Segment.uz
72.9K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
37 гектарда 1 миллиард долларлик “Учтепа сити” лойиҳаси бошланади. Унинг доирасида замонавий меҳмонхона, бизнес марказлар, савдо-кўнгилочар мажмуа ва апартаментлар барпо этилади.

Чилонзор, Яккасарой, Олмазорда ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилади.

Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Миробод ва Яшнободда эса сунъий интеллект, стартап, финтех, молия, тиббиёт ва таълим соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Келаси йили пойтахтга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчади, 3 таси реконструкция қилинади. Бу ерларда камида 3,5 мингта юк ва 5,5 мингта енгил автомобиль учун тураргоҳлар ҳамда аҳоли учун кемпинглар барпо этилади.

Асосийси, бу нуқталарга жамоат транспорти тармоғи боғланади. Пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шу ерда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак

Шаҳар дренаж тизимининг мастер-режаси ишлаб чиқилиб, келгуси йилдан қурилиш ишлари бошланиши эълон қилинди.

Дастур доирасида 150 километр ёпиқ дренаж тизимини қуриш, 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш, 63 километр янги каналлар барпо қилиб, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш режалаштирилган.

Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида:

халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига орттириб бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколати берилади.

Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади.

«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилинади.

2026 йилдан Тошкент шаҳрида «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрдоған туркий давлатлар бўйича қарашларини эълон қилди. У ўз нутқида Чўлпон шеърини ёдга олди

15 декабрь куни Туркия ҳукуматидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси ташкил қилган “Турк дунёси истиқболи” номли ҳужжат тақдимотида Президент Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар билан бирлашиш зарурати ҳақида гапирди.

У ўз нутқида Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан иқтибос келтирди.

“1930-йилларда, истило ва зулм чидаб бўлмас даражага етганида, Ўзбекистоннинг жасур ўғли Сулаймон Чўлпон кейинчалик отиб ўлдирилишидан олдин ёзилган шеърида шундай деб ҳайқирган эди:

Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?
Саҳар вақтида гулларинг сўлди.
Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод?

Ҳа, бизнинг сўнгги икки асримиз нафақат миллатимиз, балки бутун туркий дунё учун қийинчиликлар, машаққатлар, азоб-уқубатлар ва ишғолларга тўла бўлди. Маданий жўғрофиямизнинг кўплаб минтақаларида ўша ерларнинг қадимги ўзига хосликлари, тиллари ва диний қадриятлари тақиқланган, халқлар парчаланиб кетган эди. Биз том маънода парчаланиш даврини бошдан кечирдик”, - деди Туркия президенти.


Эрдоған раислик қилувчи “Адолат ва тараққиёт” партияси тайёрлаган ушбу ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда туркий миллатлар орасидаги сиёсий ва дипломатик ҳамкорликлар, иқтисодий бирлашув, савдо, энергетика ва транспорт масалалари, маданий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, мудофаа ва минтақавий хавфсизлик каби жиҳатлар бўйича Туркиянинг қарашлари ўрин олган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган ТОП-7 мамлакатлар қаторига кирди

Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан эълон қилинган сўнгги таҳлилий маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича дунё миқёсида энг юқори ўсиш қайд этилган ТОП-7 давлатлар қаторига кирди.

Хусусан, мамлакатга ташриф буюрган халқаро туристлар оқими 2019 йил даражасига нисбатан 73 фоизга ошиб, Ўзбекистоннинг глобал туризм маконидаги мавқеи изчил мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сидиқов Баҳодиржон Бахромович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.

Манбага кўра, Б.Сидиқов бошқа ишга ўтказилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроенерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф Японияда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Токио шаҳрида Япония императори Нарухито, бош вазир Санаэ Такаичи, Парламент раҳбарияти, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари ва етакчи университетлар ректорлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти, шунингдек, “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади. Тадбир доирасида “яшил иқтисодиёт” ва барқарор тараққиёт, ўзаро боғлиқлик ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш каби устувор соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Конституциявий суд томонидан фуқаро ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомиллари мақбуллаштирилади, сансалорликлар бартараф этилади.

Шунингдек, “конституциявий шикоят” институти самарадорлигини ошириш ва мурожаат этувчиларнинг суд ҳимоясини таъминлаш мақсадида суд ишида қўлланилган қонун Конституцияга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда тегишли суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

Иқтисодий ва маъмурий судларни аҳоли ҳамда тадбиркорларга янада яқинлаштириш, жумладан, ушбу судларга мурожаат қилишда экстерриториал судловга тегишлиликни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ҳал қилиш ташаббуси илгари сурилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра:

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Даврон Исматов пойтахтнинг Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман
иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Президенти Японияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санае Такаичининг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Токиода бир қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон – Япония стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади. Шунингдек, Президент “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
The Japan News: «Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда»

Япониянинг етакчи инглиз тилидаги нашрларидан бири — The Japan News газетасининг тонгги сонида «Ўзбекистон чорраҳада: Қандай қилиб Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда ва бу Япония учун нимани англатади?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Нашр таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақани бирлаштираётган «локомотив давлат» сифатида намоён бўлмоқда. Хусусан, минтақа етакчиларининг мунтазам учрашувлари, чегаравий келишувлар, инфратузилма лойиҳалари ҳамда савдо интеграцияси жараёнлари алоҳида урғу билан қайд этилган.

Шунингдек, мақолада Япония Ўзбекистонни нафақат ишончли стратегик ҳамкор, балки бутун Марказий Осиёга чиқиш учун муҳим «дарвоза» сифатида кўраётгани таъкидланади. Транспорт, энергетика, рақамли инфратузилма ва хавфсизлик йўналишларида Ўзбекистоннинг марказий ўрни алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
«BookChallenge» ғолиблари тақдирланди

SQB ҳамда “Мутолаа” ҳамкорлигида ўтказилган BookChallenge якунланди.

Онлайн тест натижаларига кўра аниқланган ғолибларга пул мукофотлари ҳамда электрон кутубхонага йиллик обуна топширилди:

1-ўрин — Лобар Шакирова (Навоий) — 15 млн сўм
2-ўрин — Алишер Шокиров (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси) — 10 млн сўм
3-ўрин — Сардор Тожитдинов (Андижон) — 5 млн сўм


Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 340 млн сўмни ташкил этди. Шундан 310 млн сўмлик қисми 4-ўриндан бошлаб 2 000 нафар иштирокчига премиум обуна тарзида тақдим этилди.

«BookChallenge» ёшлар орасида мутолаа маданиятини ошириш, билимга бўлган қизиқишни рағбатлантириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган ташаббус сифатида амалга оширилди.

Бундай лойиҳалар жамиятда маънавий барқарорликни мустаҳкамлаб, билимга асосланган қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилади.
❗️Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

2026 йил 1 январдан бошлаб «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқлар ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет харажатлари маълумотларини ўзида акс эттирувчи «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» модули ишга туширилади.

Бунда:

▪️жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўғрисидаги маълумот;
▪️тўланган солиқлар эвазига Давлат бюджетидан амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар (харажатлар йўналишлари кесимида) доимий равишда эълон қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook