❗️“Маҳалла еттилиги” фаолиятини ташкил этиш жараёнларини ислоҳ қилиниши мумкин — Лойиҳа
▪️ Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторини уларнинг бўйсунувидаги ташкилотлар тақдимномасига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва фуқаролар йиғини раиси тақдимномасига асосан лавозимидан озод этиш амалиётини йўлга қўйиш.
▪️ 500 та маҳаллада эксперимент тариқасида “маҳалла еттилиги” вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиётини жорий этиш
▪️ “Маҳалла еттилиги” аъзоларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш фақат фуқаролар йиғини раисининг рухсати билан амалга оширишни йўлга қўйиш, уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклашни қатъий тақиқлаш.
Telegram | Instagram | Facebook
Унга кўра қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Маҳаллалар уюшмаси томонидан мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ҳар ойда Бош вазирга таклифлар киритиб бориш амалиётини йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилиши мумкин — Лойиҳа
Миллий институтда “Маҳалла бошқаруви”, “Ҳудудий режалаштириш ва ривожланиш”, “Лидерлик ва барқарор ривожланиш”, “Ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш” таълим мутахассисликлари бўйича магистратура босқичида қуйидаги шартларда ўқитиш тизимини йўлга қўйилади:
➖ ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик;
➖ ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик ўқитиш тизими.
Лойиҳага кўра Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ҳам ташкил этилиши мумкин.

❗️Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини KPI асосида баҳолашда “Электрон савдо платформаси (Online Bozor)”да маҳсулот сотиш кўрсаткични чиқариб ташлаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда уларнинг иш режасида назарда тутилган вазифалар ижроси натижаларини инобатга олиш тартиби жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда уларнинг иш режасида назарда тутилган вазифалар ижроси натижаларини инобатга олиш тартиби жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Осиё Олимпия кенгаши билан кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кенгаш Ижроия қўмитасининг 77-сессияси муваффақиятли ўтказилгани, республикамиз вакили Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президент этиб сайлангани ва 2029 йилги Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун Ўзбекистон танлангани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг ҳалол спорт тамойилига амал қилиш ва допингга қарши курашнинг қатъий тарафдори бўлиб қолиши қайд этилди. Бу борада Тошкентда Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилотларининг йиғилиши ва халқаро форум ўтказилаётгани муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайланган Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний олимпия ҳаракатини ривожлантириш, муҳим спорт ташаббусларини илгари суришга қўшаётган алоҳида ҳиссаси учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон учун яқинлашаётган “қизил хавф” — сув танқислигига қарши инновацион ечим сифатида ёмғир сувидан фойдаланиш ғояси таклиф этилмоқда — Yuz.uz мухбири бу борада мутахассис Мухсиддин Низомиддинов билан суҳбатлашди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тергов судьяларига қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги ва бошқа эҳтиёт чораларини, шунингдек, процессуал мажбурлов чораларини ўзгартириш ва бекор қилиш ваколати берилиши мумкин — Фармон лойиҳаси
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев спортни ривожлантириш ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё Олимпия кенгаши бош директори, Бутунжаҳон сув спорти федерацияси президенти Ҳусайн ал-Мусалламга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
NIPAH вируси Ўзбекистонда қайд этилмаган — Санэпидқўмита
NIPAH — ҳайвонлардан инсонга юқадиган хавфли вирус бўлиб, кўршапалаклар орқали, шунингдек ифлосланган озиқ-овқат ва инсондан инсонга юқиши мумкин. Сўнгги йилларда вирус ҳолатлари асосан Ҳиндистон ва Жанубий-Шарқий Осиё давлатларида кузатилмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда ушбу вирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор, ушбу касалликни мамлакатимизга кириб келиш эҳтимоли жуда паст.
Ҳиндистонга сафар режалаштираётганлар учун тавсиялар:
🔹 шахсий гигиенага риоя қилиш;
🔹 қўлларни совун билан тез-тез ювиш;
🔹 антисептик воситалардан фойдаланиш;
🔹 мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш;
🔹 текширилмаган сувни ичмаслик;
🔹 кўршапалак тишлаган ёки шикастланган меваларни истеъмол қилмаслик.
Агар иситма, кучли бош оғриғи ёки бошқа аломатлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:
“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:
▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;
▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларини ОАВ орқали тарғиб қилишга сарфланган реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.
Реклама ТВ, радио, газета-журналлар, онлайн ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама, шунингдек хорижий интернет платформалар орқали жойлаштирилиши мумкин.
Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Реклама ТВ, радио, газета-журналлар, онлайн ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама, шунингдек хорижий интернет платформалар орқали жойлаштирилиши мумкин.
Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасига ташриф буюради ва соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишади, Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдамлар индивидуал режа асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:
▪️ таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш (узрли сабаблар бундан мустасно);
▪️ таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;
▪️ волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;
▪️ "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган лойиҳаларда қатнашиш;
▪️ илмий, илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам мутолаа қилиш;
▪️ тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш асосида фаолиятини йўлга қўйиш;
▪️ хорижий тилларни ўзлаштириш бўйича камида B1 даражасига эришиш.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж, 1 апрелдан бошлаб эса Умра зиёратига бориш учун “Ҳаж ва Умра ягона портали” орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмай туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмай туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат хизматига илк бор қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилиши белгиланмоқда
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тузилмаси ҳамда давлат фуқаролик хизмати тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Шунингдек, давлат хизматига илк бор қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилиши, “Давлат хизматига кириш” махсус курсларини ва малака ошириш курсларини ўташи ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар фақатгина “hrm.gov.uz” платформасида шакллантирилиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Мазкур қонун лойиҳасида қатор муҳим нормалар акс этмоқда. Хусусан, божхона, ички ишлар, прокуратура, Миллий гвардия ходимлари ва судьялар Администрация раҳбари фармойиши билан бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга бошқарув ходими лавозимларига ўтганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларни кадрлар захирасига киритилиши мумкинлиги ёки хизмат стажининг ҳисобга олиниши билан боғлиқ нормалар назарда тутиляпти.
Шунингдек, давлат хизматига илк бор қабул қилинган ходимлар билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилиши, “Давлат хизматига кириш” махсус курсларини ва малака ошириш курсларини ўташи ҳамда инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар фақатгина “hrm.gov.uz” платформасида шакллантирилиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент раислигидаги видеоселектордан:
Пойтахтнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари – прокурор вазифасини бажарувчи А.Ўрмонов, ички ишлар (Султонхўжаев), департамент (биринчи ўринбосар Кенжаев), хавфсизлик (Берлибоев), гвардия (Ортиқов), суд (Исмоилов), адлия (биринчи ўринбосар Назаров), божхона (Саидов), солиқ раҳбари (Насимжонов) республикага намуна бўлмаяпти. Бунинг учун пойтахтда ресурс ҳам, куч-воситалар ҳам, илмий салоҳият ҳам етарли бўлишига қарамасдан, ҳалигача эски “қолип”дан чиқиб кета олмаётгани танқид қилинди.
Бу йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, деб номланди. Ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда асосий бўғин – маҳалла профилактикаси. Лекин Тошкент шаҳридаги профилактика хизматларининг иши тўғри ташкил этилмагани учун муаммолар тўпланиб қолгани қайд этилди.
Ички ишлар бошлиқлари профилактика инспекторларини эрталаб соат еттида ва кечқурун ўнда йиғиб, соатлаб йиғин ўтказади. Улар ҳуқуқбузарлик билан ишлаш ўрнига коммунал қарздорлик ва алимент ундириш, армияга юбориш ва бошқа жамоат ишларига ҳам жалб қилиняпти.
“Оқибатда уларни маҳалладан топиб бўлмайди. Бир нечта маҳаллага ўзим одам юбордим. Кўпи иш жойида йўқ ёки бошқа ишни қилиб юрибди”, – деди президент.