Segment.uz
72.8K subscribers
5.74K photos
1.4K videos
92 files
6.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш функцияси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига берилди Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Mahallalarda_yoshlar_bilan_ishlash_tizimi_samaradorligini_oshirish.pdf
4.6 MB
❗️Маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига қўшимча вазифалар юклатилади

Президентнинг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-163-сонли Фармони имзоланди.


Фармонга кўра:

Ёшлар етакчилари мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида битирувчи синф ўқувчиларининг "Келажак" марказлари ва хусусий ўқув марказларида таҳсил олишига кўмаклашади.

2026 йил 1 февралга қадар "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари негизида "Ёшлар ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.

1 февралдан бошлаб "Ёшлар дафтари" жамғармасидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар бўйича барча маъмурий тартиб-таомиллар Ягона платформа орқали амалга оширилади.


2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги миллий маърузани эълон қилиш амалиёти жорий этилади.

Миллий маъруза ҳар йили 30 июнь — Ёшлар куни арафасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эълон қилиб борилади.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 га қадар этиб белгиланди.

23:00 дан эрталаб 06:00 гача “газ заправкалар” ёпиқ бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Нега кадастр хизматлари мурожаатларни асоссиз қайтармоқда?!”

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Адлия вазирига кадастр хизматлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдаги жиддий муаммони бартараф этиш бўйича таклиф берди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этди.

— Туркман халқининг замонавий ўзига хослигининг ажралмас қисмига айланган Туркманистоннинг бетарафлиги унинг чуқур тарихий анъаналари, маданий ва маънавий қадриятларига, олижаноблик, бағрикенглик ва яхши қўшничилик каби эзгу фазилатларига таянади, — деди президент.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда IELTS’дан 9 балл олган ёшлар сони 68 нафарга етди

Жами 6 (2020-2025) йил ичида IELTS имтиҳонидан 5,5 (Б2 даража) ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарни ташкил этди.

Шунингдек, 8,5–9 балл (C2 даража) олган ёшлар сони эса 2020-йилга нисбатан 47 бараварга ошган. Хусусан, 9 балл натижани қўлга киритган ёшлар 68 нафарга етган.

Ушбу маълумот Ёшлар ишлари агентлиги, Британия Кенгаши, АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Ўқув марказлари форуми” доирасида эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди

Учрашув Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

"Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.

Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда.

Бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш ва инсонпарварлик тамойилларини илгари суришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёрлик билдирилди", — дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро бизнес форуми ташкил этилди

Президентимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлари ижроси юзасидан Венгриянинг Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия ҳудудлараро бизнес форуми ташкил этилди.

Форум доирасида Венгрия Давлат котибининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари, Венгрия экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги (HEPA) бош директори К.Биҳари, Венгриянинг халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш бўйича Фавқулодда элчиси – “4iG” бошқарув кенгаши Г.Ясай, “BDPST”, “Mol Group” ва бошқа компания раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Бизнес форумда бир қатор муҳим йўналишларда ўзаро лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқдаги 2-сон қудуғидан ҳам катта босимда газ олинди

Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманидаги 2-сон излов қидирув қудуғидан катта босимли, саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.

Маҳаллий мутахассислар томонидан замонавий хориж ускуналарида 90 кун муддатда бурғиланган, лойиҳавий чуқурлиги 5 минг метр бўлган мазкур қудуқдан бугунги кунда кунлик 2,4 млн куб метр табиий газ олинмоқда.

Бугунги кунда қолган истиқболли чуқур қудуқларда ҳам туну-кун бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Йил якунига қадар улардан ҳам катта босимда табиий газ олиниши кутилмоқда .

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони:

2026 йил 1 январдан бошлаб:

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП-100» дастури жорий этилади.

Ушбу Дастур асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади.

Дастур ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, шунингдек, бошқа давлат органларига 1 йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади.


«ТОП-100» дастури ғолиблари Миллий кадрлар захирасига киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

2025/2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан (бошланғич 1–4-синфларда 27 декабрь — шанба кунидан) бошланади. Таътил 2026 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Нафақат ўзимиз, балки миллат келажагини ҳам заҳарлашни тўхтатиш керак!” — Алишер Қодиров

“Рецептсиз дори сотишни тақиқлайдиган тартибга қарши тарғибот кўп бўлади. Чунки одамларни соғлиққа бўлган эҳтиёжини даромад манбаига айлантириб олган айрим “виждонсиз ватандошлар тоифаси” учун (ўз ишини ҳалол қилаётган фармацевт, шифокор ва тадбиркорларимизга самимий ҳурматлар) дорихоналарда, қонуний-ноқонуний, самарали-самарасиз фарқи йўқ, тўсиқларсиз дори сотиш имконияти керак.

Қандай дори ичиш кераклигини сиз эмас, шифокор ҳал қилиши шарт!


Рецептсиз савдо учун жавобгарликни янада кучайтириш ҳақида таклиф тайёрлаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги йил тадбирлари муносабати билан пойтахтнинг айрим марказий кўчалари бир ойга ёпилмоқда

Тошкентнинг қуйидаги ҳудудларида транспорт воситалари учун ҳаракат чекловлари ўрнатилади:

2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдонида:

⁃ Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Ташкент” меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
⁃ Истиқлол кўчасининг А.Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
⁃ Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.

2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январгача Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида:

⁃ Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
⁃ Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.

Telegram | Instagram | Facebook