Segment.uz
72.6K subscribers
5.73K photos
1.39K videos
92 files
6.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президент Мурожаатномасидан:

Бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди. Бундай юксак натижалар халқимизнинг, барчамизнинг қандай улкан ишларга қодир эканимизни яққол намоён этмоқда;

Етакчи халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимизнинг суверен рейтингини “BB-”дан “BB” поғонасига кўтарди. Биргина ана шу ўзгариш туфайли четдан жалб қилинадиган ресурсларнинг фоиз ставкаси 1-1,5 пунктга пасайиб, ташқи қарз харажати йилига 250-300 миллион долларга камаяди.

Бу йил 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди, яна 2,3 миллионга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Ёки 867 та «оғир» маҳалладаги 470 мингта хонадонга томорқаларни суғориш учун илк бор сув етиб борди.

Жорий йилда 5 млн аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушди. Қарийб 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиқди, илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айланди.

Юртимизда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил Ўзбекистонда "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятнинг юксалиш йили" деб эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Мурожаатномасидан:

— Биз бугун 38 миллиондан зиёд катта халқмиз. Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз!

Биз ўзгаришларни кутиб яшамаймиз, аксинча, уларни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз ва масъулиятли меҳнатимиз билан яратамиз.

Ёшларимизга қараб, улар эришаётган ютуқларни кўриб, кўксимиз тоғдек кўтарилади, қандай улкан бунёдкор куч сафимизга қўшилаётганидан ғурурланиб кетамиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдошни фазога учирамиз — Президент Шавкат Мирзиёев

“Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик”.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Мурожаатномасидан:

Келгуси йилда иқтисодиётда 6,6 фоиз ўсишни таъминлаб, ялпи ички маҳсулотни 167 млрд долларга етказиш прогноз қилинмоқда.

2026 йилда 52 млрд долларлик 782 та янги саноат ва инфратузилма лойиҳасига старт берилади. Натижада йилига 18 млн тонна маъданни қайта ишлаш қуввати барпо этилиб, 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади.

“Тўртинчи саноат инқилоби маркази” ташкил қилинади. Марказ негизида робототехника, “буюмлар интернети”, “ақлли фабрика” каби “Индустрия 4.0” ечимларини саноат корхоналарида жорий этиш учун “тартибга солиш механизми” яратилади.

Инновация асосида юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқараётган корхоналар рағбатлантирилади. Корхона мутахассисларининг илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларидан олган даромади солиқдан озод қилинади.

Хусусий стартап марказларини ташкил этиш учун Ёшлар жамғармасидан беш йил муддатга 5 миллиард сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Фуқаро авиацияси университети ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидада янги самолётлар учун учувчилар, уларга техник хизмат кўрсатувчилар, аэропортлар учун сервис ва бошқарув соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Фуқаро авиацияси университети ташкил этилишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Техникум ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам янги босқичга олиб чиқилади.

Хусусан, “дуал таълим” асосида ўқитишни самарали ташкил қилган корхоналарга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. Тадбиркорлик рейтингида қўшимча 5 балл берилади.

Корхоналар ишга олган техникум ўқувчиси учун 1 фоизли ижтимоий солиқ имтиёзи яна уч йилга узайтирилади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. «Аъло» баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган ўқувчиларга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Электромобилларга автокредитлар

Маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун 12 фоизли, хорижий электромобиллар учун эса 16 фоизли имтиёзли автокредитлар ажратилади.

Автомобиллар қувватлаш станцияларини ташкил этиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.

“Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.

Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади", — деди давлат раҳбари.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Мурожаатномасининг лексик таҳлили: энг кўп фойдаланилган сўзлар, асосий мавзуларнинг улуши ва таркиби

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланишидан олдинги фоторепортаж.

Расмларда: Рустам Азимов, Шуҳрат Ғаниев, Қаҳрамон Қуронбоев, Шавкат Абдураззоқов ва Шерзод Шерматов.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Никоҳ ёшига етмаган шахс билан турмуш қурганлик учун жазо кучайтирилиши мумкин.

Янги қонун лойиҳасига кўра, бундай ҳолат учун жарима 20,6–41,2 млн сўмгача оширилади (Ҳозирда бу 8,2–12,3 млн сўм). Шунингдек, 240–300 соат мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ҳам қўлланилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Буриев Абдуманноп Абдурахматович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес-омбудсман) лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Ibrat Farzandlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍 "Ibrat Farzandlari" jamoasi 2025-yilni muvaffaqiyatli yakunlamoqda!

(Yuqoridagi videoni ko‘rishingizni tavsiya qilamiz)

Bizning loyihamiz yil davomida butun Respublika bo'ylab barcha yoshlarni ilm yo'liga chorlovchi harakatga aylandi, shuningdek:

– Sun'iy intellekt bilan naq 6 ta til: ingliz tili, rus tili, nemis tili, arab, turk va koreys tillarini o'rganish imkonini beruvchi, bundan tashqari Great Debater va English for football kabi yangi premium kurslari yaratildi;

Ibrat Academy ilovasida 22 ta xorijiy til bo'yicha ishlangan darslar soni 2700 dan oshdi, darslarni ko‘rishlar soni esa 75 milliondan oshdi;

– ilk bor xorijliklar uchun o'zbek tilini o'rganish imkonini beruvchi maxsus
LearnUzbek AI dasturi ishlab chiqildi;

– savodxonlik, imo-ishora va IELTS, TOEFL'ga tayyorlovchi bepul tayyorlov kurslari yo'lga qo'yildi;

– Ilovadagi 3 millionga yaqin foydalanuvchilarning naq 300.000 tasi til sertifikatlarini qo'lga kiritdi;

"Ibrat kashfiyotlari", "Ibrat Debate", "Ibrat kids" kabi loyihalar orqali minglab iqtidorlar kashf qilindi.


🏆 Va bu hali hammasi emas. Oldinda bizni bundanda katta maqsad va rejalar kutib turibdi. Bu yo'lda biz bilan birga ekanligingizdan va bizni qo'llab-quvvatlayotganingiz uchun esa sizga tashakkur aytamiz!

"Ibrat farzandlari" biz dunyo madaniyatlari o‘rtasida ko‘prik yaratamiz.

🔵 @ibratfarzandlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚҚСдан тушган тушумларнинг бир қисми маҳаллий бюджетларга ўтказилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–387-сон, 26.12.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан:

▪️ ҚҚСдан тушган тушумлардан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 5 фоиз ва қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига 20 фоиз ўтказилади;

▪️ маҳаллий бюджетларга келиб тушадиган ҚҚС, фойда солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилишда тўланадиган акциз солиғи, давлат божи, жарима ва йиғимлар ҳисобидан тушадиган даромадлардан туман (шаҳар)лар бюджетларига ажратмалар меъёрлари белгиланади;

▪️ Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;

▪️ қуйидаги тушумлар маҳаллий бюджетларга ўтказилади
ва қўшимча манба сифатида фойдаланилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тўғридан-тўғри ижарага беришдан Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;

деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook