олишга ундаш йўл қўйилмайди;

кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимои нафақа ва ёрдам маблағлари, шу жумладан ижтимоий карта ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан ундириш тақиқланади;

банклар молиявий хизматлар кўрсатишда, жумладан масофавий хизматлар орқали кредит ажратиш жараёнида истеъмолчининг розилигини англатувчи белгиларни ёки кредит параметрларини олдиндан белгилаб қўймаслиги, барча танлов ва майдончаларни истеъмолчи томонидан мустақил равишда белгилаш имкониятини таъминлаши шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Отабек Раҳмонов бош вазирнинг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Баҳодир Нормуродов бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Жалол Қурбонов иқтисодиёт ва молия вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Канцелярияси мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Телекоммуникация хизматлари қоидалари янгиланди: абонентлар учун муҳим қулайликлар жорий этилди

Рақамни сақлаш муддати узайтирилди. Мобил алоқа абонентлари шахсий ҳисобида маблағ хизмат кўрсатишни давом эттириш учун етарли бўлмаганда мобил алоқа оператори ва абонент ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш (мавжуд бўлмаган рақам ҳолатига ўтказиш) муддати 2 ойдан 1 йилга узайтирилади.

Тарифни бепул алмаштириш мумкин. Абонентлар амалдаги тариф режасини исталган бошқа тариф режаси билан бепул алмаштириши мумкин бўлади (бундан муайян гуруҳ ёки маълум чекланган ҳудуд учун ишлаб чиқилган алоҳида тариф режаларига ўтиш мустасно).

Олдиндан огоҳлантириш мажбурий. Амалдаги тарифлар шартлари ўзгарганда, абонентлар бу ҳақда камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари, расмий веб-сайт ёки СМС хабарномалар орқали мажбурий тартибда хабардор қилинади.

Уйга бориб хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, хизмат кўрсатиш пунктига келиш имконияти бўлмаган фуқаролар учун яшаш жойига бориш, олис ва етиб бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида сайёр мобил алоқа хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Юсупов Бахром Музафарович Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.


Эгамов Бекзод Абдувалиевич Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.


Telegram | Instagram | Facebook