“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади — Президент қарори
2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайди.

Улушли қурилишда янги қоидалар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда улушли қурилиш (уй-жойни қурилиш жараёнида улуш асосида сотиш) тартибини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Улушли қурилиш бозоридаги хавф-хатарлар — қурилишнинг кечикиши, лойиҳанинг тўхтаб қолиши ёки маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши кўпчилик учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда.
Уй олиш истагидаги, турли қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

❗️Техникум ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан 10 январгача давом этади
Таътил давомида касбий таълим ташкилотлари ўқитувчилари учун Германия методикаси асосида ишлаб чиқилган “Карьерани ривожлантириш” махсус курси ҳамда “SCAFFOLD” методикаси бўйича ўқув семинарлари ташкил этилади. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида тузилган амалиёт шартномалари мониторинги ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев эртага, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллайди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқдаги янги қудуқдан табиий газ оқими олинди
Устюртдаги «Мўйноқ» кони 3-сонли излов қудуғидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.
Қудуқда бурғилаш ишлари жорий йилнинг 8 сентябрь куни “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” томонидан бошланган бўлиб, қуйи юра қатламлари 4 940 метр чуқурликкача бурғиланди.
Энди 3 сутка давомида қудуқ маҳсулдор қатламининг табиий хусусиятлари ўрганилади. Ушбу тадқиқотлар натижасида қудуқнинг суткалик дебити, қатлам босими ва бошқа муҳим параметрлари аниқланади.
Айни пайтда Мўйноқ майдонида яна иккита қудуқда бурғилаш ва синаш ишлари жадал давом этмоқда. Тез кунларда ушбу қудуқлардан ҳам натижалар олиниши кутилмоқда.
Аввалроқ ушбу кондаги 2-сон қудуғидан ҳам катта босимда газ олинганди.

Тошкент шаҳрида пулли тўхтаб туриш жойларида резидентлар учун автотураргоҳ рухсатномалари жорий этилмоқда. Қарорга кўра, ҳар бир тураржой учун кўпи билан иккита резидент автотураргоҳ рухсатномалари рўйхатга киритилиши мумкин.
Унга кўра, резидентлар учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул, қолган вақтларда эса белгиланган тарифлар асосида тўлов ундирилади. Рухсатнома бир йиллик муддатга берилади. Йиллик резидентлик тўлови учун бир БҲМ (амалда 412 минг сўм) миқдорида тўлов қилиниши керак бўлади.
Ушбу қарор 2026 йил 1 февралдан кучга киради.

Бугун Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномани тақдим этади.
Мурожаатноманинг тўғридан-тўғри трансляциясини соат 11:00 дан бошлаб:
“Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” (сурдотаржима билан), “Маҳалла”, “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Менинг юртим”, “Севимли”, “Миллий”, “Зўр ТВ”, “Ренессанс ТВ”;
“Тошкент” ва “Дунё бўйлаб” (русча таржимаси билан);
“Ёшлар” ва “Узрепорт ТВ” (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;
Президент матбуот хизматининг Telegram, Facebook'даги саҳифалари ҳамда YouTube'даги расмий каналида томоша қилинг.

Президент Мурожаатномасидан:
➖ Бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди. Бундай юксак натижалар халқимизнинг, барчамизнинг қандай улкан ишларга қодир эканимизни яққол намоён этмоқда;
➖ Етакчи халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимизнинг суверен рейтингини “BB-”дан “BB” поғонасига кўтарди. Биргина ана шу ўзгариш туфайли четдан жалб қилинадиган ресурсларнинг фоиз ставкаси 1-1,5 пунктга пасайиб, ташқи қарз харажати йилига 250-300 миллион долларга камаяди.
➖ Бу йил 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди, яна 2,3 миллионга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Ёки 867 та «оғир» маҳалладаги 470 мингта хонадонга томорқаларни суғориш учун илк бор сув етиб борди.
➖ Жорий йилда 5 млн аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушди. Қарийб 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиқди, илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айланди.
➖ Юртимизда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушди.

— Биз бугун 38 миллиондан зиёд катта халқмиз. Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз!
Биз ўзгаришларни кутиб яшамаймиз, аксинча, уларни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз ва масъулиятли меҳнатимиз билан яратамиз.
Ёшларимизга қараб, улар эришаётган ютуқларни кўриб, кўксимиз тоғдек кўтарилади, қандай улкан бунёдкор куч сафимизга қўшилаётганидан ғурурланиб кетамиз.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдошни фазога учирамиз — Президент Шавкат Мирзиёев
“Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик”.
Telegram | Instagram | Facebook
“Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик”.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент Мурожаатномасидан:
➖ Келгуси йилда иқтисодиётда 6,6 фоиз ўсишни таъминлаб, ялпи ички маҳсулотни 167 млрд долларга етказиш прогноз қилинмоқда.
➖ 2026 йилда 52 млрд долларлик 782 та янги саноат ва инфратузилма лойиҳасига старт берилади. Натижада йилига 18 млн тонна маъданни қайта ишлаш қуввати барпо этилиб, 2030 йилгача олтин ишлаб чиқариш ҳажми 175 тоннага етказилади.
➖ “Тўртинчи саноат инқилоби маркази” ташкил қилинади. Марказ негизида робототехника, “буюмлар интернети”, “ақлли фабрика” каби “Индустрия 4.0” ечимларини саноат корхоналарида жорий этиш учун “тартибга солиш механизми” яратилади.
➖ Инновация асосида юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқараётган корхоналар рағбатлантирилади. Корхона мутахассисларининг илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишланмаларидан олган даромади солиқдан озод қилинади.
➖ Хусусий стартап марказларини ташкил этиш учун Ёшлар жамғармасидан беш йил муддатга 5 миллиард сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Фуқаро авиацияси университети ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидада янги самолётлар учун учувчилар, уларга техник хизмат кўрсатувчилар, аэропортлар учун сервис ва бошқарув соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Фуқаро авиацияси университети ташкил этилишини маълум қилди.

Техникум ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам янги босқичга олиб чиқилади.
Хусусан, “дуал таълим” асосида ўқитишни самарали ташкил қилган корхоналарга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. Тадбиркорлик рейтингида қўшимча 5 балл берилади.
Корхоналар ишга олган техникум ўқувчиси учун 1 фоизли ижтимоий солиқ имтиёзи яна уч йилга узайтирилади.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб техникумларда “дуал таълим” асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. «Аъло» баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган ўқувчиларга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.

Электромобилларга автокредитлар
Маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун 12 фоизли, хорижий электромобиллар учун эса 16 фоизли имтиёзли автокредитлар ажратилади.
Автомобиллар қувватлаш станцияларини ташкил этиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун 12 фоизли, хорижий электромобиллар учун эса 16 фоизли имтиёзли автокредитлар ажратилади.
Автомобиллар қувватлаш станцияларини ташкил этиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.
Ушбу раҳбарлар – тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағи талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.
“Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.
Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади", — деди давлат раҳбари.