Segment.uz
72.7K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.81K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Тайинловлар:

Ўктам Саломов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Фарғона давлат техника университети ректори эди.

Шухрат Қаландаров Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи эди.

Фаррух Холиқов Қумқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Денов тумани прокурори эди.

Отабек Мавлянов Олтинсой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эди.

Бунёд Эгамназаров Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи эди.

Хуршид Садиров Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги Тошкентда қурилиш ишлари давом этмоқда

Бугун Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда ерости автотураргоҳи, Қурилиш вазирлигининг биноси, уй-жой қурилиши, “Янги Ўзбекистон” университети ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биноларининг қурилишини кўздан кечирди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
12%
Маҳалла раиси
16%
Профилактика инспектори
15%
Ҳоким ёрдамчиси
24%
Хотин-қизлар фаоли
14%
Ёшлар етакчиси
20%
Ижтимоий ходим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қулоғимга кўп гаплар келяпти” — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар учун тўлов-контрактни тўлаш муддати 31 январгача узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2026 йил 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бунда:

▪️ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;

▪️ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

❗️Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб:

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП-100» дастури жорий этилади.

Ушбу Дастур асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади.

Дастур ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, шунингдек, бошқа давлат органларига 1 йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади.


«ТОП-100» дастури ғолиблари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Segment.uz жамоаси барчангизни кириб келаётган янги — 2026 йил билан самимий муборакбод этади!

Шу улуғ айёмда юртимиздаги ҳар бир оилага бахт ва осойишталик, меҳр-оқибат, дастурхонларга барака, ҳар бир ватандошимизга соғлиқ-саломатлик ҳамда эзгу мақсадларга эришиш йўлида муваффақият тилаймиз.

Янги йил янги умидлар, янги режалар ва янги имкониятлар билан кириб келсин.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғоясининг мазмун-моҳияти ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бу йўлдаги жўшқин ва серқирра фаолияти – “Йил ва йўл” ҳужжатли фильмида.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ОТМлар талабаларга моддий ёрдам бериши мумкин бўлади

Адлия вазирлиги Таълим ташкилотларида тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 2431-5, 21.11.2025 й.).


Унга кўра, олий таълим ташкилотларида контракт асосида ўқиш учун тўлов қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

▪️ тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;

▪️тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади

Президент фармонига мувофиқ:


▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uzэлектрон платформасида эълон қилинади.

▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

▫️vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:

▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2,  2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори:

2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:


▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тиббиёт муассасасининг маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш;

▪️барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш.

Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2026 йил 1 январдан
депутатлар ҳар йили Ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook