Segment.uz
73.2K subscribers
5.79K photos
1.41K videos
92 files
6.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланмоқда

1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.

Бунда:

▪️ 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш;

▪️ 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;

▪️ 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;

▪️ 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;

▪️ 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.

Маълумот учун: анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳайдовчилик гувоҳномалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан Давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқаларга нисбатан тегишли моддалар билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратурада тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви бугунги йиғилишида асосий ставакни 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Султонхўжаев ва Ўрмоновга 6 ой муҳлат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Юнусобод туманлари жиноятчилик даражаси бўйича республикада етакчи ўринларда эканини қайд этиб, жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига «фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан банд» бўлган Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаев ва Тошкент шаҳар прокурори Анвар Ўрмоновга ҳайфсан берди. Улар олти ой ичида вазиятни ўнглаши керак бўлади.

«Энди сизларни назорат қиладиган тизим бўлади – соат нечада ишга келасан ва нима иш қиляпсан, нима учун ойлик оляпсан – барчаси назоратда бўлади... Ўзбекистон пойтахтини кимга ишониб қўйганман?» – деган давлат раҳбари.


Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тегишли фармони билан:


Баҳодир Ҳамидович Тошматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Азизбек Икромов фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи эди.

Бундан илгарироқ А.Икромов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Даврон Назармуҳамедов
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Диёрбек Сатторов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Азизхон Шарипхонович Умархонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А.Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Солиқ қўмитаси тадбиркорлар билан ишлашда энг қониқарсиз орган деб топилди

Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини амалга оширувчи органлар фаолияти бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Равшан Мамаджанович Маматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook