Segment.uz
72.8K subscribers
5.75K photos
1.4K videos
92 files
6.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Янги йил тадбирлари муносабати билан пойтахтнинг айрим марказий кўчалари бир ойга ёпилмоқда

Тошкентнинг қуйидаги ҳудудларида транспорт воситалари учун ҳаракат чекловлари ўрнатилади:

2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида:

⁃ Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Ташкент” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
⁃ Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
⁃ Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.

2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида:

⁃ Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
⁃ Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

Telegram | Instagram | Facebook
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик – 2026» халқаро мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди

Рим шаҳрида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик – 2026» халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.

2026 йил мукофот совриндорлари қуйидагилар бўлди: Рим Папаси Франциск, имом Аҳмад ал-Таййиб, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва Нельсон Мандела.

Жорий йилда танловда иштирок этган шахслар ва ташкилотлар ўз ҳамжамиятларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатаётган, инсонпарварлик қадриятларини амалда тарғиб этаётган кучли номзодлар сифатида эътироф этилди.

Саида Мирзиёева ҳакамлар ҳайъати аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида иштирок этганидан мамнун эканини билдириб, қабул қилинган жамоавий қарорлар жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти тинчлик, инсон ҳуқуқлари, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019 йили таъсис этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
🤭 Kia Sportage’ni hozir Hamkor Bank orqali qulay bo‘lib to‘lash sharti bilan foydali sotib olishingiz mumkin:

|Yillik foiz 0% | Muddat 48 oygacha | BT 30% dan boshlab |
Daromad haqidagi ma’lumotnoma talab etilmaydi 📄

👍 To‘lov hisob-kitobi va test-drayv bugun kerakmi? 😱
Qo‘ng‘iroq qiling va test-drayvga yoziling:

+998555006886
🚩 Kia Ahmad Donish
❗️Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади

Президент фармонига мувофиқ:


▫️ 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар vacancy.gov.uzэлектрон платформасида эълон қилинади.

▫️фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

▫️vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:

▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Батафсил видеороликда.

Telegram | Instagram | Facebook
“Электрон рецепт” босқичма-босқич жорий этилади, аввалига антибиотиклар мажбурий бўлади

Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман (шаҳар)лари
ҳудудида “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилади. Тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий бўлишини назарда тутувчи биринчи босқич белгиланади — ССВ

Telegram | Instagram | Facebook
PQ-371-Raqamli platforma.pdf
1.1 MB
“Рақамли назорат” платформаси ишга туширилади

“Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–371-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (Инспекция) қуйидаги соҳаларда махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди:

ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш;

оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш;

болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.

Қарор билан, Инспекцияга фаолиятини тугатилган АОКАнинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича функциялари ўтказилиши муносабати билан қўшимча 54 та штат бирлиги ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралга қадар
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолиблари – Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига табрик йўллади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақада 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритиб, 35 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Маълумот учун, 2021 йил Баҳрайнда ўтказилган IV пара Осиё ўйинларида юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 16 та медаль (11 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза) олиб, 6-ўринни эгаллашган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк раиси Тимур Ишметов AFI (Alliance for Financial Inclusion) Директорлар кенгаши Раиси ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, у AFI'нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Директорлар кенгашидаги вакили этиб белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Кеча АҚШ билан Австралияда отишмалар кузатилди

АҚШнинг Провиденс шаҳридаги Браун университетида имтиҳонлар пайтида содир бўлган отишма оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва саккиз киши оғир яраланган. Ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонлик талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқов ҳам бўлган.

Сиднейдаги пляжда эса икки киши одамларни ўққа тутган. Камида 16 киши ҳалок бўлган, яна 40 нафардан ортиқ одам яраланган. Бу ҳодиса теракт деб баҳоланмоқда.

Ушбу ҳужум ижрочиларидан бирини оддий фуқаро Аҳмед аль-Аҳмед қуролсизлантирган ва яраланган. Ҳозирда у шифохонада қолмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармони:

2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади;

▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:

автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллий капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Жумладан, маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида халқаро стандартлар асосида қимматли қоғозларни жойлаштириш – “дуал листинг” амалиётига рухсат бериш, шунингдек, валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар, хорижий қимматли қоғозлар ҳамда биржа инвестиция фондлари каби янги молиявий инструментларни жорий этиш режалаштирилган.

Маҳаллий инвесторларни капитал бозорига фаол жалб этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Бунда маҳаллий компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигациялар чиқаришга рухсат бериш орқали ташқи бозорга чиқмасдан туриб валюта маблағларини жалб қилиш имкониятлари яратилиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook