Segment.uz
73K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Енгил саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича Президент Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар:

Банклар балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларни инвесторларга сотишда ҚҚСдан озод қилинади.

Мазкур мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–9-сон, 15.01.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад 2026 – 2030 йилларда аҳолининг китобхонлик даражаси (1 одам ўқийдиган китоб сони)ни йилига ўртача 10 та китобга етказиш этиб белгиланди.

Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади унинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

Жамғарма маблағлари қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши белгиланди:

▪️ танлов орқали ёш ёзувчилар учун грантлар ажратиш ва асарларини нашр этиш, болалар адабиёти йўналишидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

▪️ танлов орқали истеъдодли муаллифларни аниқлаш ва уларга
ижод қилиш учун шароит яратиш мақсадида 1 йилгача БҲМнинг 50 баравари миқдорида ҳар ой ҳақ тўлаш;

▪️ энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига ва миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилишда нашрга тайёрлаш ва чоп этиш харажатларининг 50 фоизи ҳамда муаллифлик ҳуқуқи учун харажатларнинг 80 фоизини қоплаш;

▪️ васийлик кенгаши аъзоларига ҳар чоракда БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда мукофот тўлаш.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энг кўп китоб ўқиган ходимга пул мукофоти берилади

Президент фармонига кўра, барча вазирлик ва идораларда:

▪️ 2026 йил 1 мартга қадар тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади;

▪️ ҳар йили камида 3 тадан касбий фаолиятга оид хорижий адабиётларни маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиб, малакали мутахассислар иштирокида уларни изоҳлар, луғат
ва мисоллар билан бойитиш амалиёти жорий этилади;

▪️ 2026 йил 1 апрелга қадар ўзида ва тизимидаги ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этилади ва ходимлар учун ҳар ойда “Китоб ўқиш соати” йўлга қўйилади;

▪️ китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилади;

▪️ танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади.

Шунингдек, энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирадиган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Китоб ўқиган айрим маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин

Қонун (ЎРҚ–1114-сон, 15.01.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Киритилган қўшимчаларга кўра, Кодекс 73-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган шахс (бундан умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилганлар мустасно) озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ даврида унга тайинланган жазони ўташ муддати қисқартирилиши мумкин.

Бунда маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган, белгиланган тартибда тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиганлиги факти тасдиқланиши лозим.

Муддат ҳар бир ўқилган китоб учун 3 кунга, бироқ 1 йилда кўпи билан 30 кунгача қисқартирилиши мумкин.

Китоб ўқиганлик фактини аниқлаш унинг жазони ижро этиш муассаса маъмуриятига берган аризасига асосан, жазони ижро этиш муассасаси ходимлари, жамоатчилик вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.

Комиссия йиғилиши йилига камида 2 марта ўтказилади.

Имтиҳон натижалари бўйича комиссия томонидан маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинади.

Хулосанинг кўчирма нусхаси прокурорга юборилади, маҳкумга имзо қўйдириб топширилади, шунингдек маҳкумнинг ҳимоячисига унинг сўровига кўра берилади.

Маҳкумнинг китоб ўқиганлиги фактини тасдиқлаш ҳақида хулоса қабул қилинганда муассаса маъмурияти судга жазони ўташ муддатини маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан қисқартириш тўғрисида тақдимнома юборади.

Маҳкум тузалиш йўлига ўтганлиги муносабати билан унинг жазони ўташ муддатини қисқартириш суд томонидан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 февралдан юқори тезликдаги «Афросиёб» электропоездлари чипта нархлари 15 фоизга оширилади.

Янгиланган чипта нархлари қуйидагича белгиланди:

Тошкент — Бухоро:
VIP — 1 138 000 сўм;
Бизнес — 760 000 сўм;
Эконом — 509 000 сўм.

Тошкент — Қарши:
VIP — 976 000 сўм;
Бизнес — 642 000 сўм;
Эконом — 429 000 сўм.

Тошкент — Самарқанд:
VIP — 709 000 сўм;
Бизнес — 455 000 сўм;
Эконом — 311 000 сўм.

Шунингдек, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўловчи поездлари чипта нархлари ҳам 15 фоизга оширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️VAKANT LAVOZIMLAR UCHUN OCHIQ TANLOVLARDA ISHTIROK ETING!

Davlat fuqarolik xizmati vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida vazirlik va idoralar tizimidagi vakant lavozimlar uchun ochiq tanlovlar e'lon qilinmoqda:


🔹VAZIRLIKLAR:
▪️ Qishloq xo‘jaligi vazirligi

▪️ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi

▪️ Sog‘liqni saqlash vazirligi

▪️ Iqtisodiyot va moliya vazirligi

▪️ Adliya vazirligi

▪️ Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi

▪️ Raqamli texnologiyalar vazirligi

▪️ Kambag'allikni qisqartirish va bandlik vazirligi

▪️ Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligi

▪️ Suv xo‘jaligi vazirligi

▪️ Transport vazirligi

▪️ Energetika vazirligi

▪️ Madaniyat vazirligi

▪️ Tog'-kon sanoati va geologiya vazirligi

▪️ Sport vazirligi

🔹QO'MITALAR:
▪️ Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi

▪️ Soliq qo'mitasi

▪️ Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari bo‘yicha qo‘mitasi

▪️ Din ishlari bo‘yicha qo‘mita

▪️ Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi

🔹AGENTLIKLAR:
▪️ Yoshlar ishlari agentligi

▪️ Davlat aktivlarini boshqarish agentligi

▪️ Madaniy meros agentligi

▪️ Milliy antidoping agentligi

▪️ Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi

▪️ O‘zbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi

▪️ Atom energiyasi agentligi

▪️ Migratsiya agentligi

🔹INSPEKSIYALAR:
▪️ Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi

▪️ Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi

▪️ Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi

🔹HOKIMLIKLAR:
▪️Hokimliklardagi vakansiyalar

🔰 Tanlovda ishtirok etish uchun vacancy.gov.uz portalida ro'yxatdan o'tish lozim.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“TaftishUz” нашрининг бир нечта ходими ҳибсга олингани юзасидан расмий баёнот берилди

Бугун, 16 январь куни “TaftishUz” нашрининг норасмий раҳбари 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда мухбирлар — Азизжон Юлдашев, Сардор Ҳамидов, Маржона Эшқувватова ва Дилшод Нишонов процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддасида назарда тутилган бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиб, туҳмат қилиш, 168-моддасида назарда тутилган фирибгарлик, 165-моддасида назарда тутилган товламачилик, 244-6-моддасида назарда тутилган ёлғон ахборот тарқатиш жиноятларини содир этганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ушбу шахсларнинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан ИИВ Тергов департаментига 71 2314066 рақами орқали мурожаат қилишни сўрамоқда.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энергетика вазирлигининг хабар беришича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энергетика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади.

Совуқ кунларда энергияга бўлган талаб ортиши сабабли айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда аҳоли ва ижтимоий объектларни барқарор таъминлаш устувор вазифа бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

▪️Қонун матни

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қишки “перевод” учун аризалар қабули давом этмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 578-сон қарори (13.09.2025 й.) билан тасдиқланган низомга мувофиқ, баҳорги семестр учун ОТМ талабалари ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилган.


Энди ариза топшириш муддати ҳар йили 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) давом этади.

2 та узрли сабабга кўра республикадаги бир ОТМдан иккинчисига ўқишни кўчириш ёки ўқишни тиклаш бўйича аризалар transfer.edu.uz сайти ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн қабул қилинади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси;
ўқишни кўчириш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Муҳим эслатмалар:

▪️ Баҳорги семестр олдидан бир ОТМдан бошқасига “ўқишни кўчириб тиклаш” бўйича аризалар қабул қилинмайди;
▪️ Ариза топшириш жараёнида киритилаётган маълумотлар ва юкланадиган ҳужжатларни юборишдан олдин диққат билан текшириб чиқиш сўралади. Сабаби ариза юборилгандан сўнг уни таҳрирлаш имкони мавжуд эмас.

Аризалар белгиланган тартибда ОТМлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади.

❗️Маълумот учун, ўқишни кўчиришга асос бўлувчи 2 та узрли сабаб мавжуд. Булар:

▪️ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
▪️ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланганФурқат Сиддиқов

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси айни пайтда, шунингдек, Бразилия, Канада ва бошқа давлатлар билан ҳам виза тартибини енгиллаштириш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилди.

“АҚШга визасиз киришга эришиш узоқ вақт талаб этадиган жараён. Лекин бу бўйича музокаралар олиб боряпмиз. Албатта, қанақа виза режимини жорий этиш, қандай шартлар қўйиш Америка ҳукуматининг ички сиёсатига боғлиқ. Ҳозирда нафақат АҚШга, балки Бразилия, Канада ва бошқа давлатларга ҳам аҳолимиз визасиз боришини таъминлаш борасида мунтазам музокаралар кетмоқда”, – деди у.

Маълумот учун, январь ойи якунидан Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача бўлган визасиз режим жорий этилади.


Telegram | Instagram | Facebook
SQB аутсорсинг хизматлари бўйича ҳамкорликка таклиф этади

SQB банк турли хизматларни аутсорсинг асосида ташқи компанияларга топшириш учун ҳамкорлар жалб этишини маълум қилди. Бу Президентнинг давлат корхоналарида харажатларни қисқартириш бўйича фармойиши ижроси билан изоҳланмоқда.

Гап қуйидаги йўналишлар ҳақида кетмоқда:

1. Бино, ҳудуд ва ходимларни хизмат билан қўллаб-қувватлаш хизмати
Масъул: А. Хасанов
Тел.: +998 97 157 54 94
E-mail: xasanov.a@sqb.uz
2. Рекрутинг хизмати
Масъул: Б. Миралиев
Тел.: +998 90 189 07 22
E-mail: bmiraliyev@sqb.uz
3. Муаммоли кредитлар бўйича ҳуқуқий хизматлар
Масъул: У. Аминова / Ж. Максудов
Тел.: +998 94 711 22 25 / +998 90 315 53 35
E-mail: uaminova@sqb.uz / jmaksudov@sqb.uz
4. Телефон орқали қарздорликни ундириш (Soft Collection) хизмати
Масъул: Ш. Султонов / Б.Отамуродов
Тел.: +998 94 711 11 41 / +998 94 711 18 15
E-mail: shsultonov@sqb.uz / botamurodov@sqb.uz
5. Рақамли маркетинг, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар хизмати
Масъул: О. Абдурахимов / Ж.Убайдуллаев
Тел.: +998 97 333 34 55 / +998 94 711 77 55
E-mail:abdurakhimov@sqb.uz / 
j_ubaydullayev@sqb.uz
6. Алоқа маркази (Call-center) фаолияти
Масъул: Ш. Халилов / А. Солиев
Тел.: +998 90 139 99 33 / +998 94 711 01 17
E-mail: kre00440@sqb.uz / akmal@sqb.uz
7. Сервер, тармоқ ва ахборот технологиялари инфратузилмасига комплекс хизмат кўрсатиш фаолияти
Масъул: В. Краснов
Тел.: +998 94 711 18 13
E-mail: v.krasnov@sqb.uz
 
Мазкур хизматлар бўйича ҳамкорлик қилиш истагида бўлган компаниялар ўз тижорат таклифларини тақдим этишлари мумкин.
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Шавкат Мирзиёев номига Дональд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф келиб тушди.

Мактубда қайд этилишича, ушбу ташаббус 2025 йил 29 сентябрда эълон қилинган ва жаҳон етакчилари томонидан қўллаб-қувватланган, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сонли резолюцияси билан маъқулланган Ғазодаги можарони тугатиш бўйича комплекс режага асосланади.

Ташаббуснинг асосий мақсади узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.

Ўзбекистонга Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилди.

Давлатимиз раҳбари америкалик ҳамкасбига жавоб мактубини йўллаб, унда Ўзбекистон Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёрлигини билдирди.

Президентимиз ўз мактубида ушбу ташаббусга Яқин Шарқдаги кўп йиллик низоларни ҳал этиш, кенг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралаётганини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM