Segment.uz
72.7K subscribers
5.74K photos
1.4K videos
92 files
6.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг бир қисми қоплаб берилади

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади;

🔹 “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;

▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Mahallalarda_yoshlar_bilan_ishlash_tizimi_samaradorligini_oshirish.pdf
4.6 MB
❗️Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига қўшимча вазифалар юклатилади

Бу бўйича Президентнинг ПФ-163-сонли Фармони имзоланди.


Фармонга кўра:

Ёшлар етакчилари мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида битирувчи синф ўқувчиларининг "Келажак" марказлари ва хусусий ўқув марказларида таҳсил олишига кўмаклашади.

2026 йил 1 февралга қадар "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.


2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Миллий маъруза ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.


Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда

Шу кунларда Республика бўйлаб Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, 15 ёшгача чин етим (ота онаси вафот этганлар) шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҲМҚО ходимларининг фарзандлари учун 24 турдаги ўқув қуроллар ва 34 хил ширинликдан иборат бўлган 11 минг 125 дона Президент совғалари шакллантирилиб, вилоятларга етказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Бу бўйича тегишли фармон лойиҳаси тайёрланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори (815-сон, 23.12.2025 й.) билан 709-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Қарорга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш белгиланди:

▪️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ер кодекси 46 (прим 1) -моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги;

▪️ ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши;

▪️ ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиши.

Telegram | Instagram | Facebook
Зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади

Бу бўйича Президент Фармони (ПФ–256-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра,

2026 йил 1 февралдан
зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади.

Профессионал тутинган оилани ташкил этишга номзодлар болалардаги зўравонлик натижасида олинган руҳий жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш, хулқ-атворидаги оғишишлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ижтимоий-реабилитация дастурлари асосида ўқитилади.

Зўравонлик натижасида оиласидан олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар профессионал тутинган оилага “Инсон” марказлари ва мазкур оилалар ўртасида тузилган шартнома асосида жойлаштирилади.

Профессионал тутинган оилага ҳар бир жойлаштирилган болани парваришлаш учун ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида маблағ тўлаб борилади.

Бундай оилага жойлаштирилган ҳар бир боланинг яшаш харажатлари учун қонунчиликка мувофиқ оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг яшаш харажатлари учун белгиланган миқдорларда маблағ ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тез кунда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси телевидение ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Аққулов Абдулазиз Ўролбоевич Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси эди.

Шадиев Умид Рустамович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади

Президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;

2026 йилда:
🔹 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба;
🔹 олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба.

Шу тариқа ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун, яъни 31 декабрдан 4 январга қадар дам олишади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Улушли қурилишда янги қоидалар жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда улушли қурилиш (уй-жойни қурилиш жараёнида улуш асосида сотиш) тартибини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Улушли қурилиш бозоридаги хавф-хатарлар — қурилишнинг кечикиши, лойиҳанинг тўхтаб қолиши ёки маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши кўпчилик учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда.

Уй олиш истагидаги, турли қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Техникум ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан 10 январгача давом этади

Таътил давомида касбий таълим ташкилотлари ўқитувчилари учун Германия методикаси асосида ишлаб чиқилган “Карьерани ривожлантириш” махсус курси ҳамда “SCAFFOLD” методикаси бўйича ўқув семинарлари ташкил этилади. Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасида тузилган амалиёт шартномалари мониторинги ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев эртага, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳванд моддалар сотиб 2,4 млн АҚШ доллари ишлаб топган Telegram бот асосчилари қўлга олинди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқдаги янги қудуқдан табиий газ оқими олинди

Устюртдаги «Мўйноқ» кони 3-сонли излов қудуғидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.

Қудуқда бурғилаш ишлари жорий йилнинг 8 сентябрь куни “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” томонидан бошланган бўлиб, қуйи юра қатламлари 4 940 метр чуқурликкача бурғиланди.

Энди 3 сутка давомида қудуқ маҳсулдор қатламининг табиий хусусиятлари ўрганилади. Ушбу тадқиқотлар натижасида қудуқнинг суткалик дебити, қатлам босими ва бошқа муҳим параметрлари аниқланади.

Айни пайтда Мўйноқ майдонида яна иккита қудуқда бурғилаш ва синаш ишлари жадал давом этмоқда. Тез кунларда ушбу қудуқлардан ҳам натижалар олиниши кутилмоқда.

Аввалроқ ушбу кондаги 2-сон қудуғидан ҳам катта босимда газ олинганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида пулли тўхтаб туриш жойларида резидентлар учун автотураргоҳ рухсатномалари жорий этилмоқда. Қарорга кўра, ҳар бир тураржой учун кўпи билан иккита резидент автотураргоҳ рухсатномалари рўйхатга киритилиши мумкин.

Унга кўра, резидентлар учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул, қолган вақтларда эса белгиланган тарифлар асосида тўлов ундирилади. Рухсатнома бир йиллик муддатга берилади. Йиллик резидентлик тўлови учун бир БҲМ (амалда 412 минг сўм) миқдорида тўлов қилиниши керак бўлади.

Ушбу қарор 2026 йил 1 февралдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномани тақдим этади.

Мурожаатноманинг тўғридан-тўғри трансляциясини соат 11:00 дан бошлаб:

“Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” (сурдотаржима билан), “Маҳалла”, “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Менинг юртим”, “Севимли”, “Миллий”, “Зўр ТВ”, “Ренессанс ТВ”;

“Тошкент” ва “Дунё бўйлаб” (русча таржимаси билан);

“Ёшлар” ва “Узрепорт ТВ” (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;

Президент матбуот хизматининг Telegram, Facebook'даги саҳифалари ҳамда YouTube'даги расмий каналида томоша қилинг.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Мурожаатномасидан:

Бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди. Бундай юксак натижалар халқимизнинг, барчамизнинг қандай улкан ишларга қодир эканимизни яққол намоён этмоқда;

Етакчи халқаро рейтинг агентликлари мамлакатимизнинг суверен рейтингини “BB-”дан “BB” поғонасига кўтарди. Биргина ана шу ўзгариш туфайли четдан жалб қилинадиган ресурсларнинг фоиз ставкаси 1-1,5 пунктга пасайиб, ташқи қарз харажати йилига 250-300 миллион долларга камаяди.

Бу йил 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди, яна 2,3 миллионга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Ёки 867 та «оғир» маҳалладаги 470 мингта хонадонга томорқаларни суғориш учун илк бор сув етиб борди.

Жорий йилда 5 млн аҳоли даромадли бўлиб, ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизга тушди. Қарийб 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиқди, илк бор 1 минг 435 та маҳалла “камбағалликдан холи” ҳудудга айланди.

Юртимизда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизга тушди.

Telegram | Instagram | Facebook