Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️“Ташаббусли бюджет” бўйича муҳим хабар!

Президент қарори (ПҚ–264-сон, 29.08.2025 й.)га кўра:

2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қандай мақсадлар белгиланмоқда?

Эълон қилинган Стратегия лойиҳасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида 2030 йилга қадар қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилган.

▪️ Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган 86 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш.

▪️ Хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлашга қаратилган 2+6 дастури орқали 100 минг нафар ёшларни жалб этиш.

▪️ “Ибрат фарзандлари” лойиҳасини оммалаштириш ва 3 миллион нафар ёшларни хорижий тилларни бепул (онлайн) ўрганишларини ташкил этиш.

▪️ Ҳар йили 500 нафаргача истеъдодли ёшлар ва иқтидорли мутахассисларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.

▪️ Ёшларнинг ишсизлик даражасини 15 фоиздан 11 фоизга камайтириш.

▪️ 400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш.

▪️ IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш.

▪️ “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш.

▪️ “Мутолаа” лойиҳаси орқали китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва 4,2 миллион нафар ёшларни қамраб олиш.

Telegram
| Instagram | Facebook
❗️2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар тест синовларида қатнашади

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.


Унга кўра, Президент ва номли давлат стипендияларига талабгорлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида (ҳудудлар бўйича) ахборот технологиялари, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тиллар бўйича махсус тест синовларини топширишлари белгиланди.

Бунда тест синовлари бўйича ўтиш баллининг қуйи чегараси тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизи ҳисобланади.

Жорий ўқув йили учун номли давлат стипендиялари танловларининг ОТМ босқичидан муваффақиятли ўтиб, ҳужжатлари республика босқичига юборилган талабаларга махсус тест синовлари ўтказилмайди.

Янги тартиб эса 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

Мазкур талабаларнинг ҳужжатлари ва эришган натижалари аввал белгиланган баҳолаш мезонлари асосида кўриб чиқилади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати 31 январгача узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бунда:

▪️ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;

▪️ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

❗️Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январданЭнг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 мартдан бошлаб йилига икки маротаба энг яхши сунъий интеллект лойиҳаларини жорий этган вазирлик ва идоралар ўртасида “Сунъий интеллект бўйича энг яхши лойиҳа” танлови ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қишки “перевод” учун аризалар қабули давом этмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 578-сон қарори (13.09.2025 й.) билан тасдиқланган низомга мувофиқ, баҳорги семестр учун ОТМ талабалари ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилган.


Энди ариза топшириш муддати ҳар йили 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) давом этади.

2 та узрли сабабга кўра республикадаги бир ОТМдан иккинчисига ўқишни кўчириш ёки ўқишни тиклаш бўйича аризалар transfer.edu.uz сайти ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн қабул қилинади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси;
ўқишни кўчириш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Муҳим эслатмалар:

▪️ Баҳорги семестр олдидан бир ОТМдан бошқасига “ўқишни кўчириб тиклаш” бўйича аризалар қабул қилинмайди;
▪️ Ариза топшириш жараёнида киритилаётган маълумотлар ва юкланадиган ҳужжатларни юборишдан олдин диққат билан текшириб чиқиш сўралади. Сабаби ариза юборилгандан сўнг уни таҳрирлаш имкони мавжуд эмас.

Аризалар белгиланган тартибда ОТМлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади.

❗️Маълумот учун, ўқишни кўчиришга асос бўлувчи 2 та узрли сабаб мавжуд. Булар:

▪️ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;
▪️ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Telegram | Instagram | Facebook
Нефть-газ соҳасидаги коррупцион хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими киритилиб, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилди.

Тизимдаги ҳар қандай ноқонуний ҳолатни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Антибиотиклар, синтетик антибактериал ҳамда гормонал дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш тартиби 2025 йил 16 декабрдан кучга кирган бўлиб, ҳозирда мазкур дори воситалари амалда ушбу тартиб асосида электрон рецепт орқали бериб келинмоқда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
Зоҳид Караев «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунгача у Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Taqiqlangan_manbalar.pdf
8 MB
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) РЎЙХАТИ

(2026 йил 10 январь ҳолатига)

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари Мудофаа вазирлиги тизимидаги объектлар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент нутқининг асосий жиҳатлари:

тез ўзгарувчан минтақавий ва глобал вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини янада мустаҳкамлаш зарурлиги тасдиқланди;

мудофаа соҳасида хавф-хатар ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тизимли ва проактив ёндашувга ўтиш вазифаси қўйилди;

Қуролли Кучларнинг модернизацияси мобиллик, технологик жиҳозланганлик ва бошқарув самарадорлигини оширишга, рақамли ечимлар ва замонавий технологияларни кенг қўллашга таяниши кераклиги қайд этилди;

мудофаа саноатини янада ривожлантириш, унинг технологик даражаси ва барқарорлигини ошириш, рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишлари белгиланди;

армиянинг инсон капиталини ривожлантириш ва ҳарбий таълим тизимини янада такомиллаштириш, жумладан, ўқув жараёнини Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети негизида рақамли ва интеллектуал таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди;

ҳарбий-илмий ва инфратузилмавий базани мустаҳкамлаш, муҳандис-техник ва кибермутахассисларнинг янги авлодини тайёрлаш учун шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди,

саккиз йил олдин қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилдаги Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келгани кўрсатиб ўтилди.

– Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди. Энди қайси давлат фақат танк, самолёт ёки аскарлар сонига таяниб ғалаба қозонаман деса, қаттиқ адашади. Ҳозирги жанглар сунъий интеллект, рақамли бошқарув, узоқ масофага юқори аниқликда зарба берувчи воситалар, кибер ва робот технологиялар, сиёсий-иқтисодий босим асосида олиб борилмоқда, – деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook