Segment.uz
73.3K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
94 files
6.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларининг бориши юзасидан

Ҳудудлар кесимида онлайн рўйхатдан ўтган хонадонлар улушига эътибор қаратилса, Хоразм вилояти — 85,5 %, Қорақалпоғистон Республикаси — 79 %, Сирдарё вилояти — 77,9 % ва Навоий вилояти — 76,9 % билан онлайн рўйхатдан ўтиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган.

Айни пайтда, Сурхондарё вилояти — 68,5 %, Бухоро вилояти — 63,8 %, Андижон вилояти — 63,6 % ва Тошкент шаҳрида — 49,5 % билан нисбатан паст кўрсаткичлар кузатилмоқда.


Telegram
| Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига етиб борди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси кутиб олди.

Бугун Оқсарой қароргоҳида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Тадбирлар доирасида Хатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар жой мажмуасининг очилиши ва Истанбулда ўзбек мактабининг қурилишини бошлашга бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ва Санджар Шухратович Таджиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов ва Сардор Мухтарович Ниязов Туризм қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолисини Наврўз байрамида Ўзбекистонга таклиф қилди

2023 йил 6 февраль куни Туркияда содир бўлган зилзила натижасида Ҳатай вилояти катта талафот кўрган. Минтақада минглаб инсонлар ҳалок бўлди, ўн минглаб уй-жойлар вайрон бўлди.

Ўша пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилган эди.

Ўзбекистон қардош халқнинг оғир кунида нафақат гуманитар ёрдам, балки зилзиладан жабрланган аҳолига уй-жой қуришда ҳам ўзининг ёрдамини кўрсатди. Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилиши маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолисини Наврўз байрамида Ўзбекистонга 5 кунга олиб келишни, тарихимизни, бирлигимизни ва ўзлигимизни кўрсатишни таклиф қилди. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ушбу таклифни қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланмоқда

1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.

Бунда:

▪️ 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш;

▪️ 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;

▪️ 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;

▪️ 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;

▪️ 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.

Маълумот учун: анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Доллар кўтарилади

Кейинги ҳафта – 2 февраль санасида амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 230,00 сўм (+30-31 сўм) атрофида бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги ҳафтада курс қарийб 145 сўмга қимматлашмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугундан банклар ва истеъмолчилар муносабатларида янги қоидалар кучга кирди

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талабларга (№3030,04.10.20218) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бугундан кучга киради.

Унга кўра, эндиликда:

кредит шартномаси расмийлаштирилишидан олдин истеъмолчилар кредит бўйича барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақидаги чек-листни тўлдириши шарт бўлади (чеклистни тасдиқламагунча кредит шартномасини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди.);

кредит тўловларини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келаётган мижозлар учун шартномани ўзгартириш имконияти ва енгилликлар тақдим этилади;

истеъмолчиларга кредит олиш бўйича аризасида (сўровида) кўрсатилган миқдордан ортиқча суммада кредит таклиф этиш ҳамда уни олишга ундаш йўл қўйилмайди;

кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимои нафақа ва ёрдам маблағлари, шу жумладан ижтимоий карта ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан ундириш тақиқланади;

банклар молиявий хизматлар кўрсатишда, жумладан масофавий хизматлар орқали кредит ажратиш жараёнида истеъмолчининг розилигини англатувчи белгиларни ёки кредит параметрларини олдиндан белгилаб қўймаслиги, барча танлов ва майдончаларни истеъмолчи томонидан мустақил равишда белгилаш имкониятини таъминлаши шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Отабек Раҳмонов бош вазирнинг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Баҳодир Нормуродов бош прокурорнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Жалол Қурбонов иқтисодиёт ва молия вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Канцелярияси мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook