Segment.uz
72.9K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Мудофаа вазирлиги тизимидаги объектлар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент нутқининг асосий жиҳатлари:

тез ўзгарувчан минтақавий ва глобал вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини янада мустаҳкамлаш зарурлиги тасдиқланди;

мудофаа соҳасида хавф-хатар ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тизимли ва проактив ёндашувга ўтиш вазифаси қўйилди;

Қуролли Кучларнинг модернизацияси мобиллик, технологик жиҳозланганлик ва бошқарув самарадорлигини оширишга, рақамли ечимлар ва замонавий технологияларни кенг қўллашга таяниши кераклиги қайд этилди;

мудофаа саноатини янада ривожлантириш, унинг технологик даражаси ва барқарорлигини ошириш, рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишлари белгиланди;

армиянинг инсон капиталини ривожлантириш ва ҳарбий таълим тизимини янада такомиллаштириш, жумладан, ўқув жараёнини Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети негизида рақамли ва интеллектуал таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди;

ҳарбий-илмий ва инфратузилмавий базани мустаҳкамлаш, муҳандис-техник ва кибермутахассисларнинг янги авлодини тайёрлаш учун шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди,

саккиз йил олдин қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилдаги Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келгани кўрсатиб ўтилди.

– Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди. Энди қайси давлат фақат танк, самолёт ёки аскарлар сонига таяниб ғалаба қозонаман деса, қаттиқ адашади. Ҳозирги жанглар сунъий интеллект, рақамли бошқарув, узоқ масофага юқори аниқликда зарба берувчи воситалар, кибер ва робот технологиялар, сиёсий-иқтисодий босим асосида олиб борилмоқда, – деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қуйидаги вазифа ва имкониятлар белгилаб олинди:

муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели шакллантирилиши белгиланди, бунда ҳар бир ҳарбий хизматчи армиядан қайтганда касбий кўникмалар ва реал истиқболларга эга бўлади;

"Бир миллион дастурчи" ва "Сунъий интеллект соҳасида беш миллион етакчи" дастурлари доирасида ҳар йили 5 минг нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ўқитилади;

муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида ОТМларига ўқишга кириши учун шарт-шароитлар яратилади, шунингдек, ҳарбий хизматдан қайтгандан кейин ўқиши қўллаб-қувватланади, шу жумладан сертификат харажатлари қопланади ва фоизсиз таълим кредитлари берилади;

муддатли ҳарбий хизматдан қайтганларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чоралари кенгайтирилмоқда, шу жумладан уларнинг тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади ва ишга жойлашишда қўшимча имтиёзлар берилади;

ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва турмуш шароитлари янада яхшиланади, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва ҳарбий пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади:

1 апрелдан бошлаб офицерларнинг кўп йиллик хизмати учун устама ҳақи 2 бараварга оширилади;

контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва сержантларнинг иш ҳақи 10 фоизга оширилади;

ҳудудий мудофаа органларининг ҳарбий бўлмаган ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жорий йилда 20 фоизга, келгуси йилда яна 50 фоизга оширилади;

30 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ҳарбий хизматчиларга пенсия ҳисоблашда ҳисобга олинадиган пул таъминоти миқдори 75 фоиздан 100 фоизгача оширилади;

маънавий-маърифий тарбия мақсадида жорий йилда ҳарбий қисм ва муассасалар 1 миллион нусхада бадиий адабиётлар билан таъминланади;

армияда спортни ривожлантириш давом эттирилади, жумладан, ёшларнинг қизиқишига жавоб берадиган замонавий йўналишлар жорий этилади;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бунда рақамли макон хусусиятларини ҳисобга олиш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюрди

Завод негизида МДҲ ва минтақамизда ягона бўлган “Airbus” вертолётларига техник хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилган. Марказ Франциянинг “Airbus” компанияси томонидан расмий сертификациядан ўтказилган бўлиб, ишлаб чиқариш юқори савияда ташкил этилгани, халқаро стандартлар ва ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланган.

Шу ернинг ўзида президентга заводнинг Су-25 ҳарбий самолётларини капитал таъмирлаш ва чуқур модернизация қилиш бўйича янгиланган цехлари тақдимот қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди.

Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилди.

Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилди.

Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳар суди раҳбарияти ва судьяларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми, 236-моддаси 2-қисми билан ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илхомжонов, Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Тургуноваларга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш ҳужжатларига кўра, А.Шукуров жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этганлиги юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчи А.Шукуров юқоридаги ҳукмдан норози бўлиб, судга қилган апелляция шикояти апелляция инстанциясининг судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган.

Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари М.Мирзажонов мансаб мавқеидан фойдаланиб, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига тўсқинлик қилиб, суд ишларига аралашиб, судьяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиши оқибатида, судьялар О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар унинг топшириғи ноқонуний эканлигини олдиндан била туриб, одил судловни амалга ошириш ва қарор қабул қилишда мустақил бўлсаларда, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилган ҳолда, жазони узил-кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб, оғир оқибатларга сабаб бўлган ноқонуний ва адолатсиз ажрим чиқаришган.

Юқоридагиларга кўра, жиноят иши доирасида шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари М.Мирзажонов ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида А.Шукуровга оид иш шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилиб, тегишли ажрим билан протест қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, А.Шукуровга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олиниб, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.


Бош прокуратура

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Хорижий тил ўқитувчилари диққатига!

В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❄️ Hozirda siz Kia Sonet avtomobilini Aloqabank orqali qulay bo‘lib to‘lash shartlari asosida foydali tarzda xarid qilishingiz mumkin:

▪️ Yillik foiz - 0% dan
▪️ Muddat - 48 oygacha
▪️ Boshlang‘ich to‘lov - 25% dan

Shartlar boshlang‘ich to‘lov va tanlangan muddatga qarab farq qilishi mumkin.

✏️ Bugunoq to‘lovlar hisobini bilish va sinov haydoviga yozilishni xohlaysizmi?
Qo‘ng‘iroq qiling va test-drayvga yoziling:

+998555005665
🚩Kia Sergeli
Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook