Segment.uz
74.1K subscribers
6.36K photos
1.54K videos
162 files
8.29K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Ўзбекистонга Apple Pay, Google Pay каби халқаро тўлов тизимлари кириб келишига тўсқинлик қилаётган қонун ўзгартирилмоқда

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.


Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тарзда сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар турларини аниқ белгилаш, шунингдек, айрим маълумотларни чет элда қайта ишлаш ва сақлаш учун хавфсизлик, халқаро стандартларга риоя этиш ва ваколатли орган талабларини бажариш каби шартларни жорий этиш белгиланган.

Ушбу ўзгартиришлар орқали халқаро тўлов тизимларини Ўзбекистонга жалб қилиш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, рақамли хизматлар бозорини кенгайтириш ҳамда фуқаролар ва сайёҳлар учун замонавий тўлов имкониятлари яратилади.

Маълумот учун, 2025 йил ноябр ойида Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари жорий этилиши маълум қилинган эди.


Telegram | Instagram | Facebook
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш хизмати my.gov.uz орқали ишга туширилди

Пенсия олувчилар учун яна бир қулай онлайн хизмат ишга туширилди. Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz портали орқали пенсияни нақд шаклга ўтказиш имконияти яратилди.

Энди фуқаролар уйдан чиқмасдан, онлайн тарзда пенсияни нақд шаклга ўтказишлари мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Барча жараёнлар масофавий тарзда амалга оширилади.

▪️Хизматдан фойдаланиш

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни кўриб чиқди.

2026 йилдан инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий этилади. Дастур доирасида хавф гуруҳидаги аҳоли аниқланиб, мақсадли тиббий текширувлар ўтказилади, шошилинч тиббий ёрдамда “олтин соат” тамойили, сунъий интеллект, телемедицина ва рақамли клиник маршрутлар татбиқ этилади.

Тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техник базаси кучайтирилиб, бригадалар замонавий ускуналар билан таъминланади. Нодавлат тиббиёт муассасалари ҳам шошилинч хизмат кўрсатишга жалб этилади ва хизматлар давлат тиббий суғуртаси орқали молиялаштирилади.

Қон билан ишлаш хизмати 2026–2030 йилларда тубдан модернизация қилиниб, донорлик ҳажмлари оширилади, электрон ҳисоб ва онлайн мониторинг тизими жорий этилади.

Республика онкология маркази учун 80 турдаги 1027 дона тиббий жиҳозлар, шунингдек, радиофармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган циклотрон ва радиосинтез лабораториясини харид қилиш таклиф этилди.

Президент таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорларни имзолади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хорижий тил ўқитувчилари диққатига!

В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларини ОАВ орқали тарғиб қилишга сарфланган реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Реклама ТВ, радио, газета-журналлар, онлайн ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама, шунингдек хорижий интернет платформалар орқали жойлаштирилиши мумкин.

Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқаролардан кредитни ундириш тўхатилади

Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низом (№3759, 21.01.2026 й.) қабул қилинди.


Мазкур низом билан онлайн кредит олишда фирибгарликка учраган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиб жорий этилди.

Унга кўра, агар фуқаро суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида жабрланувчи деб топилса, унинг номига фрод орқали расмийлаштирилган онлайн кредит ҳамда у билан боғлиқ фоизларни ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади.

Бунда кредит ташкилоти етказилган моддий зарарни фирибгарликни содир этган шахсдан регресс тартибида ундириш ҳуқуқига эга бўлади.

Шу билан бирга, фрод ҳолати мавжуд эмаслиги суриштирув ёки суд қарори билан тасдиқланса, кредит ва фоизларни ундириш давом эттирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда 1 кунда фақат 1 та банкдан онлайн кредит олишга рухсат этилади

Янги низомга кўра, онлайн кредит олиш учун ариза берилганда, кредит ташкилоти аввало фойдаланувчи маълумотларини Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрида текширади.

Агар фойдаланувчи маълумотлари реестрда топилмаса, онлайн кредит бериш жараёни давом эттирилади.

Агар бир ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотлари сўров юборса, кредит бюроси фақат биринчи бўлиб юборилган сўровга жавоб беради.

Биринчи сўров юборган кредит ташкилоти ушбу ЖШШИР бўйича онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилса, кредит бюролари мазкур ЖШШИР бўйича бошқа кредит ташкилотларига 24 соат давомида сўров қабул қилинмаслиги тўғрисида маълумот беради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41,2 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг таклифига биноан Давос шаҳрида Америка етакчиси ташаббуси билан ташкил этилаётган Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Швейцарияга жўнаб кетди.

Аввалроқ давлатимиз раҳбари кенгашга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️VAKANT LAVOZIMLAR UCHUN OCHIQ TANLOVLARDA ISHTIROK ETING!

Davlat fuqarolik xizmati vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida vazirlik va idoralar tizimidagi vakant lavozimlar uchun ochiq tanlovlar e'lon qilinmoqda:


🔹VAZIRLIKLAR:
▪️ Qishloq xo‘jaligi vazirligi

▪️ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi

▪️ Sog‘liqni saqlash vazirligi

▪️ Iqtisodiyot va moliya vazirligi

▪️ Adliya vazirligi

▪️ Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi

▪️ Raqamli texnologiyalar vazirligi

▪️ Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligi

▪️ Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligi

▪️ Suv xo‘jaligi vazirligi

▪️ Transport vazirligi

▪️ Energetika vazirligi

▪️ Madaniyat vazirligi

▪️ Tog'-kon sanoati va geologiya vazirligi

▪️ Sport vazirligi

🔹QO'MITALAR:
▪️ Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi

▪️ Soliq qo'mitasi

▪️ Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari bo‘yicha qo‘mitasi

▪️ Din ishlari bo‘yicha qo‘mita

▪️ Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi

🔹AGENTLIKLAR:
▪️ Yoshlar ishlari agentligi

▪️ Davlat aktivlarini boshqarish agentligi

▪️ Madaniy meros agentligi

▪️ Milliy antidoping agentligi

▪️ Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi

▪️ O‘zbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi

▪️ Atom energiyasi agentligi

▪️ Migratsiya agentligi

🔹INSPEKSIYALAR:
▪️ Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi

▪️ Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi

▪️ Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi

🔹HOKIMLIKLAR:
▪️Hokimliklardagi vakansiyalar

🔰 Tanlovda ishtirok etish uchun vacancy.gov.uz portalida ro'yxatdan o'tish lozim.
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қатор тайинловлар амалга оширилди

Асқаров Носиржон Ибрагимович Академиянинг ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига;

Ширинова Раима Хакимовна Академиянинг илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректор лавозимига;

Валиев Шамсиддин Эшпулатович Молия-иқтисод ва тижоратлаштириш бўйича проректор лавозимига тайинланди.

Уларни Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев жамоага таништирди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳаси рақамлаштирилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори (11-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизими “Ma'muriy amaliyot” модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.

2026 йил 1 февралдан:

умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ юк автомобиллари, конлар, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспортлар, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар, шунингдек, “антиквар” автомототранспортлар учун алоҳида серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади;

ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспортлардан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилади.

Автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада мулкдорнинг манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинади.


Автомототранспортни давлат рўйхатидан ўтказишда қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш йўлга қўйилади:

▪️ автомототранспорт олди-сотди шартномаси;
▪️ “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ томонидан берилган аукцион баённомалари;
▪️ давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспортларга бериладиган электрон ҳисоб-маълумотлар;
▪️ автомототранспорт воситаси мулкдорининг маълумотлари.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Марказий банк тижорат банкларини огоҳлантирди

Регулятор томонидан жорий йилнинг 20 январь куни тижорат банкларига хат юборилди.

Хатда кредит (микроқарз) шартномаларида белгиланган тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолатларда, банклар томонидан қўлланилаётган айрим чора ва санкциялар танқид остига олинган.

Таҳлиллар натижасида айрим банкларда:

кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкага нисбатан бир неча баробарга, айрим ҳолатларда йиллик 150–180 фоизгача оширилаётгани;
кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;
кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани аниқланган.

Марказий банк мижозлар кредит тўловини кечиктирганда банклар томонидан қўлланиладиган чоралар банк учун "даромад манбаи" эмас, аксинча компенсацион характерга эга бўлиши кераклиги, бунда "адолат ва мутаносиблик" тамойилларига қатъий риоя қилиш кераклигини таъкидлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан:

“Давлат таъминотидаги оила”
тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;

▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:

кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;

кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;

кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Швейцариянинг Давос шаҳрида Дональд Трамп билан Тинчлик кенгаши битимини имзолади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

▪️Қонун матни

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook