❗️Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қуйидаги вазифа ва имкониятлар белгилаб олинди:
➖ муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилиши белгиланди, бунда ҳар бир ҳарбий хизматчи армиядан қайтганда касбий кўникмалар ва реал истиқболларга эга бўлади;
➖ "Бир миллион дастурчи" ва "Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи" дастурлари доирасида ҳар йили 5 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ўқитилади;
➖ муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида ОТМларига ўқишга кириши учун шарт-шароитлар яратилади, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтгандан кейин ўқиши қўллаб-қувватланади, шу жумладан сертификат харажатлари қопланади ва фоизсиз таълим кредитлари берилади;
➖ муддатли ҳарбий хизматдан қайтганларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чоралари кенгайтирилмоқда, шу жумладан уларнинг тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади ва ишга жойлашишда қўшимча имтиёзлар берилади;
➖ ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитлари янада яхшиланади, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва ҳарбий пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади:
➖ 1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади;
➖ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга оширилади;
➖ ҳудудий мудофаа органларининг ҳарбий бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда яна 50 фоизга оширилади;
➖ 30 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ҳарбий хизматчиларга пенсия ҳисоблашда ҳисобга олинадиган пул таъминоти миқдори 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади;
➖ маънавий-маърифий тарбия мақсадида жорий йилда ҳарбий қисм ва муассасалар 1 миллион нусхада бадиий адабиётлар билан таъминланади;
➖ армияда спортни ривожлантириш давом эттирилади, жумладан, ёшларнинг қизиқишига жавоб берадиган замонавий йўналишлар жорий этилади;
➖ ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бунда рақамли макон хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram | Instagram | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюрди
Завод негизида МДҲ ва минтақамизда ягона бўлган “Airbus” вертолётларига техник хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилган. Марказ Франциянинг “Airbus” компанияси томонидан расмий сертификациядан ўтказилган бўлиб, ишлаб чиқариш юқори савияда ташкил этилгани, халқаро стандартлар ва ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланган.
Шу ернинг ўзида президентга заводнинг Су-25 ҳарбий самолётларини капитал таъмирлаш ва чуқур модернизация қилиш бўйича янгиланган цехлари тақдимот қилинди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди.
Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилди.
Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилди.
Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади.

❗️Тошкент шаҳар суди раҳбарияти ва судьяларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми, 236-моддаси 2-қисми билан ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илхомжонов, Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Тургуноваларга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, А.Шукуров жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этганлиги юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Судланувчи А.Шукуров юқоридаги ҳукмдан норози бўлиб, судга қилган апелляция шикояти апелляция инстанциясининг судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган.
Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари М.Мирзажонов мансаб мавқеидан фойдаланиб, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига тўсқинлик қилиб, суд ишларига аралашиб, судьяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиши оқибатида, судьялар О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар унинг топшириғи ноқонуний эканлигини олдиндан била туриб, одил судловни амалга ошириш ва қарор қабул қилишда мустақил бўлсаларда, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилган ҳолда, жазони узил-кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб, оғир оқибатларга сабаб бўлган ноқонуний ва адолатсиз ажрим чиқаришган.
Юқоридагиларга кўра, жиноят иши доирасида шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари М.Мирзажонов ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.
Бош прокуратура

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида А.Шукуровга оид иш шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилиб, тегишли ажрим билан протест қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, А.Шукуровга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олиниб, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Бош прокуратура
Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хорижий тил ўқитувчилари диққатига!
В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
❄️ Hozirda siz Kia Sonet avtomobilini Aloqabank orqali qulay bo‘lib to‘lash shartlari asosida foydali tarzda xarid qilishingiz mumkin:
▪️ Yillik foiz - 0% dan
▪️ Muddat - 48 oygacha
▪️ Boshlang‘ich to‘lov - 25% dan
Shartlar boshlang‘ich to‘lov va tanlangan muddatga qarab farq qilishi mumkin.
✏️ Bugunoq to‘lovlar hisobini bilish va sinov haydoviga yozilishni xohlaysizmi?
Qo‘ng‘iroq qiling va test-drayvga yoziling:
+998555005665
🚩Kia Sergeli

Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи ишлар вазирлиги:
Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган.
Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +982122299780, +982122832025