Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.81K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қулоғимга кўп гаплар келяпти” — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати 31 январгача узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бунда:

▪️ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;

▪️ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

❗️Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб:

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП-100» дастури жорий этилади.

Ушбу Дастур асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади.

Дастур ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, шунингдек, бошқа давлат органларига 1 йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади.


«ТОП-100» дастури ғолиблари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Segment.uz жамоаси барчангизни кириб келаётган янги — 2026 йил билан самимий муборакбод этади!

Шу улуғ айёмда юртимиздаги ҳар бир оилага бахт ва осойишталик, меҳр-оқибат, дастурхонларга барака, ҳар бир ватандошимизга соғлиқ-саломатлик ҳамда эзгу мақсадларга эришиш йўлида муваффақият тилаймиз.

Янги йил янги умидлар, янги режалар ва янги имкониятлар билан кириб келсин.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғоясининг мазмун-моҳияти ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу йўлдаги жўшқин ва серқирра фаолияти – “Йил ва йўл” ҳужжатли фильмида.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади

Адлия вазирлиги Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025 й.).


Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

▪️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;

▪️тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади

Президент фармонига мувофиқ:


▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uzэлектрон платформасида эълон қилинади.

▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

▫️vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:

▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори:

2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:


▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тиббиёт муассасасининг маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш;

▪️барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш.

Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
5 миллион сунъий интеллект етакчилари лойиҳаси амалга оширилади

Бу бўйича Ҳукумат қарори (849-сон, 31.12.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси амалга оширилади.

Ҳар йили мазкур лойиҳа доирасида энг юқори натижаларга эришган иштирокчиларни тақдирлаш бўйича миллий танлов ўтказиб борилади.

Бунда танлов ғолиблари пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, жумладан:

▫️ 100 нафар ўқитувчи 1 000 АҚШ доллари эквивалентида пул мукофоти;
▫️ 10 нафар ўқитувчи хорижий саёҳатга йўлланма;
▫️ 500 нафар ёшлар ноутбук;
▫️ 500 нафар ёшлар қимматбаҳо совғалар;
▫️ 3 та олий таълим ташкилоти пул мукофоти;
▫️ 2 та умумтаълим мактаби “Президент совғаси” – электромобиль билан тақдирланади.

Шунингдек, “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси доирасида ёшларга қуйидаги имкониятлар яратилади:

▪️ рақамлаштириш соҳасида замонавий касбларга, жумладан, IТ-лойиҳа бошқарувчиси, стартап лойиҳаси бошқарувчиси ҳамда хорижий тилларга бепул ўқиш;

▪️ халқаро профессионал даражадаги IТ-сертификатларни олиш бўйича ўқув курсларида бепул таълим олиш.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлаган эди.

Шунга кўра, сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди ва uzbekistan2030.uz ҳамда regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат аҳоли фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.

Савол ва таклифларингизни (71) 239-49-38, (71) 239-49-44 рақамли колл-маркази орқали билдиришингиз ёки info@asr.gov.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook
Халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналишида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қандай мақсадлар белгиланмоқда?

Эълон қилинган Стратегия лойиҳасида давлат бошқаруви тизимида қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилган.

▪️ Давлат фуқаролик хизматининг бошқарув ва мутахассис кадрлар тоифасидаги лавозимларни эгаллаш 100 фоиз малака даражасига асосланган карьера модели бўйича танловлар орқали амалга ошириш.

▪️ Edu.bsa.uzмасофавий таълим платформаси орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг онлайн малака ошириш қамровини 100 фоизга етказиш.

▪️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси битирувчиларининг йиллик ижтимоий, иқтисодий ва институционал ижобий таъсир кўрсаткичлари ўртача 0,8 коэффициентдан кам бўлмаслигини таъминлаш (ишлаб бериш мажбурияти тўлиқ ўталгунга қадар).

▪️ Мурожаатларнинг камида 80 фоизи маҳаллий даражада қаноатлантирилишини таъминлаш.

▪️ “Давлат хизматчиси” мобил иловасидан фойдаланаётган давлат фуқаролик хизматчилари улушини – уларнинг умумий сонидан 100 фоизга етказиш.

▪️ Истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари, тадқиқот ва таҳлилий марказларининг камида 200 нафар ходимларининг 1 ойдан 6 ойга қадар муддатга мақсадли стажировка ўташини ташкил этиш.

▪️ 110 дан ортиқ маълумот ва ҳужжатлар талаб қилиш тўлиқ бекор қилиш.

▪️ Ҳар йили 10 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ички иш юритуви жараёнлари босқичларини (ҳужжатларни келишиш, имзолаш, маълумот алмашиш ва бошқа жараёнлар) 5 фоизга мақбуллаштириш.

▪️ Давлат хизматларининг 40 фоизини хусусий секторга ўтказиш.

Telegram
| Instagram | Facebook
Ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қандай мақсадлар белгиланмоқда?

Эълон қилинган Стратегия лойиҳасида ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида 2030 йилга қадар қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилган.

▪️ Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган 86 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш.

▪️ Хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлашга қаратилган 2+6 дастури орқали 100 минг нафар ёшларни жалб этиш.

▪️ “Ибрат фарзандлари” лойиҳасини оммалаштириш ва 3 миллион нафар ёшларни хорижий тилларни бепул (онлайн) ўрганишларини ташкил этиш.

▪️ Ҳар йили 500 нафаргача истеъдодли ёшлар ва иқтидорли мутахассисларни хорижнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юбориш.

▪️ Ёшларнинг ишсизлик даражасини 15 фоиздан 11 фоизга камайтириш.

▪️ 400 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини ҳал этишга эришиш.

▪️ IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш.

▪️ “Бир миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлаш.

▪️ “Мутолаа” лойиҳаси орқали китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва 4,2 миллион нафар ёшларни қамраб олиш.

Telegram
| Instagram | Facebook
Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди:

Шарофаддинов Шиҳназар Анварович Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Касбий таълим департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Абдуллахонов Авзалхон Азаматхон ўғли Касбий таълим агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Касбий таълим агентлигининг Молия-иқтисодиёт ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Пенсия жамғармаси:

2026 йилнинг 5 январь кунидан бошлаб
Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тўловлари учун маблағлар пенсия етказиб берувчи ташкилотларга молиялаштириб берилиши бошланади.

Бунда январь ойи пенсия тўловлари 2026 йилнинг 5 январь куни банк пластик карталарга юклаб берилиши ҳамда 27 январь санасига қадар нақд шаклда пенсия олувчиларга Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан кунлик график асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали ёки фуқароларнинг яшаш манзилига етказиб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook