Segment.uz
73.3K subscribers
5.79K photos
1.41K videos
94 files
6.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларини ОАВ орқали тарғиб қилишга сарфланган реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Реклама ТВ, радио, газета-журналлар, онлайн ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама, шунингдек хорижий интернет платформалар орқали жойлаштирилиши мумкин.

Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон барча давлатлар билан спорт соҳасида кўп қиррали ҳамкорликка ҳамиша тайёр.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасига ташриф буюради ва соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишади, Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдамлар индивидуал режа асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:

▪️ таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш (узрли сабаблар бундан мустасно);

▪️ таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;

▪️ волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;

▪️ "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда қатнашиш;

▪️ илмий, илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам мутолаа қилиш;

▪️ тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш асосида фаолиятини йўлга қўйиш;

▪️ хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражасига эришиш.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж, 1 апрелдан бошлаб эса Умра зиёратига бориш учун “Ҳаж ва Умра ягона портали” орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмай туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат хизматига илк бор қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилиши белгиланмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси ҳамда давлат фуқаролик хизмати тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида қатор муҳим нормалар акс этмоқда. Хусусан, божхона, ички ишлар, прокуратура, Миллий гвардия ходимлари ва судьялар Администрация раҳбари фармойиши билан бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга бошқарув ходими лавозимларига ўтганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларни кадрлар захирасига киритилиши мумкинлиги ёки хизмат стажининг ҳисобга олиниши билан боғлиқ нормалар назарда тутиляпти.


Шунингдек, давлат хизматига илк бор қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилиши, “Давлат хизматига кириш” махсус курсларини ва малака ошириш курсларини ўташи ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар фақатгина “hrm.gov.uz” платформасида шакллантирилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент раислигидаги видеоселектордан:

Пойтахтнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари – прокурор вазифасини бажарувчи А.Ўрмонов, ички ишлар (Султонхўжаев), департамент (биринчи ўринбосар Кенжаев), хавфсизлик (Берлибоев), гвардия (Ортиқов), суд (Исмоилов), адлия (биринчи ўринбосар Назаров), божхона (Саидов), солиқ раҳбари (Насимжонов) республикага намуна бўлмаяпти. Бунинг учун пойтахтда ресурс ҳам, куч-воситалар ҳам, илмий салоҳият ҳам етарли бўлишига қарамасдан, ҳалигача эски “қолип”дан чиқиб кета олмаётгани танқид қилинди.

Бу йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, деб номланди. Ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда асосий бўғин – маҳалла профилактикаси. Лекин Тошкент шаҳридаги профилактика хизматларининг иши тўғри ташкил этилмагани учун муаммолар тўпланиб қолгани қайд этилди.

Ички ишлар бошлиқлари профилактика инспекторларини эрталаб соат еттида ва кечқурун ўнда йиғиб, соатлаб йиғин ўтказади. Улар ҳуқуқбузарлик билан ишлаш ўрнига коммунал қарздорлик ва алимент ундириш, армияга юбориш ва бошқа жамоат ишларига ҳам жалб қилиняпти.

“Оқибатда уларни маҳалладан топиб бўлмайди. Бир нечта маҳаллага ўзим одам юбордим. Кўпи иш жойида йўқ ёки бошқа ишни қилиб юрибди”, – деди президент.

Telegram | Instagram | Facebook
ИИББ бошлиғи ва шаҳар прокурорига “ҳайфсан” берилди

Жиноятларни фош қилиш ва олдини олиш ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори в.б. А.Ўрмонов фақат микроавтобусда шаҳар айланиш билан бандлиги танқид қилинди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаевга ва Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи Анвар Ўрмоновга “хайфсан” берилиб, олти ойлик синов муддати тайинланиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи Хотам Қодиров ишдан олингани маълум қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Усманов Дилшод Абдурашидович ишдан олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

У инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштирган, иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мирзаев Мубин Мухидинович лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳар бош солиқчиси ишдан олинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатовга Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимджановни ва Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Хожиакбар Мулладжановни ишдан олиш, фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Шунингдек, қўмита раиси Ф.Пўлатов ва қўмитага тайинланган комплаенс бўйича янги ўринбосар А.Солиевга коррупцияга муросасиз муҳитни яратиш, Тошкент шаҳри солиқ раҳбарларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиб, уларнинг ўрнини ватанпарвар, янгиликка интилиб ишлайдиган шижоатли ёшлар билан тўлдириш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ж.Хотамовга Тошкент шаҳар департамент бошлиғи ўринбосари А.Ғаниевни ишдан олишга топшириқ берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Ортиков Акмалхон Жўрахонович лавозимидан озод этилди.

Агентликнинг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ ауционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўмлик ер участкасини ёпиқ аукционга чиқариб, 120 миллиард сўмга сотиб юборган.

Шу боис, кеча агентлик директори А.Ортиқов ишдан олинди.

ДХХ раисига «Ўзбекнефтегаз» АЖ ва Давлат активларини бошқариш агентлиги учун масъул ходимларининг жавобгарлигини кўриб чиқиш топширилди.

Комплаенс хизмати, Давлат хавфсизлик хизматига Давлат активлари агентлигининг мансабдорларига қўзғатилган жиноят иши тергов гуруҳига Хавфсизлик хизматининг иқтисодий масалаларга масъул тузилмаларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағи ўзлаштирилгани аниқланиб, вазир ўринбосари Б.Абдуллаев ва департамент бошлиғи Р.Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Умуман, давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келгани қайд этилди.

“Бизга юқори касбий компетенцияларга эга, талабчан ёш раҳбарлар корпуси керак”, – деди президент.

Ҳуқуқ-тартибот тизимида хизмат ўташ чегараси полковниклар учун 55 ёш, генераллар учун 60 ёш бўлсада, ҳозир бу ёшдан ошган 300 дан ортиқ ходим раҳбарлик лавозимида ишлаётгани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида раҳбар кадрларнинг барчасининг ёши 50 ёшдан кичик.

Раҳбарликка ёш кадрларни қўйиш, пенсия ёшидагиларнинг тажрибасидан мураббий ва ўқитувчи сифатида фойдаланиш ёки маҳаллада ёшларга устозлик қиладиган тизим яратиш муҳимлиги қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат идоралари ва корхоналарида хавфсизлик учун масъуллар фаолиятини ҳам танқидий қайта кўриб чиқиш вақти келди — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларига тунги хизматининг ҳар соатига базавий ҳисоблашнинг 5 фоизи миқдорида компенсация тўланиши белгиланди.

Илғор тажриба асосида аҳоли гавжум жойларда дрон ёрдамида патруллик кузатуви йўлга қўйилади.

Чилонзор тумани ички ишлар ходимлари соҳаси ва ҳудудидан қатъи назар, фуқаро мурожаатини қабул қилади, кўчада формали ходимга қилинган мурожаат «102»га хабар берган билан тенг бўлади.

Профилактика инспектори учун замонавий, халққа ёқадиган кўринишда формани тайёрлаш топширилди. Инспекторларнинг иши рақамлаштирилади, “овозли тушунтириш хати” олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан буён профилактика инспекторига KPI қўйишда протокол тузиш мезон бўлмайди.

Telegram | Instagram | Facebook