Segment.uz
72.7K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
ai.gov.uz миллий портали ишга туширилди

Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасини тизимли ривожлантириш йўлида муҳим қадам қўйилди. СИ йўналишида мамлакатда амалга оширилаётган лойиҳалар, давлат дастурлари, инновацион стартаплар ҳамда бепул онлайн курслар ҳақидаги маълумотларни жамлаган “ai.gov.uz” миллий электрон портали ишга туширилди.

Ушбу платформа орқали сунъий интеллект соҳасидаги долзарб ташаббуслар, таълим имкониятлари ва амалий ечимлар ягона ахборот маконида тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Маҳаллалар масъул раҳбарларга номма-ном бириктирилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–1-сон, 05.01.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида 2026 йилда ҳудудлар масъул раҳбарлар ва муассасаларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади:

▪️ криминоген вазияти оғир маҳаллалар – туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига;

▪️ 5 йилдан буён “қизил” тоифада бўлаётган маҳаллалар – Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари раҳбарларининг ва ҳокимларнинг ўринбосарларига;

▪️ 3 йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар – ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига;

▪️ криминоген вазияти энг оғир туман ва шаҳарлар – вилоятлар даражасидаги прокурорларнинг ва ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларига;

▪️ аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда низоли оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллалар – тегишинча вилоятлар даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари бошлиқларига.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчиларимиз Ливанни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичида, шунингдек, Эрон ва Корея Республикаси терма жамоаларига қарши ҳам баҳс олиб боради. Мазкур учрашувлар мос равишда 10 ва 13 январь кунлари бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Эртага, 8 январдан “метан заправкалар” соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлайди.

Фарғона водийсида эса “метан заправка”лар иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Энергетика вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан:

Камида 15 йил иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 15 бараваридан ошмайдиган қисми қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Афғонистон расмийлари ўзбек тилидан фойдаланишни чеклаш ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланилишига чекловлар жорий этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон тарафи Афғонистон ТИВ билан вазиятга ойдинлик киритди.

Афғонистонлик расмийлар ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, мамлакат ҳудудида ўзбек тилининг ишлатилишига нисбатан ҳеч қандай чеклов йўқлигини қатъий таъкидлаб, Афғонистон ҳукумати ва халқи биродар ўзбек халқи ҳамда тилига чуқур ҳурмат билан муносабатда эканини алоҳида қайд этди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда мамлакат бўйлаб ОТМлари ва умумтаълим мактаблари пештоқларидаги ёзувларни «ягона стандарт асосида тартибга солиш ишлари» олиб борилмоқда. Мазкур амалиётга кўра, таълим муассасалари пештоқларидаги ёзувлар бутун мамлакат бўйлаб уч тилда — пушту, дарий ва инглиз тилларида акс эттирилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг шимолий ҳудудлари, жумладан Саманган университети учун истисно тариқасида ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида берилиши белгиланган.

Таъкидланишича, Афғонистон ҳукумати тарихда илк бор Жоузжон давлат университетида жорий йилдан бошлаб магистратура босқичида «Ўзбек тили ва адабиёти» факултетини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❄️ Hozirda siz Kia Sonet avtomobilini Aloqabank orqali qulay bo‘lib to‘lash shartlari asosida foydali tarzda xarid qilishingiz mumkin:

▪️ Yillik foiz - 0% dan
▪️ Muddat - 48 oygacha
▪️ Boshlang‘ich to‘lov - 25% dan

Shartlar boshlang'ich to'lov va to'lov muddatiga ko'ra o'zgarishi mumkin.

✏️ Bugunoq to‘lovlar hisobini bilish va sinov haydoviga yozilishni xohlaysizmi?
Qo‘ng‘iroq qiling va test-drayvga yoziling:

+998555008668
🚩Kia Yakkasaroy
Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.

“Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.

Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади", — деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади.

Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади:

1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги;
2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар.

Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.


Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси:

“Она тилида тарбия кўриш ёки бошланғич таълим олиш боланинг устун ҳуқуқи ва ҳаётий манфаатидир. Болаликдан аросатга зўрланаётган бола, келажакда аросатдаги миллат демакдир”.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун, 8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Шавкат Мирзиёев касб байрами муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади.

“Эл-юртимиз прокуратура органларининг хизматчилари тимсолида қонун посбонлари ва адолат ҳимоячиларини кўради. Сизлар бундай муносабатни қадрлаб, халқимиз ишончини оқлаш учун бундан буён ҳам сидқидилдан меҳнат қиласиз, деб ишонаман”, – дейилади табрик матнида.

Маълумот учун: 1992 йил 8 январь куни, собиқ Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига айлантирилган эди.


Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 ҳафтадан кейин аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади

Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:

1-босқичда 15-31 январь кунлари census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.

2-босқичда 4-28 февраль кунлари “Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш фақат “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан ўтказилади. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай СМС-код ёки пул маблағлари сўралмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати 31 январгача узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бунда:

▪️ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;

▪️ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

❗️Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тижорат банклари, микромолия банклари, микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода мансабдор шахс номидан сохта аккаунт очиб, бошқа бир мансабдорни 8 млн сўмга чув туширган шахс ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган шахс 2025 йилнинг декабрь ойида Телеграмда вилоятдаги ташкилот раҳбарларидан бирига тегишли фотосуратдан фойдаланган ҳолда унинг номидан сохта аккаунт очган.

У ушбу аккаунтдан бир қатор корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига гўёки “хизмат топшириғи” мазмунидаги хабарлар юбориб, улардан пул сўрайди. Унинг гапларига ишонган раҳбарлардан бири банк картасига 8 млн сўм ўтказиб беради.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билам жиноят иши қўзғатилди.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

▪️ мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни мажбурий тарзда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширувидан ўтказиш;

▪️ сертификатлаш органларида белгиланган тартибда даврий баҳолаш ўтказмасдан туриб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан уларни электрон тизимдан узиб қўйиш;

▪️ мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлмаганда ҳамда хорижий давлатлар маълумотлари асосида маҳсулотларни сертификатлаш жараёнига чеклов ва тақиқ ўрнатиш.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ижтимоий тармоқларда бир қатор чегара божхона постларининг тугатилаётганига доир нотўғри хабарлар тарқалди.

Аслида, президентнинг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250 сон Фармони билан 6 та божхона пости ва пунктида синов тариқасида 2026 йил 31 декабрга қадар автотранспорт воситаларининг кўздан кечируви чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Бу ушбу божхона постлари тугатилишиги англатмайди. Аксинча, бир бирини такрорловчи функцияларнинг қисқартирилиши ҳисобига айрим божхона назорати тартиб-таомиллари чегара қўшинларига ўтказилишини англатади.

Ушбу чегара божхона постлари ўз фаолиятини давом эттиради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет” бўйича муҳим хабар!

Президент қарори (ПҚ–264-сон, 29.08.2025 й.)га кўра:

2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook