Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралга қадар
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолиблари – Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақада 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритиб, 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, 2021 йил Баҳрайнда ўтказилган IV пара Осиё ўйинларида юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та медаль (11 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза) олиб, 6-ўринни эгаллашган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк раиси Тимур Ишметов AFI (Alliance for Financial Inclusion) Директорлар кенгаши Раиси ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, у AFI'нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Директорлар кенгашидаги вакили этиб белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Кеча АҚШ билан Австралияда отишмалар кузатилди

АҚШнинг Провиденс шаҳридаги Браун университетида имтиҳонлар пайтида содир бўлган отишма оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва саккиз киши оғир яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонлик талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқов ҳам бўлган.

Сиднейдаги пляжда эса икки киши одамларни ўққа тутган. Камида 16 киши ҳалок бўлган, яна 40 нафардан ортиқ одам яраланган. Бу ҳодиса теракт деб баҳоланмоқда.

Ушбу ҳужум ижрочиларидан бирини оддий фуқаро Аҳмед аль-Аҳмед қуролсизлантирган ва яраланган. Ҳозирда у шифохонада қолмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллий капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Жумладан, маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида халқаро стандартлар асосида қимматли қоғозларни жойлаштириш – “дуал листинг” амалиётига рухсат бериш, шунингдек, валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар, хорижий қимматли қоғозлар ҳамда биржа инвестиция фондлари каби янги молиявий инструментларни жорий этиш режалаштирилган.

Маҳаллий инвесторларни капитал бозорига фаол жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Бунда маҳаллий компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигациялар чиқаришга рухсат бериш орқали ташқи бозорга чиқмасдан туриб валюта маблағларини жалб қилиш имкониятлари яратилиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Зўравонликка қарши кураш қонун билан чекланиб қолмаслиги керак

Саида Мирзиёева аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш масаласига бағишланган учрашув ҳақида ижтимоий тармоқларда фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган илк давлат ҳисобланади. Шунингдек, болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилган.

Бироқ, Саида Мирзиёеванинг фикрига кўра, қабул қилинган қонунлар билан чекланиб қолмаслик зарур. Зўравонлик ҳолатларига нисбатан тезкор ва самарали чора кўриш тизимини ишлаб чиқиш муҳим.

“Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз.”, — дея қайд этди у.

Саида Мирзиёева барча масъул раҳбарларни бу мулоқотдан тегишли хулосалар чиқаришга чақирди. Унинг таъкидлашича, зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фақат сўзда эмас, амалий ҳаракатларда намоён бўлиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат компаниялари энди фақат президент рухсати бўлсагина ҳомийлик билан шуғулланади

Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган.

“Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”, – дейилади фармойишнинг 9-бандида.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 январдан “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

ротация қилинадиган раҳбарлар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz электрон платформаси орқали аниқланади;

раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Кунлар совуши муносабати билан ФВВ иситиш печларидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда:

▪️ иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслиги ҳамда ёриқлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беринг;

▪️ газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг;

▪️ махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратинг;

▪️ иситиш печи эшигини очиқ ҳолда қолдирманг.

Telegram | Instagram | Facebook