❗️Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳаси рақамлаштирилади
Қарорга кўра, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими “Ma'muriy amaliyot” модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.
2026 йил 1 февралдан:
➖ умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, конлар, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспортлар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, “антиквар” автомототранспортлар учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;
➖ ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.
Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:
▪️ автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
▪️ “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
▪️ давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
▪️ автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу бўйича Ҳукумат қарори (11-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.

Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.
Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:
▪️ автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
▪️ “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
▪️ давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
▪️ автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Марказий банк тижорат банкларини огоҳлантирди
Регулятор томонидан жорий йилнинг 20 январь куни тижорат банкларига хат юборилди.
Хатда кредит (микроқарз) шартномаларида белгиланган тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда, банклар томонидан қўлланилаётган айрим чора ва санкциялар танқид остига олинган.
Таҳлиллар натижасида айрим банкларда:
➖ кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкага нисбатан бир неча баробарга, айрим ҳолатларда йиллик 150–180 фоизгача оширилаётгани;
➖ кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;
➖ кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани аниқланган.
Марказий банк мижозлар кредит тўловини кечиктирганда банклар томонидан қўлланиладиган чоралар банк учун "даромад манбаи" эмас, аксинча компенсацион характерга эга бўлиши кераклиги, бунда "адолат ва мутаносиблик" тамойилларига қатъий риоя қилиш кераклигини таъкидлаган.

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:
“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:
▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;
▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади
Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
▪️Қонун матни
Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
▪️Қонун матни
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:
2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.
Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.
2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

❗️Энг кўп китоб ўқиган ходимга пул мукофоти берилади
Президент фармонига кўра, барча вазирлик ва идораларда:
▪️ 2026 йил 1 мартга қадар тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади;
▪️ ҳар йили камида 3 тадан касбий фаолиятга оид хорижий адабиётларни маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиб, малакали мутахассислар иштирокида уларни изоҳлар, луғат
ва мисоллар билан бойитиш амалиёти жорий этилади;
▪️ 2026 йил 1 апрелга қадар ўзида ва тизимидаги ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этилади ва ходимлар учун ҳар ойда “Китоб ўқиш соати” йўлга қўйилади;
▪️ китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилади;
▪️ танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади.
Шунингдек, энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирадиган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

❗️Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди
Талабгор Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.
Талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади.
Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.
Комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади.
Аттестация 2 ой ичида ўтказилади.
Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация ўтказиш вақтида талабгорнинг суҳбат натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади.
Бунда камида 4 балл билан баҳоланган талабгор аттестациядан ўтган деб топилади ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Бу бўйича тегишли низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3760-сон, 22.01.2026 й.).
Талабгор Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.
Талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади.
Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.
Комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади.
Аттестация 2 ой ичида ўтказилади.
Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация ўтказиш вақтида талабгорнинг суҳбат натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади.
Бунда камида 4 балл билан баҳоланган талабгор аттестациядан ўтган деб топилади ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
🙋🏻♀️Enaga qidiryapsizmi?
🏦BRBning Mening buyurtmam ilovasiga kiring va "Enaga" bolimidan o'zingizga ma'qulini tanlang!
✅ Xizmat turlari bo‘yicha keng tanlov
✅ Geolokatsiya orqali eng yaqin mutaxassisni topish imkoniyati
✅ Izoh qoldirib, xizmat sifatini baholash mumkin
📲 Mening Buyurtmam bilan xizmat topish oson va ishonchli.
📞 1254
📞 (78) 150-00-55

ОАВда муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан Олий Мажлисда амалдорларнинг ахборотини эшитиш жорий этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Унга мувофиқ, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан давлат органлари раҳбарлари ахборотини эшитиш институтини янада кенгайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бунда Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш бўйича тадбирлар нафақат амалдаги қонунчиликда келтирилган асослар, балки жамоатчилик эътиборини тортган, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкинлигини белгилаш назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси regulation.adliya.uz порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Лойиҳада 2 та энг муҳим масала назарда тутилган:
1. Мурожаатномада таъкидланган cоҳалар бўйича:
▪️ давлат сиёсатининг асосий йўналиш ва кўрсаткичлари белгилаб берилмоқда;
▪️ 5 та устувор йўналиш доирасида алоҳида-алоҳида Ислоҳотлар дастурлари (78 та ташаббус) тасдиқланмоқда;
▪️ Ислоҳотлар дастурлари ижросини ташкил этиш ҳамда назорат қилишнинг механизмлари ва масъуллари белгилаб берилмоқда;
2. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2026 йилда амалга ошириш бўйича қуйидагилардан иборат бўлган Давлат дастури тасдиқланмоқда:
▫️ амалий чора-тадбирлар режалари (306 та тадбир);
▫️ 2026 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (60 та) ва Стратегик қонунчилик ҳужжатлари (13 та) рўйхатлари.
❗️Ушбу муҳокамада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.
Ҳавола орқали ўтиб, Фармон лойиҳаси матни билан танишишингиз мумкин!

Hozirda siz Kia Sonet avtomobilini Aloqabank orqali qulay bo‘lib to‘lash shartlari* asosida foydali tarzda xarid qilishingiz mumkin:
▪️ Yillik foiz - 0% dan
▪️ Muddat - 48 oygacha
▪️ Boshlang‘ich to‘lov - 25% dan
*Shartlar boshlang‘ich to‘lov miqdori, to‘lov summasi va muddatiga qarab o‘zgarishi mumkin. Avtomobil sug‘urtasini rasmiylashtirish majburiy shart hisoblanadi.
Bugunoq to‘lovlar hisobini bilish va sinov haydoviga yozilishni xohlaysizmi?
Qo‘ng‘iroq qiling va test-drayvga yoziling:
+998555008998
🟢Kia Kokcha

❗️Китоб ўқиган айрим маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Киритилган қўшимчаларга кўра, Кодекс 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахс (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида унга тайинланган жазони ўташ муддати қисқартирилиши мумкин.
Бунда маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги факти тасдиқланиши лозим.
Муддат ҳар бир ўқилган китоб учун 3 кунга, бироқ 1 йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартирилиши мумкин.
Китоб ўқиганлик фактини аниқлаш унинг жазони ижро этиш муассаса маъмуриятига берган аризасига асосан, жазони ижро этиш муассасаси ходимлари, жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
Комиссия йиғилиши йилига камида 2 марта ўтказилади.
Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.
Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.
Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда муассаса маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.
Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш суд томонидан амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Қонун (ЎРҚ–1114-сон, 15.01.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️2026 йилда маҳаллалардаги муаммоларни бир вақтнинг ўзида тезкор ҳал этишда барча давлат органларига масъулиятни юклаб, ижрони 7/24 режимда онлайн назорат қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Маҳалла еттилиги” фаолиятини ташкил этиш жараёнларини ислоҳ қилиниши мумкин — Лойиҳа
▪️ Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторини уларнинг бўйсунувидаги ташкилотлар тақдимномасига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва фуқаролар йиғини раиси тақдимномасига асосан лавозимидан озод этиш амалиётини йўлга қўйиш.
▪️ 500 та маҳаллада эксперимент тариқасида “маҳалла еттилиги” вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиётини жорий этиш
▪️ “Маҳалла еттилиги” аъзоларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш фақат фуқаролар йиғини раисининг рухсати билан амалга оширишни йўлга қўйиш, уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклашни қатъий тақиқлаш.
Telegram | Instagram | Facebook
Унга кўра қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Маҳаллалар уюшмаси томонидан мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ҳар ойда Бош вазирга таклифлар киритиб бориш амалиётини йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилиши мумкин — Лойиҳа
Миллий институтда “Маҳалла бошқаруви”, “Ҳудудий режалаштириш ва ривожланиш”, “Лидерлик ва барқарор ривожланиш”, “Ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш” таълим мутахассисликлари бўйича магистратура босқичида қуйидаги шартларда ўқитиш тизимини йўлга қўйилади:
➖ ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда бир йиллик;
➖ ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда икки йиллик ўқитиш тизими.
Лойиҳага кўра Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ҳам ташкил этилиши мумкин.

❗️Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини KPI асосида баҳолашда “Электрон савдо платформаси (Online Bozor)”да маҳсулот сотиш кўрсаткични чиқариб ташлаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда уларнинг иш режасида назарда тутилган вазифалар ижроси натижаларини инобатга олиш тартиби жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” вакилларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда уларнинг иш режасида назарда тутилган вазифалар ижроси натижаларини инобатга олиш тартиби жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Осиё Олимпия кенгаши билан кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кенгаш Ижроия қўмитасининг 77-сессияси муваффақиятли ўтказилгани, республикамиз вакили Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президент этиб сайлангани ва 2029 йилги Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш учун Ўзбекистон танлангани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг ҳалол спорт тамойилига амал қилиш ва допингга қарши курашнинг қатъий тарафдори бўлиб қолиши қайд этилди. Бу борада Тошкентда Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилотларининг йиғилиши ва халқаро форум ўтказилаётгани муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Тадбир якунида Осиё Олимпия кенгаши президенти этиб сайланган Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний олимпия ҳаракатини ривожлантириш, муҳим спорт ташаббусларини илгари суришга қўшаётган алоҳида ҳиссаси учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирланди.