Segment.uz
72.9K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Куч тузилмалари раҳбарияти ва шахсий таркиби Мустақиллик монументига гул қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхати тасдиқланди

“Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар” рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3755-сон, 13.01.2025 й.).


Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича QR-кодли тиббий маълумотнома “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки бемор даволанган давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларини ОАВ орқали тарғиб қилишга сарфланган реклама харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Реклама ТВ, радио, газета-журналлар, онлайн ва ижтимоий тармоқлар, ташқи реклама, шунингдек хорижий интернет платформалар орқали жойлаштирилиши мумкин.

Маблағлар Савдога кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ноқонуний бино қурилишига ким рухсат берган?”

Қурилиш соҳасида назорат ва жавобгарлик масалалари яна бир бор кун тартибига чиқди. Айрим ҳолатларда назорат органлари томонидан объект қурилиши жараёнида ўз вақтида текширувлар амалга оширилаётмагани, бино тўлиқ барпо этилгандан сўнг эса ҳужжатлардаги камчиликлар аниқланаётгани қайд этилмоқда.

Бундай вазиятларда қурувчиларга нисбатан оғир жавобгарлик чоралари қўлланилиши адолат ва мутаносиблик тамойиллари юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда.

Мазкур масала “Миллий тикланиш” демократик партияси депутати томонидан кўтарилиб, қурилиш соҳасида профилактик назоратни кучайтириш, масъулиятни фақат тадбиркорлар эмас, балки назорат органлари фаолияти нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш зарурлиги таъкидланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–4-сон, 12.01.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, енгил саноат корхоналарида 2026 йил 1 январдан қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг корхона эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тизими жорий қилинади.

2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача пахта тайёрлаш пунктлари фаолиятининг мавсумийлигини инобатга олган ҳолда пахта тайёрлаш пунктларига мол-мулк ва ер солиқларини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади.

2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар:

▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулклари инвесторларга реализация қилишда ҚҚСдан озод қилинади;

▪️ тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади;

▪️ чарм-пойабзал, мўйначилик корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун назарда тутилган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, айланмадан олинадиган солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди

15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.

Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.

Онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма


Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади.

Барча фуқароларни аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этишга чорлаймиз.


Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда байрактар дронларидан янги махсус бўлинма тузилган – ДХХ раиси

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида байрактар учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилганини маълум қилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.

Маълумот учун, байрактар — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дрон бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради. Узоқ масофадан парвоз қилиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиш имкони ва юқори аниқликда ишлаши билан кўп давлатлар томонидан тан олинган. Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизими орқали у ҳарбий операцияларда муҳим устунлик беради.


Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент раислигидаги йиғилишда:

Ўтган йили 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Янги тарихимизда илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай раҳбарларининг Ўзбекистонга ташрифлари ташкил этилди.

“Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар сермаҳсул бўлди.

Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди.

“Очиқ, прагматик, пухта ўйланган ва ташаббускор ташқи сиёсатимиз натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб боряпти”, – деди президент.

Хорижий давлатларда 2017 йилдан буён 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг сони 60 тага, дипломатик алоқа ўрнатилган давлатларнинг сони эса 165 тага етди.

Telegram | Instagram | Facebook
Xовос туманида “Ақлли қишлоқ” лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори У.Хусаинов IFADнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Маттиоли билан учрашди.

Учрашувда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги давлат хизматчилари ва талабалар учун IFADнинг Римдаги бош офиси ҳамда Ўзбекистондаги ваколатхонасида стажировка ташкил этиш, шунингдек, Ховос туманида “ақлли қишлоқлар” пилот лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида “яшил белбоғ” барпо этиш, Бухоро ва Наманган вилоятларида сувни тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун грантлар жалб қилиш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.


Томонлар қишлоқ хўжалиги, инновациялар ва экологик барқарорлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

“Ҳозирги шароитда элчи дегани фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас. Элчи бу — инвестиция ва технологиялар олиб келадиган, янги экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини кўпайтирадиган, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган, энг асосийси, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир”.

Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент раислигидаги йиғилишдан:

Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларимизни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди.

Тегишли давлатлардаги элчиларимиз Вьетнам, Баҳрайн, Португалия билан ишлаб, ҳамкорлар топиши ва бу бозорларга кириш бўйича ишлаши кераклиги қайд этилди.

Европанинг қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларига минерал ўғит экспортини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Янги экспорт йўналиши сифатида 50 дан ортиқ давлатга эга, иқтисодиёти 3 трлн долларга тенг бўлган Африка қитъаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга польшалик ҳамкасблари билан Брест чегара пунктида Ўзбекистонлик юк ташувчилар учун алоҳида йўлак очиш масаласида келишувга эришиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

▪️Қонун матни

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини янгилаб, унинг устувор йўналишларини қайта кўриб чиқиш, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва халқаро майдонда мамлакатимизнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди.

“Янги концепция мамлакатимизнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларини, ички ислоҳотларимиз мантиғини, иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим масалаларидаги миллий манфаатларимизни яхлит ва ўзаро боғлиқ ҳолда акс эттириши лозим”, – деди давлат раҳбари.

Ишларни самарали ташкил қилиш учун элчихоналарнинг ҳар бирига йилига қўшимча 100-200 минг доллардан маблағ берилиши белгиланди. Дипломатларимизнинг хизматларини муносиб эътироф этиш мақсадида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат" фахрий унвонини таъсис этиш таклиф этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Pensioner.uz” деган фойдали канал борлигини билармидингиз?

Ушбу канал пенсионерлар ва уларнинг яқинлари учун мўлжалланган бўлиб, пенсия, имтиёзлар, қўшимча тўловлар ҳамда қонуний ҳуқуқлар ҳақида оддий ва тушунарли тилда маълумот беради.

❗️Кўпчилик унга берилиши лозим бўлган тўловлар ва ёрдамлар мавжудлигидан бехабар.

@pensioner_uz эса айнан шу масалаларга ойдинлик киритади. Канал орқали сиз қуйидагиларни билиб оласиз:
пенсияни қандай тартибда расмийлаштириш
қандай имтиёзлар ва қўшимча тўловлар мавжуд
қайси ташкилотга ва қандай мурожаат қилиш керак

Агар ота-онангиз, бобо-бувингиз бўлса — уларга ғамхўрлик қилинг, керакли маълумотни ўз вақтида етказинг.

👉 @pensioner_uz каналига обуна бўлингhttps://t.me/pensioner_uz
❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Енгил саноат корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича Президент Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар:

Банклар балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулкларни инвесторларга сотишда ҚҚСдан озод қилинади.

Мазкур мулкларини харид қилган инвесторларга ушбу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–9-сон, 15.01.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад 2026 – 2030 йилларда аҳолининг китобхонлик даражаси (1 одам ўқийдиган китоб сони)ни йилига ўртача 10 та китобга етказиш этиб белгиланди.

Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади унинг васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

Жамғарма маблағлари қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилиши белгиланди:

▪️ танлов орқали ёш ёзувчилар учун грантлар ажратиш ва асарларини нашр этиш, болалар адабиёти йўналишидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

▪️ танлов орқали истеъдодли муаллифларни аниқлаш ва уларга
ижод қилиш учун шароит яратиш мақсадида 1 йилгача БҲМнинг 50 баравари миқдорида ҳар ой ҳақ тўлаш;

▪️ энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига ва миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилишда нашрга тайёрлаш ва чоп этиш харажатларининг 50 фоизи ҳамда муаллифлик ҳуқуқи учун харажатларнинг 80 фоизини қоплаш;

▪️ васийлик кенгаши аъзоларига ҳар чоракда БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда мукофот тўлаш.

Telegram | Instagram | Facebook