Segment.uz
73.2K subscribers
5.79K photos
1.41K videos
94 files
6.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президентнинг тегишли фармони билан:


Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи эди.

Бундан илгарироқ А.Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Даврон Назармуҳамедов
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Диёрбек Сатторов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Азизхон Шарипхонович Умархонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Солиқ қўмитаси тадбиркорлар билан ишлашда энг қониқарсиз орган деб топилди

Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини амалга оширувчи органлар фаолияти бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Равшан Мамаджанович Маматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни Олий Мажлис палаталари ваколатига ўтказиш орқали давлат ташқи қарзини бошқариш устидан парламент назорати кучайтирилади — Лойиҳа

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тергов судьяларига қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги ва бошқа эҳтиёт чораларини, шунингдек, процессуал мажбурлов чораларини ўзгартириш ва бекор қилиш ваколати берилиши мумкин — Фармон лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
3030_низомга_қўшимча_ва_ўзгартиришлар_—_МБ_қарори_—_09_10_2025_pdf.pdf
399.9 KB
❗️30 январдан банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди

Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга киради.

Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади.

Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисобварағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Talabalar TTJ qarori VMQ-32 28.01.2026.pdf
903.6 KB
❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдқиланди.

Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади.

Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook