Segment.uz
73.2K subscribers
5.76K photos
1.4K videos
92 files
6.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери Хайриддин Мадриддинович Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди.

Хайриддин Султонов 19 январь куни 70 ёшни қарши олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" халқаро мукофоти 2026 йил ғолибларини эълон қилди.

Қуйидагилар лауреат деб топилди:

▪️ Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик келишуви – Жанубий Кавказдаги қарийб 40 йиллик можарони тугатиш ҳамда ҳамкорлик ва барқарорлик учун мустаҳкам пойдевор яратиш йўлидаги муҳим қадам сифатида эътироф этилди.

▪️ Зарқа Яфтали – Афғонистондаги аёллар ва болалар учун таълим олиш ҳуқуқи ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, халқаро мукофот ҳакамлар ҳайъати таркибига собиқ давлат раҳбарлари, БМТ ва диний муассасаларнинг юқори мартабали вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева киритилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади

“Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–14-сон, 19.01.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан эксперимент тариқасида Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 тадан туман (шаҳар) миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти яратилган, сунъий интеллект асосидаги “Ақлли” миграция шохобчалари ташкил этилади. Бунда:

▪️ дастлабки босқичда “Ақлли” миграция шохобчаларида белгиланган давлат хизматлари кўрсатилади;

▪️ Ички ишлар вазирлиги томонидан ўзига ўзи кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтириб борилади.

2026 йил 1 майдан Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визалари амал қилиш муддатини 1 маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.

Чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани расмийлаштириш ваколати Департамент ва унинг ҳудудий бошқармаларига ҳам берилади.


2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Олис ҳудудларда нотариус лавозимига талабгорларни суҳбат асосида тайинлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан олис (чекка) ва нотариус лавозимига талаб паст бўлган нотариал округларда давлат нотариал идораси нотариуси лавозимига талабгорларни суҳбат асосида тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3756, 2026 йил 19 январь).

Низомга мувофиқ, Президентнинг 2025 йил 9 сентябрдаги ПҚ–280-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга киритилган нотариал округларда нотариус лавозими бўш бўлган ёки янги лавозим таъсис этилганда суҳбат ўтказилади. Суҳбат Олий малака комиссияси томонидан ўтказилиб, талабгор ҳужжатлари дастлаб ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Суҳбат ўтказилиши ҳақида эълон “Инсон ва қонун” газетасида ҳамда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади. Талабгор ҳужжатлари ҳудудий комиссия томонидан 15 кун ичида кўриб чиқилади ва талабларга мувофиқ деб топилганда Олий малака комиссиясига юборилади.

Суҳбатда талабгорларнинг касбий билимлари, амалий кўникмалари, мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилияти баҳоланади. Рўйхатга киритилган нотариал округларда камида 3 йил фаолият юритган нотариуслар республика бўйича исталган ҳудудда хусусий амалиёт билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Низом 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Кеча, 19 январь куни Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон – Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Италия Бош вазири Жоржа Мелонини Ўзбекистонга алоҳида ташриф билан келишга таклиф қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мирмухаммад Мирхамидов Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланади.

Бунгача у Бош прокуратура суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонга Apple Pay, Google Pay каби халқаро тўлов тизимлари кириб келишига тўсқинлик қилаётган қонун ўзгартирилмоқда

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.


Қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тарзда сақланиши лозим бўлган шахсга доир маълумотлар турларини аниқ белгилаш, шунингдек, айрим маълумотларни чет элда қайта ишлаш ва сақлаш учун хавфсизлик, халқаро стандартларга риоя этиш ва ваколатли орган талабларини бажариш каби шартларни жорий этиш белгиланган.

Ушбу ўзгартиришлар орқали халқаро тўлов тизимларини Ўзбекистонга жалб қилиш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, рақамли хизматлар бозорини кенгайтириш ҳамда фуқаролар ва сайёҳлар учун замонавий тўлов имкониятлари яратилади.

Маълумот учун, 2025 йил ноябр ойида Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари жорий этилиши маълум қилинган эди.


Telegram | Instagram | Facebook
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш хизмати my.gov.uz орқали ишга туширилди

Пенсия олувчилар учун яна бир қулай онлайн хизмат ишга туширилди. Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz портали орқали пенсияни нақд шаклга ўтказиш имконияти яратилди.

Энди фуқаролар уйдан чиқмасдан, онлайн тарзда пенсияни нақд шаклга ўтказишлари мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Барча жараёнлар масофавий тарзда амалга оширилади.

▪️Хизматдан фойдаланиш

Telegram | Instagram | Facebook